Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Тўлов терминали ишдан чиқди: сотувчи нима қилиши керак

29.06.2016

Савдо шохобчасида “Тўлов” операциясини бажаришда ишдан чиқиш вазиятлари вужудга келиши мумкин. Бу содир бўлган тақдирда нима қилиш керак? «UzCard» миллий тўлов тизимининг Умумреспублика ягона процессинг маркази савдо шохобчалари эгалари учун тавсияларни тайёрлади.

 

УЯПМ эълонида қайд қилинишича, ишдан чиқиш вазиятлари қуйидаги сабабларга кўра содир бўлиши мумкин:

 

- картани мижоз картридеридан вақтидан илгари олиб қўйиш;

 

- терминал процессинг маркази билан алоқани йўқотганда;

 

- терминал электр тармоғидан узиб қўйилганда.

 

Таърифланган вазиятларда терминал “Рад этилди” хабари билан чек чоп этиши мумкин.  Агар карта сақловчининг мобил телефонида СМС-хабар бериш уланган бўлса, эҳтимол, операция муваффақиятли ўтказилганлиги тўғрисида СМС-хабар келади. Бундай ҳолатда, сотувчи “Натижаларни таққослаш” операциясини бажариши ҳамда унинг натижасига боғлиқ ҳолда зарур тартиботларни бажариши лозим. Қоидага кўра, ишдан чиққан операция чоғида ҳисобдан чиқарилган пуллар мижоз ҳисобварағига қайтарилади. Буни аниқлаш учун балансни текшириш зарур.

 

Хавфсизлик бузилишини олдини олиш учун «Ўзкарт» БТТ савдо-сервис корхоналарига ходимлар томонидан қуйидаги қоидалар бажарилишини таъминлаш ва назорат қилишни тавсия қилади:

 

- ҳар куни ССК терминали “Натижаларини таққослаш”ни ўтказиш ва инкассация чекларини сақлаб қўйиш;

 

- «Ўзкарт» БТТ ахборот материалларининг ўз вақтида янгиланишини таъминлаш ва уларни хизмат кўрсатиш ҳудудининг кўринадиган жойларида жойлаштириш;

 

- пластик карта сақловчисидан унинг картаси ПИН-кодини сўраб олмаслик;

 

- терминалда операцияларни амалга оширишда карта сақловчида муаммолар вужудга келган ҳолларда, ушбу карта сақловчига уларни ҳал қилишда кўмак бериш, уларни мустақил равишда ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, зарур маслаҳатлар олиш учун банк ходимлари билан тезкор равишда боғланиш;

 

- терминалда ўтказилган операциялар чеклари сақланишини таъминлаш зарурати тўғрисида карта сақловчини хабардор қилиш;

 

- терминалда чеклар аниқ чоп этилишини назорат қилиш: карта сақловчи пластик картаси билан операциялар, натижаларни таққослаш, терминал операциялари рўйхати;

 

- пластик карталар воситасида бажарилган операциялар, натижаларни таққослаш, терминал операциялари рўйхатлари  чекларини савдо шохобчасининг молиявий бухгалтерия ҳужжатлари билан бирга сақлаш;

 

- терминал стоп-листда деб аниқлаган сақловчиларнинг пластик карталарини кейинчалик банкка топшириш учун ушлаб қолиш;

 

- карта сақловчилари томонидан карта билан ҳар қандай фирибгарлик ҳаракатларига уринишлари фактлари юзасидан зудлик билан банкка хабар бериш;

 

- карта сақловчи томонидан пластик карта орқали тўлов амалга оширилган товар ёки хизмат қайтарилганда тўловни қайтариш тўғрисида савдо чекини расмийлаштириш (харидни қайтариш терминалдан “операцияни бекор қилиш” банди ёрдамида амалга оширилади);

 

Эслатиб ўтамиз, илгариги шарҳларимизнинг бирида биз харидорларга пластик картадан фойдаланган ҳолда тўловни амалга оширганда ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалга оширилган, бироқ пуллар қабул қилувчи ҳисобварағига ўтказилмаган ҳолатлар учун тавсиялар тақдим қилган эдик.

 

 

Мавзу бўйича материал:  

Тўлов тизими ишдан чиқди. Нима қилиш керак ва ким айбдор?

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах