Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Турфирмадан йўлланма ва шартнома билан

21.06.2016

Турфирмага мурожаат қилганда шундай ҳам бўлади – пулни берасиз, йўлланмани олиб, дам олишга кетасиз. Чек беришса яхшику-я. Агар саёҳатдан кўнгил тўлмаса, тур рекламага мос келмаса, унда кўнгилли ўтмаган таътил учун маблағларни қайтариш ёки моддий қоплама учун бу чек кучсиз далил бўлади.

 

Туристик хизматлар, айнан буни йўлланмалар сотадиган ва ранг-баранг турлар ташкил қилаётган фирмалар таклиф қилишмоқда, шартнома асосида тақдим қилиниши керак. У ёзма шаклда тузилади, қонунчиликка, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ келиши керак.

 

Турагент таклиф қилинаётган дам олиш шартлари тўғрисидаги ахборотнинг тўғрилигига жавобгар бўлади. Агар тур тўғрисидаги ёзма ахборот Фуқаролик кодексида кўзда тутилган шартноманинг1 барча муҳим шартларини, жумладан хизматлар рўйхати, уларни кўрсатиш тартиби, нархи ва ҳ.к.ни сақласа ҳамда ким жавоб берса у билан шартнома тузишга таклиф сифатида расмийлаштирилган бўлса, бундай таклиф оферта (оммавий оферта) деб тан олинади. Ва энди фирма ўзи таклиф этган шартларда шартнома тузишдан бош тортишга ҳақли эмас.

 

 

Шартнома тузишда турист унда қуйидагилар аниқ кўрсатилганлигига эътибор қаратиши лозим:

 

- турфирманинг реквизитлари (ҳисобварақлар, манзиллар, боғланиш телефонлари ҳақида маълумотлар);

 

- саёҳатнинг асосий шартлари:

 

- отель (номидаги ноаниқлик шунга ўхшаш номдаги отеллар мавжуд бўлган тақдирда адашиш ва нохушликларга олиб келади);

 

- ҳаракатланиш (учиш) йўналишлари;

 

- сафар дастури;

 

- туроператор (айнан у хизмат кўрсатади), унинг реестр рақами;

 

- турдан қаноатланмаган тақдирда фирмага даъво бериш муддатлари;

 

- суғурта компанияси тўғрисида маълумотлар (туроператор мажбуриятларини бажармаган тақдирда).

 

Тарафлар шартнома тузишда улардан келиб чиққан вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан тарафлардан ҳар бири шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. Уларга қуйидагилар тааллуқли:

 

- шартномада кўрсатилган саёҳат шартларининг ёмонлашуви;

 

- саёҳатни амалга ошириш муддатларининг ўзгариши;

 

- транспорт тарифларининг кутилмаганда ўсиши;

 

- туристнинг ўзига боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра саёҳатни амалга ошира олмаслиги (касаллик, виза беришни рад этиш ва б.).

 

Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасини тузишда унинг мазмунини ўрганишга масъулият билан ёндашиш лозим. Чунки истеъмолчи фақат шартномада кўрсатилган хизматлар учун қопламани талаб қилишга ҳақли бўлади.

 

Туризм соҳасидаги истеъмолчида фаолиятнинг бошқа соҳалари истеъмолчиларидаги каби ҳуқуқлар бор.

 

Турфирмага даъвони улар вужудга келган пайтда жойида ҳал қилишга уриниб кўриш керак. Агар келишишнинг иложи бўлмаса, унда қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:

 

- турфирма томонидан шартнома шартлари бузилишининг барча ёзма далил-исботларини сақлаб қўйиш (чеклар, далолатномалар, маълумотномалар, ҳисобварақлар, шартномалар, буюртманомалар ва ҳ.к.);

 

- имкон қадар содир бўлган воқеани тасдиқлашлари мумкин бўлган гувоҳлар мавжудлигини таъминлаш;

 

- турфирмага даъвони шартномада шартлашилган муддат давомида ёзма равишда ва олинганлиги қайд қилинган ҳолда топшириш лозим.

 

Ҳаммасидан ҳам кўпроқ даъволар инсофсиз реклама туфайли вужудга келади, улар эса шартнома мазмуни ишланмаганлиги ва уни расмийлаштиришда эътиборсизлик туфайли қаноатлантирилмайди.

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Санаторийга борамиз: ҳам фаол дам олиш, ҳам саломатликка фойда

 

Кетаётиб, чироқни ўчиринг! Таътил ёки хизмат сафарига кетаётганлар учун эслатма

 

 

 

_________________________

1 Шартноманинг муҳим шартларига қуйидагилар киради:

 

- туроператорнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, жойлашган жойи, почта манзили ва реестр рақами;

 

- молиявий таъминот миқдори, туроператор жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси ёки банк кафолатининг рақами, санаси ва амал қилиш муддати, молиявий таъминот тақдим қилган ташкилотнинг номи, жойлашган жойи ва почта манзили;

 

- туристик маҳсулотни сотиш учун зарур ҳажмда турист, шунингдек бошқа буюртмачи ва унинг ваколатлари (турист буюртмачи бўлмаган тақдирда) тўғрисидаги маълумотлар;

 

- туристик маҳсулотнинг умумий нархи;

 

- туристик маҳсулолтнинг истеъмол хоссалари: сафар дастури, саёҳат маршрути ва шартлари тўғрисидаги ахборот, жумладан:

 

- жойлаштириш воситалари тўғрисида;

 

- яшаш (жойлаштириш воситаси жойлашган жойда, унинг тоифалари) ва овқатланиш шартлари тўғрисида;

 

- вақтинчалик сафар қилиш мамлакатида (жойида) туристни ташиш бўйича хизматлар тўғрисида;

 

- экскурсовод (гид), таржимон-гид, инструктор-проводникнинг мавжудлиги тўғрисида;

 

- қўшимча хизматлар тўғрисида;

 

- шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш шартлари;

 

- туроператор томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда турист ва (ёки) бошқа буюртмачи томонидан туроператорга даъво бериш тартиби ва муддатлари тўғрисида маълумотлар;

 

- турист ва (ёки) бошқа буюртмачи томонидан туроператор жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони тўлаш тўғрисида талаблар ёки банк кафолати бўйича пул суммаларини тўлаш тўғрисида талаблар тақдим қилиш тартиби ва муддатлари тўғрисида маълумотлар, шунингдек туроператор жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича ёки банк кафолати бўйича бундай тўловларни амалга ошириш учун асослар тўғрисида ахборот.

 

Шартноманинг бошқа шартлари тарафлар келишувига биноан белгиланади.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 428