Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистон аудиторларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди

20.10.2015

Молия вазирлиги маълумотларига кўра 1 октябрь ҳолатига малака сертификатига эга аудиторларнинг сони 648 нафар кишини, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ташкилотлар сони эса 103 тани ташкил қилади. Бунда аудиторлик ташкилотларидан фақат 77 таси устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказиш ҳуқуқига эга.


 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳужжат “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (26.05.2000 йилдаги таҳрири) ҳисобланади. Унинг тўлиқ матни билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” АҚТда танишиш мумкин.

 

 

Юқорида кўрсатилган Ҳужжатга мувофиқ, аудиторлик фаолияти – бу кўрсатилган Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган аудиторлик текширувлари ва бошқа профессионал хизматлар кўрсатишни ўз ичига оладиган аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.

 

 

 

 

Мавзу бўйича мақола:

 

Бухгалтерларни миллий сертификатлаштириш амалда

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 123