Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистонлик экспортчиларни Швейцарияда қўллаб-қувватлашади

13.12.2016

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Женева дипломатик доиралари Президенти Роберт Блум билан Швейцарияда жамғарма ваколатхонасини очиш тўғрисида шартнома имзоланди.

ЎзА маълумотларига кўра, Швейцариядаги жамғарма ваколатхонаси Ўзбекистон тадбиркорларига маҳсулотларни экспорт қилиш ва ишончли ҳамкорлар топишда кўмак беради. Шунингдек, мазкур ваколатхона мамлакатимиз экспортчиларига Швейцарияда божхона тартиб-таомилларидан ўтиши учун зарур сертификатлар, лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олишга ёрдам беради.

 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан Жамғармага хорижда ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилди. Бугунги кунга қадар Жамғарма Жанубий Корея, Россия, Испания, Италия, Болгария каби мамлакатларда ўз ваколатхоналарини очган.

 

 

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум