Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ЎзРТХБ янги «D-Xarid» мобиль иловани ишга туширди

02.06.2017

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг сайтида қайд қилинишича, илова электрон давлат харидлари тизимида етказиб берувчилар сонининг ортишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

«D-Xarid» иловасини Google Play дан юклаб олиш мумкин. У ҳам буюртмачиларга, ҳам давлат харидлари бўйича электрон савдоларда иштирок этаётган етказиб берувчилар учун қатор имкониятларни тақдим этади.

 

Мобиль қурилмага иловани ўрнатган ҳолда буюртмачи унинг электрон буюртмаси бўйича келиб тушган муқобил таклифлар  ҳақида хабарномаларни тезкор равишда олиши мумкин. Бунда мобиль ёрдамчи буюртмачига шахсий кабинетдан фойдаланиш имкониятини тақдим қилади. Унда тузилган битимлар ҳақида ахборот ва ҳисобварақнинг ҳолати акс этади.

 

Ўз навбатида етказиб берувчилар янги илова воситасида электрон аукционда иштирок этишлари мумкин.

 

Янгиликлар электрон давлат харидлари тизимида рақобатни кенгайтиришга қаратилган бўлиб, у ўз навбатида харидлар қийматини пасайтириш ва  шу билан бюджет маблағларини тежаш имконини беради.

 

Яқин келажакда шу каби илова корпоратив харидлар тизимида ҳам ишга туширилади.

 

Бундан ташқари, мақсадли аудиторияни кенгайтириш мақсадида биржа мутахассислари «UZEX» мобиль иловани ишлаб чиқиб, жорий этишди. Шу туфайли Apple маҳсулотлари фойдаланувчилари ўз мижозларини биржа савдоларига қўйилган товарлар ҳақида хабардор қилишлари, шунингдек манфаатли биржа контрактларини имзолашлари мумкин бўлади. Илова орқали товарни юклаш ёки биржа битимини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ҳам кузатиш мумкин.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах