Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Вақтинчалик молиявий қийинчиликларни бартараф этиш бўйича 7 ғоя

01.12.2015

Уни нафақат оддий фуқаролар, балки якка тартибдаги тадбиркорлар, унча катта бўлмаган ишлаб чиқариш компаниялари, ҳатто йирик корпорациялар ҳам бошдан кечириши мумкин. Ачинарли ҳақиқат шуки, бундан ҳеч ким кафолатланмаган, далда берадигани эса – уларни бартараф этиш мумкин.

 

 

Инқироз мавсумий омилдан тортиб ушбу маҳсулот тури учун бозорнинг умумий тушишигача бўлган турли сабаблар туфайли юзага келиши мумкин. Ҳеч кимга сир эмаски, масалан, янги йилдан кейинги давр кўпгина компаниялар учун “ўлик мавсум”, яъни иш, савдо тўхтаган давр ҳисобланади ҳамда январь-февраль ойларида уларга шунчаки “яшаб қолишга” тўғри келади. Бундай даврларда моддий зарарларни энг кам даражага тушириш учун нима қилиш керак?

Раҳбар ва бухгалтерларга бир қанча маслаҳатлар берамиз.

 

 

1.Чегирмали акциялар

 

Савдонинг пасайиши даврида чегирмалар эълон қилиш янги услуб эмас, бироқ барибир таъсирчан ҳисобланади. Акция қизиқарли кечиши учун “ақлий ҳужум” ташкил қилиб, уни қандай қилиб янги ўзига хос ўрамда тақдим қилишни ўйлаб топса арзийди. Бу янги мижозларни қўлга киритиш ва мавжудларини қайта жалб қилиш имконини беради. Кўтара савдо қилувчилар учун улкан “тарнов” қуриб, шу тарзда туриб қолган маҳсулотлардан ҳалос бўлиш мумкин. Ёхуд энг “самарали” ҳамкорларнинг ТОП-рўйхатини тузиш ҳамда фақат уларга яхшигина чегирмалар тақдим қилиш мумкин. Бу ерда ҳаммаси фаолият тури ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга боғлиқ.

 

 

2. “Боқувчиларга” устуворлик бериш

 

Ҳар бир компания  ўз бизнесини ривожлантириш ва кенгайтиришга интилади. Кўп ҳолларда бу эртасигаёқ фойда келтирмайдиган муҳим маблағларни талаб қилади. Янги технологияларни ўзлаштириш, қимматга тушадиган мутахассисларни жалб қилиш, янги асбоб-ускуналарни харид қилиш, янги бозорда кенг кўламли реклама кампанияси, тажриба тарзидаги маҳсулотни ишлаб чиқаришга тушириш – ушбу барча тадбирлар, шубҳасиз, янада олдинга ҳаракатланиш учун зарур, бироқ... Стагнация даврида, эҳтимол, бу моддалар бўйича харажатларни қисқартирса ёки ҳеч бўлмаганда кўпайтирмаса арзийди, бунинг ўрнига бизнеснинг йўлга қўйилган ҳамда барқарор фойда келтираётган йўналишларига устуворлик бериш лозим.

 


3.Реклама бюджетини қисқартириш

 

Рекламанинг рекламадан фарқи бор, ва унинг ҳар хил турлари турли аудиторияга эришиш учун йўналтирилади. Бунинг устига шундай фаолият турлари борки, бутунлай рекламасиз ҳақиқатан ҳам “қулайди”. Молиявий қийинчиликлар даврида энг самарасиз реклама бўйича харажатларни қисқартириш ёки уни алмаштириш вариантларини топиш керак.

 

 

4. “Мақомли” тадбирларни рад этиш   

 

Компания иштирок этадиган ҳамма ишбилармонлик тадбирлари ҳам бевосита сотувларни оширишга, бинобарин, фойда олишга қаратилмаган. Ижобий имижни шакллантиришга йўналтирилган мақомли тадбир, деб номланадиган тадбирлар ҳам бор. Бу кўргазмали лойиҳаларда, жамоат акцияларида ва ҳ.к.ларда иштирок этиш бўлиши мумкин. Молиявий қийинчиликлар даврида бундай тадбирларда иштирок этишни рад этиш мумкин, боз устига бундай маросимлар арзонга тушмайди.

 

 

5.Автотранспорт, телефон, почта ва бошқа харажатларни қисқартириш

 

Маълумки, компания қанчалик йирик бўлса, унда маъмурий харажатлар шунчалик кўп бўлади. Улардан бир қисмини асосий фаолиятга безиён тарзда вақтинчалик қисқартириш мумкин. “Ортиқча” харажатлар тўғрисидаги қарор молиявий директор ва бош бухгалтер томонидан, одатда, охирги бир неча ой учун маъмурий ва  операцион харажатларни синчиклаб таҳлил қилгандан кейин қабул қилинади.

 

 

6.Фрилансерлар хизматини рад этиш

 

Нафақат штатда турган ходимлар, балки фрилансерлардан ҳам фойдаланиш етарли даражада кенг тарқалган. Ҳар хил мутахассислар – чақирув бўйича келадиган тизим администраторларидан тортиб қандайдир ишни масофада туриб бажарадиган касаначиларгача фрилансер (компания билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлайдиган ҳамда ишбай ҳақ оладиган ходимлар) бўлиши мумкин. Агар вақтинчалик уларсиз эплаш мумкин бўлса, у ҳолда муваққат молиявий қийинчиликлар даврида фрилансерларни иш ҳажмисиз қолдириш мумкин. Бунда сабабларга батафсил изоҳ бериш шарт эмас. Бу чора асосий штатда турганларни зарбадан олиб чиқишга ёрдам беради, фрилансерлар билан эса инқироз ортда қолиши билан муносабатлар тикланади.

 

 

7.Мукофот ҳажмини қисқартириш

 

Бу, эҳтимол, энг оғриқли масала, чунки энг кўп тарзда “жабрланувчи” бўлиб қолганларнинг барчасининг манфаатларига дахл қилади. Бундан ташқари, барча  мукофот пулларини бекор қилиш ёқимсиз саросимани ёки ходимлар ўртасида тушкунликни юзага келтириши мумкин. Мукофотларнинг миқдори ва ҳажмини кўриб чиқиш мумкин, бунда асло профессионал фаолияти мураккаб даврда тўғридан-тўғри сотувлар ёки янги ҳамкорларни топишга ёрдам берган ходимларни “ранжитмаслик” керак. Энг яхшиси катта бўғин менежерлари ва маъмурий ходимлар мукофотида тежаш керак.

 

 

*   *   *

 

Қандай сабабларга кўра юзага келганидан қатъи назар, инқирозларни, жумладан молиявий инқирозларни бартараф этиш қобилияти – бу раҳбар истеъдодининг бир кўринишидир. Таҳлилий ахборот ҳамда бош бухгалтернинг тавсиялари ҳар қандай директор учун беназир ёрдамчи ҳисобланади.

 

Бухгалтернинг ишидаги қулай дастак – бу «Norma» компаниялар гуруҳининг иш берувчи билан ходимларнинг ўзаро муносабатлари тартиби тўғрисидаги ахборотни сақлайдиган “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар” Электрон маълумот тизимидир. Тизимда иш вақтини ҳисоблаш услублари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари ва тизимлари, турли иш режимлари ва шароитларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар, ўриндошлар, касаначилар, мавсумий ва вахта ишчилари иш ҳақининг хусусиятлари батафсил кўриб чиқилган. Бюджет соҳаси, таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари иш ҳақи ҳисоб-китоби қоидалари келтирилади. Тизимда жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш, алиментларни ушлаб қолиш, нафақа ҳисоблаш ва тўлаш, таътиллар бериш ва тўлаш, ишдан бўшаганда ҳисоб-китоб қилиш тартиби баён этилган. Дастурда барча ахборот аниқ ҳисоб-китоб, бошланғич ҳужжатларни расмийлаштириш намуналари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига ҳаволалар билан бирга берилади.   

Мазкур маҳсулотнинг қиймати ҳақида шу ерда билиш мумкин.


 

Саида ДЖАНИЗАКОВА, мухбиримиз.