Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агентлик тугатилмоқда

03.04.2017

Президентнинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигини тугатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот-хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қуйидаги инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини (ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲ) экспертизадан ўтказар эди. Батафсил бу ерда.

 

Қарор инвестиция лойиҳаларининг тайёргарлик тартиботларини ишлаб чиқиш ва тезлаштириш механизмини такомиллаштириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида лойиҳа олди ҳужжатларини тайёрлаш сифатига путур етказмасдан уларни экспертизадан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида қабул қилинган.

 

Агентликнинг ваколатлари қўйидагиларга ўтади:

 

  • «Ўзбекэкспертиза» АЖ – импорт шартномаларининг инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан "тўлиқ тайёр" лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинаётган ускуналар, техника ва технологияларнинг нарх параметрлари қисмини экспертизадан ўтказиш учун.

 

  • Тармоқ вазирлик ва идоралар кенгашларига (инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари) – тендер ва лойиҳа олди ҳужжатлари, технологиялар ва ускуналарни танлаш, таклиф қилинаётган технологиялар ва ускуналарни баҳолашни экспертизадан ўтказиш.

 

Ҳукуматга «Ўзбекэкспертиза» АЖ фаолиятини унинг ишига экспорт-импорт операцияларининг маркетинг таҳлили соҳасидаги малакали ва тажрибали мутахассисларни, шу жумладан бошқа ваколатли органлар ходимларини жалб қилган ҳолда "Ўзбекэкспертиза" АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилиш топширилди.

 

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум