Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

“Ягона дарча” марказлари хизматлари учун бланкаларни ИДХЯП орқали юклаб олиш мумкин

24.02.2016

Интерактив давлат хизматлари ягона портали юклаб олиш учун ҳужжатлар билан маълумотлар базаси очилганлигини эълон қилди. Бу ерда “ягона дарча” марказлари хизматларининг паспортлари, намунавий шакллари ва бланкалари жойлаштирилади.

 

Янги маълумотлар базасининг материаллари ундан барча фойдаланиши учун очиқ ҳамда фойдаланувчиларга бепул тақдим қилинади. Бугунги кунда мазкур бўлимда тадбиркорларга “ягона дарча” марказлари орқали тақдим қилинадиган 6 хизмат бўйича ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин. Бироқ база мунтазам тўлдириб борилади.

 

 

Хизматларнинг ҳар бири бўйича юклаб олиш учун бир неча файллар мавжуд:

 

батафсил таърифи билан хизматлар паспорти;

 

хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар рўйхати;

 

ариза ва пировардида ариза берувчи томонидан олиниши керак бўлган рухсат берувчи ҳужжат бланкалари.

 

Ҳозирги вақтда бўлимда қуйидаги хизматлар бўйича ҳужжатлар сақланади:

 

 

Ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатнома;

 

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома

 

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни  давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;

 

Ипотека ҳамда бино ва иншоотлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

Ўсимликлар дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома;

 

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш (сунъий сув объектларидан) учун рухсатнома.

 

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорларга “ягона дарча” принципи бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказларнинг ташкил этилиши Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тасдиқланган.

 

Мазкур Фармонга мувофиқ марказлар 2016 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар)  ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича инспекциялар негизида фаолият юритишни бошлади.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан фақат ягона марказлар томонидан “ягона дарча” принципи бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари паспортининг намунавий шакли тасдиқланди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 304