Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ЯИДХП орқали электрон мурожаатларни энди электрон калитсиз ҳам юбориш мумкин

28.11.2016

Бу ҳақда ўзининг расмий сайтида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

«Фуқароларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мурожаат юборишда электрон рақамли имзонинг (ЭРИ) мавжуд бўлиши шартлигини бекор қилиш тўғрисидаги Бош вазирнинг Виртуал қабулхонаси орқали илтимослари муносабати билан, шунингдек ЯИДХП иш самарадорлигини ошириш мақсадида, жисмоний ва юридик шахсларга мурожаатларини ЯИДХП орқали ЭРИсиз ҳам юбориш имкониятини таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилинди», – дейилади вазирлик маълумотида.

 

Мазкур қарор ҳали электрон рақамли имзога эга бўлмаган фуқароларга ҳам давлат органларига исталган саволлари билан мурожаат қилиш имконини беради.

 

«ЯИДХП билан ишлашни енгиллаштириш ва ундан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун порталнинг ўзининг рўйхатга олиш тизими, ID.UZ идентификация Тизими ва   UzCard  Тизими ёрдамида порталда авторизация бўлиш имконияти мавжуд, бу эса ҳар бир фойдаланувчи томонидан энг қулай ва фойдаланиш имконияти бўлган усулни танлаш имконини беради – аниқлик киритади Вазирлик.

 

Хабарда шунингдек, pm.gov.uz ва my.gov.uz каби асосий электрон дастаклардан ташқари Ўзбекистон фуқаролари учун вазирликлар ва идораларнинг расмий сайтларида улар раҳбарларининг шахсий виртуал қабулхоналари ҳам яратиляпганлиги эслатиб ўтилган. Ушбу сервислар ёрдамида фойдаланувчилар мурожаат юборишлари мумкин, бунда уларни қайта ишлаш сифати бошқа усулларга нисбатан паст бўлмаслиги лозим.

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Ҳокимият, бизнес ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги тизими мустаҳкамланди