Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ЯИДХП орқали ўсимлик йиғишга рухсатнома олиш учун сўров бериш мумкин

20.10.2016

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш республика давлат инспекцияси (Давбионазорат)  Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизматни жорий этди.

Хизмат “Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома” деб номланади (Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ажратиб олиш/тайёрлаш (йиғиш) учун). Ушбу хизматдан ёввойи ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмларини йиғиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.

 

Хизмат пуллик. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” 2014 йил 20 ноябрдаги  290-сон қарорига асосан, ўсимлик дунёси объектларини ғамлашга (тўплашга) рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун ҳар гал Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коэффициенти миқдорида, табиатдан фойдаланувчилар - юридик шахслардан 0,2 коэффициенти миқдорида ва хорижий фуқаролардан - 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

 

Рухсатнома олиш учун ариза 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Ариза берувчига рухсатнома бериш вақти ва жойи ҳақида унинг шахсий кабинетига, шунингдек электрон почтасига юбориладиган хабарнома хизматнинг натижаси бўлиб ҳисобланади.