Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Янги йил совғасини танлаймиз: раҳбарлар, ҳамкасблар, яқинлар учун

29.12.2016

Янги йил — болалар ва катталарнинг севимли байрами! Кўпчилик байрам олди яқинлар, ҳамкасблар, раҳбарларга совға излашга тушади. Ҳамманинг бир вақтнинг ўзида ҳам фойдали, ҳам ёқимли ва оригинал совға бергиси келади. Қуйида арзон, фойдали ва ёқимли совғаларни танлаш бўйича тавсиялар билан танишасиз.

Янги йил байрамида ҳеч кимни эътиборсиз, совғасиз қолдириб бўлмайди. Меҳнат жамоаси билан одам умрининг жуда кўп вақтини ўтказади. Шунинг учун ҳам энг аввало ҳамкасблар учун совғалар ҳақида қайғуриш даркор.

 

Ўта қимматбаҳо буюмларни олишнинг кераги йўқ. Одамнинг кайфиятини кўтарадиган арзонгаров майда-чуйда нарсалар бу вазифани ортиғи билан уддалайди. Ҳамкасблар учун универсал Янги йил совғалари шоколад, конфет ўрамлари, чой, кофе ва бошқа ширинликлардан иборат бўлиши мумкин.

 

Аёл ҳамкасбга

 

Осонгина йўлни танлаб, аёл ҳамкасбларнинг барчасига бир хил совға олиш мумкин. Масалан, ўрамдаги арча ўйинчоқлари, кириб келаётган йил рамзи бўлган чинни сувенирлар, юмшоқ ўйинчоқлар, тақвимлар, чиройли шамлар, шамдонлар...

 

Қўл учун кремлар, атторлик маҳсулотлари, дастрўмол, қўлбола ишланган табиий совунлар ҳам айни муддао. Уйда пиширилган ширин таомларни тушликка олиб келишлари учун пластик идишчалар, ошхона учун майда анжомлар (чойнак тагликлари, фартук, иссиқлик ўтказмайдиган тутқичлар, қолиплар) ҳам ожиза жинс вакилларини қувонтириши турган гап.

 

Эркак ҳамкасбга

 

Эркак ҳамкасблар учун ҳам кўплаб фойдали совғаларни топиш мумкин. Компьютер сичқончаси учун гиламча, брелоклар, қайдлар учун чиройли безатилган махсус қоғозлар. Машинаси бор эркакларга телефон ва бошқа буюмларни ўзида ушлаб турувчи гиламчалар, хушбўй ҳид таратувчи ускуналар асқатиши мумкин.

 

Раҳбарга

 

Жамоа раҳбарига жамоа номидан умумий совға олиб, ҳадя қилиш яхши анъана. У йиғилган пулларга бирор салмоқли совға олиш имконини беради. Раҳбар столи учун анжомлар, чиройли картина, фото учун электрон рамка, китоб шаклидаги сейф-қутича, деворга осиладиган соат, чармли кармон, ташриф қоғозлар идиши, калитлар ғилофи, ишда ишлатишга қулай идиш-товоқлар тўплами олиш мумкин.

 

Аёл раҳбар учун термопот, яъни термос-чойнак ёқимли совға бўлиши аниқ. Автомобиль ўриндиқлари учун органайзер ҳам ҳар қандай жинс вакили бўлган раҳбарга ёқади.

 

Янги йилда қандай совға бериш мумкин эмас?

 

Аммо совға олаётган вақтда баъзиларнинг турли ирим-сиримларга ишонишини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Хўш, Янги йил байрамида қандай совға бериш хушланмайди?

 

Севган инсонингизга соат совға қила кўрманг. Соат севишганлар учун ажралиш тимсоли ҳисобланади. Камида ҳар бир арзимас тортишувдан кейин иш ажралишгача бормасмикин, дея йил бўйи қўрқиб юриши мумкин ёки нияти мен билан ажрашиш бўлса керак, деган шубҳа кўнглини чулғай бошлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

 

Совға тарзида берилган ўткир, тиғли буюмларга ҳамма ҳам хайрихоҳлик билдиравермайди. Руҳшунослар таъсирчан инсонларга пичоқ, қилич ва бошқа кесувчи буюмлар совға қилишни тавсия этишмайди.

 

Аслида Янги йилга сирли, сеҳрли дея таъриф берилгани учун ҳам кундалик фойдаланиладиган буюмларни совға қилиш бироз бемаъниликдек туюлади. Одамни хурсанд қилиш учун у кўпдан бери олишни орзу қилган буюмни совға қилиш — энг яхши ечим. Ахир, Янги йил янги ҳаёт бўсағаси, орзу-истакларнинг барчаси ижобат бўладиган кун!

 

 

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах