Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ЯСТга пасайтирувчи коэффициент қўллаш тўғрисида экспертлар маслаҳатлари

20.05.2016

ЯСТ ҳисоб-китобида пасайтирувчи коэффициентни қўллаш корхоналар муайян шароитларда фойдаланишлари мумкин бўлган ҳуқуқ ҳисобланади. Кўп корхоналарда уни қўллашнинг қонунийлиги юзасидан саволлар юзага келмоқда. Фаолиятни тўхтатиб туриш, унинг турини алмаштириш ва бошқа ҳолатлар бунга сабаб бўлади. Коэффициентни қўллаш – “Жавоб берамиз!” Маълумот хизмати эксперт тавсияларининг навбатдаги тўпламида.

 

 

Агар хизмат кўрсатиш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланиб, ўз объекти қурилишини олиб борса, корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?

 

 

Фаолият мавжуд бўлмаган тақдирда улгуржи савдо корхонаси ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида пасайтирувчи коэффициентни ҳисобга олиши мумкинми?

 

 

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида, агар ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар товар ишлаб чиқаришдан ошиб кетган тақдирда, амалга оширилаётган фаолият турини ҳисобга оладиган 0,5 пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тўғрими?

 

 

Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади, пасайтирувчи коэффициентни қўллайди, ҳакамлик суди қарорига биноан 500 млн сўмлик кўчмас мулкни қарздорликни сўндириш учун топширмоқда. Асосий воситаларни топшириш корхонанинг асосий фаолият турига таъсир кўрсатадими? Мазкур операцияни амалга оширгандан кейин корхона пасайтирувчи коэффициентни қўллаш билан ЯСТ бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладими? Уушбу асосий воситаларнинг чиқиб кетиши  асосий воситаларни сотиш сифатида талқин қилиниши мумкин эмасми?

 

Агар бошқа фаолият тури устун бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида саноат учун кўзда тутилган пасайтирувчи коэффициентни қўллаш мумкинми?

 

 

Агар ишлаб чиқариш корхонаси (ЯСТ тўловчиси) ҳисобот чорагида маҳсулот ишлаб чиқарган, бироқ уни сотмаган бўлса, у амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?

 

 

Ушбу тўпламда Хизмат каталогида сақланадиган саволларнинг тўлиқ рўйхати келтирилмаган ва  у ёки бошқача тарзда ЯСТ тўловчилари томонидан пасайтирувчи коэффициентни қўллаш мавзуларига дахл қилади. Улар билан танишиш учун vopros.norma.uz.  сайтида  ички излаш тизимидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

 

Шунингдек бухгалтернинг ишида фойдали бўладиган алоҳида дастаклар ҳақида ҳам эслатиб ўтамиз. Бу қуйидаги электрон маълумотнома тизимларидир:

 

- «Амалий бухгалтерия» – корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш бўйича қўлланма;

 

- «Амалий солиқ солиш» – солиқларни тўғри ҳисоблаш истагида бўлганлар учун тизим;

 

- «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» – солиқлар ҳисоб-китобида замонавий бухгалтернинг беназир ёрдамчиси;

 

- «Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ» - ягона солиқ тўлови тўловчилари учун тизим.