Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ЙҲҚни бузганлик учун энг катта жарималар солинадиган давлатлар

28.03.2017

Пойтахтимизда камералар ишга туширилганидан кейин ҳайдовчилар саросимага тушиб қолишди. Чунки қоидабузарликлар учун жарималар миқдори оз эмас. Айниқса, бирваракайига бир нечталаб мактуб олганлардан:  “жарима суммасини тушириш керак”, “ҳамма ҳам хато қилади қабилидаги сўзлар ҳам қулоққа чалинди.

Жумладан, НОРМАл экспертлар ҳам қоидабузарликларнинг баъзи турлари (тўхташ чизиғи) учун жарималарни камайтириш таклифи билан чиқишди.

 

Аммо дунёнинг айрим мамлакатлари билан қиёслаганда биздаги жарима суммалари у қадар юқори эмас экан. Жаҳонда тезликни жуда ошириб юбориш (+60 км/с) ҳамда маст ҳолатда автомобиль бошқариш учун  солинадиган жарималар энг оғирлари саналади.

Бугун йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун энг катта жарималар солинадиган мамлакатлар 10 талигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

1. Канада

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – $10 000 гача;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — $144;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – $600;

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – $100;

Хавфсизлик камарини тақмаслик  – $1000 гача.

 

2. Буюк Британия

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – 1000 фунтдан бошланади;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — 1800 фунт;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – 3 минг фунт;

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – 40 фунтдан бошланади;

Хавфсизлик камарини тақмаслик  – 500 фунтгача.

 

3. Германия

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – €400-€480;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — €90-€360;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €500 дан €3000 гача;
Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – €10-€25;

Хавфсизлик камарини тақмаслик  – €30.


4. Ирландия

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – €80;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — €90;

Автомобильни маст ҳолатда бошқариш – €5000 гача жарима ва 1-3 йилга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин;

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – €70-€80;

Хавфсизлик камарини тақмаслик  – €60дан бошланади.

 

5. Италия

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – €750 дан €3119 гача;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — €90;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €500-€2000 жаримадан 1-2 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишгача;

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – €19-€75;

Хавфсизлик камарини тақмаслик  – €75-€300.


6.Хитой

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – $300;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — $30;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $75-310, 15 суткага қамаш, 3-6 ойгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишгача. Маст ҳолатда автомобиль бошқариш одам ўлимига сабаб бўлган бўлса, бундай ҳолатни юзага келтирган ҳайдовчи  ўлимга ҳукм этилади;  

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – $16;

Хавфсизлик камарини тақмаслик  — $8.

 

7. АҚШ

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – $500;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — $50;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $390-1000. Бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – $35дан бошланади;

Хавфсизлик камарини тақмаслик  — $50.

 

8. Финляндия

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – жарима суммаси қоидабузарнинг даромади миқдорига боғлиқ, камида – €115;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — жарима суммаси қоидабузарнинг даромади миқдорига боғлиқ, камида – €64;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – жарима суммаси қоидабузарнинг даромади миқдорига боғлиқ, камида – €90;

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – €10 дан €40 гача;

Хавфсизлик камарини тақмаслик  – €35.

 

9. Франция

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – €1500;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — €90;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €135 дан €4500 гача, 3 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш қўлланилиши ҳам мумкин.

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – €10;

Хавфсизлик камарини тақмаслик – €135.

 

10. Япония

 

Тезликни 60 км/соатга ошириш – камида $800;

Тартибга солувчи ёки светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш — $420;

Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $8700;

Автомобиль тўхташ қоидаларини бузиш – $830;

Хавфсизлик камарини тақмаслик — $450.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум