Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Йўловчи ташишга лицензия учун Интернет орқали сўров бериш мумкин

11.12.2015

Бундай имконият Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ИДХЯПда рўёбга чиқарилган янги интерактив хизмат туфайли юзага келди.

 

 

Хизмат Тошкент шаҳрида йўловчиларни автомобиль транспортида (автобус, микроавтобус, енгил автомобиллар) ташишга лицензия олиш учун ариза бериш имконини беради.

 

Фақат юридик шахслар хизматдан фойдаланиши мумкин. Бунда талабгор қуйидаги ҳужжатларни  тақдим қилиши керак:

 

-юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

 

-мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси ҳуқуқида мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумот, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги Давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган унинг техник созлиги қайд қилинган техник паспорти ёки автотранспорт воситалари гуруҳининг техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномаси;

 

-ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш шохобчаларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот ёки тегишли профилдаги ташкилотнинг лицензия талабгори билан унга тиббий ҳамда техник кўрик ўтказиш имкониятини тақдим этиш тўғрисида тузилган шартномаси нусхаси;

 

- аризани кўриб чиқиш учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Барча ҳужжатлар электрон шаклда тақдим қилиниши лозим. Ариза кўриб чиқилгандан кейин пойтахт муниципалитетининг лицензия бериш ёки уни беришга рад этиш тўғрисидаги қарори янги хизматнинг натижаси ҳисобланади.  Жавоб фойдаланувчининг ИДХЯПдаги шахсий кабинетига ҳамда электрон почтасига йўлланади.

 

Лицензия талабгори аризасини кўриб чиқиш учун 1 ЭКИҲ миқдоридаги йиғим ундирилади. Аризани кўриб чиқиш муддати – 15 иш куни.

 

Қуйидагилар лицензия беришга рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:

 

-лицензия талабгори томонидан лозим даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилиниши;

 

-лицензия талабгори томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжуд бўлиши;

 

-лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек танлов (тендер) шартларига мувофиқ келмаслиги.

 

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

ИДХЯП орқали юридик шахслар учун барча солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот олиш мумкин

 

ИДХЯПда уй-жой мулкдорлари учун янги хизмат

 

Уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилишни Интернет орқали сўраш мумкин

Курс валют

2017-03-23
  • USD:3548.11 (+48.10) сум
  • EUR:3801.58 (+91.14) сум
  • RUB:61.99 (+2.89) сум

Вопрос недели

Генподрядчик не виноват, если заказчик не платит
Можно ли обратиться в суд, если генподрядчик не производит оплату работ субподрядчика из-за отсутствия финансирования со стороны заказчика объекта?
02.03.17
Просмотры: 1365