Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юридик хизмат самарасини қандай ошириш мумкин?

01.02.2017

Юристлар малакасини ошириш марказида 26 январь куни Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахслари, юридик хизмат раҳбарлари, шунингдек, илм-фан ҳамжамияти, турли халқаро ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Муҳокама Президентнинг 19.01.2017 йилдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланди.

 

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳар доим муҳим саналган. Бироқ, кўпинча бутун давлат тузилмаси фаолиятига жиддий равишда таъсир кўрсатадиган муаммолар  аниқланади. Масалан, алоҳида йирик давлат муассасаларида умуман юридик бўлим (хизмат) мавжуд эмас ва барча иш биргина штат бирлиги зиммасига юкланади.

 

Шунингдек, ушбу соҳадаги ходимларнинг малакаси паст даражада эканига эътибор қаратилди. Афсуски, фаолиятнинг муҳим жиҳатлари — қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларга ўз вақтида таъсир кўрсатиш кабилар баъзан рўёбга чиқарилмайди.

 

Юристларнинг моддий жиҳатдан паст даражада таъминланганлиги нафақат юқори малакали кадрларни жалб этишга тўсиқ бўлди, балки уларнинг хусусий соҳага ўтиб кетишларига сабаб бўлиб хизмат қилди. Айтиб ўтилганларни тасдиқлаш мақсадида қуйидаги статистик маълумотлар келтирилган: ҳозирги вақтда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларида штат бирликлари 3,3 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, ишлаётган юристлар сони эса қарийб 2,6 мингтани ташкил қилади.

 

Қарор билан юридик хизматлар ишидаги мавжуд муаммоларни, шу жумладан айтиб ўтилган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган ҳамда улар фаолиятининг асосий йўналишлари, функция ва вазифалари белгиланган.

 

Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳужжат 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлаш арафасида қабул қилинди, унинг доирасида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” ҳамда “Маъмурий суд иши юритуви тўғрисида”ги  Қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш режалаштирилган. Бу мамлакатимиз раҳбариятининг бутун давлат аппаратининг самарадорлигини оширишга бўлган интилишини яққол намоён этади.

 

Муҳокамалар якунига кўра тадбир иштирокчилари юқоридаги норматив ҳужжатнинг келгусида биргаликда рўёбга чиқарилиши бўйича тавсияларни шакллантиришди. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум