Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юрисконсульт ҳужжатлар лойиҳаларига қандай тартибда виза қўяди?

31.10.2016

Аввало, бундай тартиб амалдаги юридик хизмат тўғрисидаги низомларда белгиланган (корхонада эса юридик хизмат тўғрисидаги ички низомга ёки юрисконсультнинг мансаб йўриқномасига шундай норма киритилиши лозим). Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган “Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандида  лойиҳага юридик хизмат томонидан корхонанинг бошқа таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилиши белгиланган.

Амалиётда аксарият ҳолатларда корхонанинг ишлаб чиқаришга оид буйруқ лойиҳаларини тайёрлашда лойиҳа матнини тайёрлаётган таркибий бўлинма ўзидан масъулиятни соқит қилиш мақсадида у ёки бу вазифасини бажаришни бошқа бўлинма (мансабдор шахс) зиммасига юклашга ҳаракат қилади. Лойиҳани имкон қадар вазифа юклатилаётган бўлинма раҳбаридан четлаб ўтиб корхона раҳбарига имзолатиш учун киритишга ҳаракат қилади. Буйруқ имзоланганидан сўнг у мажбурий кучга эга бўлади ва уни бекор қилиш анча қийин кечади. Бундай ҳолатларда таркибий бўлинмалар ўртасида манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келади ва ҳатто низолар келиб чиқади.

 

Буни олдини олиш учун юрисконсульт қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим бўлади:

 

а) буйруқ лойиҳасида вазифа юклатилаётган ҳар бир таркибий бўлинма раҳбаридан виза олинганлигига;

 

б) юклатилаётган вазифа таркибий бўлинманинг низомига мос келиш-келмаслигига.

 

Агар юқорида қайд қилинган саволларга салбий жавоб олинганда, юрисконсульт лойиҳага виза қўймай, уни ижрочига қайтариши керак.

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  ёзиб олди

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Юридик хизмат

          

Юридик хулоса – тадбиркорнинг ихтиёрига кўра

 

Юридик хизматларининг маълумотлар базасини янгилаш тартиби ўзгарди

 

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмокда

 

      

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 719