Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юристнинг NORMAл кутубхонасига назар солинг

11.08.2016

Навбатдаги шарҳда юристлар учун юристлар томонидан тайёрланган айрим материалларимиз ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз. Умид қиламизки, бу мақолалар ва улардаги тавсияларга риоя қилиш бизнес тараққиёти ва фаровонлиги учун хизмат қилади.

Шартнома тузамиз: нимага эътибор қаратиш лозим?  Ушбу материалдаги сарлавҳанинг ўзи кўрсатиб турибди.

 

Агар қарздор банкрот бўлса нима қилиш керак?  Контрагент тўловга қобилиятсиз бўлиши мумкин. Материалда қарздорда банкротлик аломатлари аниқланганда  кредитор ўтишга тўғри келадиган тартиботлар кўриб чиқилади. Шунингдек қарздорларни банкрот қилишдан маъно борми ва у қандай амалга оширилиши кўриб чиқилади.

 

Қарзни ундириш осон иш эмас. Кўп ҳолларда қарздорларни  барча қонуний усуллар билан “силкитишга” тўғри келади. Бизнинг шарҳимизда  - ундириш бўйича қандай чораларни кўриш мумкинлиги ва кредиторлар амалиётда дуч келадиган эҳтимолий муаммолар хусусида.

 

Ҳақиқий эмас битим: сабаблари ва оқибатлари. Ҳар қандай битимни тузишда исталган натижага эришмаслик хатари мавжуд, шу жумладан агар тарафлар ўртасида тузилган битим ҳақиқий эмас бўлса.  Материал қандай ҳолатларда бу содир бўлиши мумкинлиги ва оқибатлари ҳақида.

 

Суд иши: даъвога шошилди ва ютқазди. Суд инстанцияларига мурожаат қилишда ҳамма ҳам қонунчиликнинг айрим шартлари ва талабларига диққат билан қарамайди, бу эса вақт ва молиявий воситалар бекор сарфланишига сабаб бўлади. Бундай вазиятларни олдини олиш юзасидан тавсиялар тақдим қилинган.

 

Сотиб олинган корхонага мулк ҳуқуқи қандай расмийлаштирилади. Корхонани олиш-сотиш нормал ва одатдаги битимга айланди. Маълум ҳолатларда бутун корхонани ва бирйўла сотиш билан мулкдор мақбул тарзда алмаштирилиши мумкин. Материал мазкур тартиботнинг амалий жиҳатларига бағишланади.

 

Якка тартибдаги тадбиркор экспортчи бўлиши мумкинми? Улар олдинга интилиб, материаллар, товарлар ва хизматларни Ўзбекистондан ташқарига экспорт қилган ҳолда ташқи иқтисодий соҳада жиддий ўйинчига айлана оладиларми? Материалда ССП мутахассислари шарҳлари сақланади.

 

Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. Икки қисмдан иборат яна битта шарҳ. Биринчиси контракт тузиш ҳақида. Иккинчиси уни рўйхатдан ўтказиш жиҳатлари хусусида.

 

Битта материалда аввал чоп этилган ҳуқуқий тусдаги барча материалларни эслатиб ўтиш қийин кечган бўларди.  Афсуски, фойдали мақолаларнинг талай қисми ушбу шарҳ доирасидан ташқарида қолди.  Бунда эслатиб ўтишни хоҳлардикки, ўқувчиларимиз сайт бўйича калит сўзлар ёки иборалар орқали ички қидириш  туфайли ҳар доим зарур материални топиш имкониятига эгалар. Даврий нашрларимиз обуначилари ҳам Онлайн.газетада  ёки «Электрон газета»ни юклаб олиб, ўтган йиллардаги архивлардан фойдаланиш имкониятига эгалар.

 

Ўз томонимиздан сизни ишонтирамизки, norma.uz портали экспертлари ва публицистлари юристлар учун долзарб материалларни тайёрлаш бўйича ишларни давом эттирадилар.

 

 

  Ўқувчиларга ҳурмат билан,

Norma.uz портали таҳририяти.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1468