Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ҳаммага “NORMAл куз” тилаймиз!

08.09.2015

2015 йилнинг 7 сентябридан 7 октябрига қадар “Norma Hamkor” МЧЖ “NORMAл куз” акциясини ўтказади. Акция нафақат биз билан анчадан буён бирга бўлган фойдаланувчилар, балки сафимизга қўшилишга ҳеч қарор қила олмаётганлар учун ҳам ўтказилади.

 

“Norma Hamkor” МЧЖ фойдаланувчилар базасида биринчи марта рўйхатдан ўтганлар учун “Норма. ЎзР қонунчилиги” Ахборот-қидирув тизимини харид қилишда унинг тўлиқ қийматидан 15% миқдорида чегирма таклиф қиламиз. Агар сизга бизнинг дастурий маҳсулотимиз маъқул келиб, “Norma” оиласи қаторидаги яна бир маҳсулотни харид қилиш истаги туғилса,  унинг қийматидан 20% чегирма билан сотиб олишингиз мумкин.

 

Амалдаги мижозларимиз учун эса ҳар қандай қўшимча тизимни харид қилишда 20% чегирма эълон қиламиз.

 

Яна бир ажойиб таклиф.  Яқиндагина биз янги “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар” ЭМТни ишга тушириш ҳақида айтиб ўтгандик. Мана эндиликда, акцияни ўтказиш даврида уни  25% чегирма билан сотиб олиш мумкин!

 

Эслатиб ўтамизки, дастурий маҳсулотлар турли ахборот ифода этувчиларда тарқатилади, булар: USB-flash даги мобиль версия (дастурий маҳсулотга боғлиқ ҳолда ахборот ифода этувчида ҳамда ушбу воситасиз тақдим этилади),  компьютер учун локал версия (ўз ичига 1 та компьютер учун версияни ҳамда бир неча фойдаланувчилар учун версия (тармоқ версияси)ни олади), шунингдек  DVD даги мобиль версия.

 

Бизнинг эксперт ва ахборот-қидирув тизимларимиз қаторида ягона дастурий қобиқ билан бирлаштирилган 13 дастурий маҳсулот мавжуд. Улар бухгалтерлар, юристлар, кадрлар бўйича ходимлар, логистика бўйича менежерлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ҳамда қурилиш соҳасида ишлайдиганлар ва ҳ.к.ларга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

 

Демак, “Norma. Қонунчилик” АҚТ ўзини ўзбек ва рус тилларидаги 70 000 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, маълумот ва тушунтирув материаллари, шунингдек 2000 га яқин ҳужжатларнинг эксклюзив муаллифлик таржималарини сақлайдиган банк сифатида намоён қилади.

 

“Norma. Амалий бухгалтерия” , “Амалий солиқ солиш”, “Корхона юристи”, “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар”, “Кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчи”, “Қурилиш”, “Экспорт-импорт операциялари” АҚТлари нафақат ишда зарур бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, жумладан КМК, ШНКларни, балки экспертларимиз томонидан тузиб чиқилган тавсияларни, ҳисоб-китоблар услубиятини, у ёки бу  ҳужжатларни тўлдириш намуналарини ҳам сақлайди.

 

“Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ” АҚТни алоҳида қайд этиш лозим – бу тизимда кичик корхона раҳбари ва бош бухгалтери учун барча зарур ахборотлар, жумладан шартномалар намуналари ва бошқа фойдали ахборотлар тўпланган.

 

“Norma. Солиқлар: “Саволлар ва жавоблар”, “Текширув: А дан Я гача” АҚТлари мамлакат солиқ қонунчилигида яхши йўналиш олишга ва текширувлар механизмини ўрганишга ёрдам беради. Ўз навбатида “Божхона калькулятори” экспорт-импорт бўйича тўловларни ҳисоблашга ёрдам беради.

 

Кўрганингиздек, бизда таклиф этишга арзийдиган маҳсулотлар бор!

Сизга “NORMAл куз” тилаймиз!

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 619