Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2015 йил август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

02.09.2015

 

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкаси; энг кам ставка – 8,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).



●● Январь–август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 947 200 сўмни (118 400 х 8) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).

 

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).



●●●● 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).



●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).



●●●●●● 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).



Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

947 200 сўмгача

 

0 фоиз

 

947 201 сўмдан 4 736 000 сўмгача (5 х 947 200)

 

947 200 сўмдан ортиқ сумманинг 8,5 фоизи

 

4 736 001 сўмдан 9 472 000 сўмгача (10 х 947 200)

 

322 048 сўм + 4 736 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

9 472 001 сўм ва ундан юқори

 

1 127 168 сўм + 9 472 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ


1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–август ойларида унинг иш ҳақи ойига 115 000 сўмни, йил бошидан – 920 000 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000) ташкил қилди. Жисмоний шахснинг 947 200 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (920 000 х 0%) ташкил қилади. Иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилади. Ходиманинг иш ҳақи ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам эканлиги сабабли ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Унинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 050 сўмга (115 000 х 7%) тенг.

Улар ушланганидан кейин ходимага:

115 000 – 8 050 = 106 950 сўм тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараварига етмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ январь–август ойларида ойига 500 000 сўмни, йил бошидан – 4 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилди. Жисмоний шахснинг 947 201 сўмдан 4 736 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–август ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(4 000 000 – 947 200) х 8,5% = 3 052 800 х 8,5% = 259 488 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида 227 052 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси:

259 488 – 227 052 = 32 436 сўмга тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда солиқ солинадиган суммадан ҳисобланади. У:

(4 000 000 – 947 200) х 1% = 3 052 800 х 1% = 30 528 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 26 712 сўм ўтказилган, август ойида ажратмалар 3 816 сўмни (30 528 – 26 712) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

32 436 – 3 816 = 28 620 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 500 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

500 000 – 32 436 – 35 000 = 432 564 сўм тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланадиган ҳақ ойига 700 000 сўмни, йил бошидан – 5 600 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

 

(5 600 000 – 4 736 000) х 17% = 864 000 х 17% = 146 880 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–август ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

322 048 + 146 880 = 468 928 сўм.

Январь–июль ойларида 410 312 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси:

468 928 – 410 312 = 58 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(5 600 000 – 947 200) х 1% = 4 652 800 х 1% = 46 528 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 40 712 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 5 816 сўмни (46 528 – 40 712) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

58 616 – 5 816 = 52 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 58 616 – 49 000 = 592 384 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, йил бошидан – 9 600 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилди. 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

 

(9 600 000 – 9 472 000) х 23% = 128 000 х 23% = 29 440 сўм.

0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–август ойлари учун солиқни ҳисоблаб чиқарамиз:

1 127 168 + 29 440 = 1 156 608 сўм.

Январь–июль ойларида 1 012 032 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси:

1 156 608 – 1 012 032 = 144 576 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(9 600 000 – 947 200) х 1% = 8 652 800 х 1% = 86 528 сўмни ташкил қилади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 75 712 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 10 816 сўмни (86 528 – 75 712) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

144 576 – 10 816 = 133 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 144 576 – 84 000 = 971 424 сўм иш ҳақи олади.

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА


5-ВАЗИЯТ.  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


● Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, йил бошидан – 9 600 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилди. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

9 600 000 – (118 400 х 8) х 4 = 9 600 000 – 3 788 800 = 5 811 200 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(5 811 200 – 4 736 000) х 17% = 1 075 200 х 17% = 182 784 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь–август ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

322 048 + 182 784 = 504 832 сўм.

Январь–июль ойларида 441 728 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси:

504 832 – 441 728 = 63 104 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(5 811 200 – 947 200) х 1% = 4 864 000 х 1% = 48 640 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 42 560 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 6 080 сўмни (48 640 – 42 560) ташкил қилади.

Бюджетга:

63 104 – 6 080 = 57 024 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 63 104 – 84 000 = 1 052 896 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


● Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь–август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 6 479 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(6 479 200 – 4 736 000) х 17% = 1 743 200 х 17% = 296 344 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–август ойлари учун:

322 048 + 296 344 = 618 392 сўм солиқни оламиз.

Январь–июль ойларида 542 776 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ:

618 392 – 542 776 = 75 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

(6 479 200 – 947 200) х 1% = 5 532 000 х 1% = 55 320 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 48 504 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (55 320 – 48 504) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм олади.

 

7-ВАЗИЯТ.  Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби


● Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 6 689 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(6 689 600 – 4 736 000) х 17% = 1 953 600 х 17% = 332 112 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь–август ойлари учун солиқни чиқарамиз:

322 048 + 332 112 = 654 160 сўм.

Январь–июль ойларида 578 544 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ:

654 160 – 578 544 = 75 616 сўмга тенг.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(6 689 600 – 947 200) х 1% = 5 742 400 х 1% = 57 424 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 50 608 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (57 424 – 50 608) ташкил қилади.

Бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ.  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби


Қуйидагиларга мувофиқ:

 

● Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра, юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 8 = 3 788 800 сўм) чегирилади.

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–август ойларида ойига 900 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади 9 600 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000) ташкил қилди.


Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

 

9 600 000 – 1 420 800 – 710 400 – 3 788 800 = 3 680 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 947 201 сўмдан 4 736 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–август ойлари учун ЖШДС суммаси:

(3 680 000 – 947 200) х 8,5% = 2 732 800 х 8,5% = 232 288 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида 206 108 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси:

232 288 – 206 108 = 26 180 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(3 680 000 – 947 200) х 1% = 2 732 800 х 1% = 27 328 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 24 248 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 3 080 сўмни (27 328 – 24 248) ташкил қилади.

Бюджетга:

26 180 – 3 080 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

900 000 х 7% = 63 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

900 000 – 26 180 – 63 000 = 810 820 сўм олади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР


9-ВАЗИЯТ.  Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

 

а) Ўриндош ходимга январь–август ойларида ойига 550 000 сўмдан, йил бошидан – 4 400 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) иш ҳақи ҳисобланган. У Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.


4 400 000 сўм 4 736 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 947 200 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–август ойлари учун ЖШДС суммаси:

(4 400 000 – 947 200) х 8,5% = 3 452 800 х 8,5% = 293 488 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида 256 802 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ:

293 488 – 256 802 = 36 686 сўмга тенг.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(4 400 000 – 947 200) х 1% = 3 452 800 х 1% = 34 528 сўм.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 30 212 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (34 528 – 30 212) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари август ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходимга:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм иш ҳақи тўланади.

 

б) Ўриндош ходимга январь–август ойларида тўланган иш ҳақи ойига 550 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан унга 4 400 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.


Ўриндошнинг даромади 4 736 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (947 200 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–август ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

4 400 000 х 23% = 1 012 000 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида 885 500 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойида унинг суммаси 126 500 сўмни (1 012 000 – 885 500) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–август ойларида уларнинг суммаси:

4 400 000 х 1% = 44 000 сўмни ташкил қилади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 38 500 сўм ўтказилган. Август ойи учун унга 5 500 сўм (44 000 – 38 500) ўтказилади.

Бюджетга 121 000 сўм (126 500 – 5 500) ЖШДС ўтказилади.

Суғурта бадаллари август ойидаги жами иш ҳақидан ажратилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 126 500 – 38 500 = 385 000 сўм иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ.  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 500 000 сўмни, йил бошидан – 4 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилди. У Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.


Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Унинг энг кам суммаси – 180 000 сўм (3 000 х 60) ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

 

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 3 500 000 сўм 4 736 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 947 200 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 947 201 сўмдан 4 000 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 000 000 – 947 200) х 8,5% = 3 052 800 х 8,5% = 259 488 сўм.

Январь–июль ойларида 227 052 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси:

259 488 – 227 052 = 32 436 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда меҳнат ҳақи тарзидаги солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(4 000 000 – 947 200) х 1% = 3 052 800 х 1% = 30 528 сўмни ташкил қилади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 26 712 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 3 816 сўмни (30 528 – 26 712) ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

32 436 – 3 816 + 68 000 = 96 620 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

500 000 + 800 000 – 32 436 – 68 000 – 35 000 = 1 164 564 сўм тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ.  ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

● Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

 

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 700 000 сўм иш ҳақи белгиланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 4 900 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.


Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

 

4 900 000 – (300 000 х 7) = 2 800 000 сўм.

Февраль–август ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 2 800 000 сўм 4 736 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 947 200 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(2 800 000 – 947 200) х 8,5% = 1 852 800 х 8,5% = 157 488 сўм.

Февраль–июль ойларида 133 552 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ:

157 488 – 133 552 = 23 936 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(2 800 000 – 947 200) х 1% = 1 852 800 х 1% = 18 528 сўм.

Июль ойида ШЖБПҲга 15 712 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 2 816 сўмни (18 528 – 15 712) ташкил қилади.

Бюджетга:

23 936 – 2 816 = 21 120 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига (700 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

700 000 х 7% = 49 000 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга:

700 000 – 23 936 – 49 000 – 300 000 = 327 064 сўм тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 _______________________________________

 *Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун эса 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида, апрель ойи учун 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонида, май ойи учун 26.05.2015 йилдаги 21 (1085)-сонида июнь ойи учун 23.06.2015 йилдаги 25 (1089)-сонида, июль ойи учун 21.07.2015 йилдаги 30 (1094)-сонида чоп этилган.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 982