Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2015 йил декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил декабрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

22.12.2015

 

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 8,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23%(Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).

 


Январь–август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 947 200 сўмни (118 400 х 8) ташкил этади(Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган). Сентябрь-декабрь ойларида ЭКИҲ 520 960 сўмни (130 240 х 4) ташкил қилди (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

 


Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади(Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс). Январь-декабрь ойлари учун солиқ солиш мақсадида жами ЭКИҲ 1 420 800 сўмни (118 400 х 12) ташкил қилади.

 


2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади(ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).

 


ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади(Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

 


2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7%и миқдорида белгиланган(ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).

 


Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 420 800 сўмгача

 

0 фоиз

 

1 420 801 сўмдан 7 104 000 сўмгача

(5 х 1 420 800)

1 420 800 сўмдан ортиқ сумманинг 8,5 фоизи

 

7 104 001 сўмдан 14 208 000 сўмгача

(10 х 1 420 800)

483 072 сўм + 7 104 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

14 208 001 сўм ва ундан юқори

 

1 690 752 сўм + 14 208 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

 


I.   АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 

 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–август ойларида унинг иш ҳақи ойига 115 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида ойига 126 500 сўмни ташкил қилди. Январь-декабрь ойлари учун ялпи даромад 1 426 000 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 126 500 + 126 500 + 126 500 + 126 500) ташкил қилди.

 

Диққат! Ходиманинг иш ҳақи декабрь ойида ҳам амалдаги энг кам иш ҳақи миқдоридан (130 240 сўм) ошмаган бўлсада, солиқ солиш мақсадида йил давомида 1 январь ҳолатига белгиланган ЭКИҲ (118 400 сўм) қўлланилади. Шу боис унда декабрь ойида солиқ солинадиган даромад юзага келган.

 

Жисмоний шахснинг 1 420 801 сўмдан 7 104 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

(1 426 000 – 1 420 800) х 8,5% = 5 200 х 8,5% = 442 сўмга тенг.

Иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда 0% ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилади. ШЖБПҲга бадаллар:

(1 426 000 – 1 420 800) х 1% = 5 200 х 1% = 52 сўмни ташкил этади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

442 – 52 = 390 сўм солиқ ўтказилади.

Унинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 855 сўмга (126 500 х 7%) тенг.

Ходимага:

126 500 – 442 – 8 855 = 117 203 сўм тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараварига етмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ январь–август ойларида ойига 500 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойлари учун ойига 550 000 сўмни ташкил қилди. Январь-декабрь ойлари учун ялпи даромад 6 200 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилди. Жисмоний шахснинг 1 420 801 сўмдан 7 104 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–декабрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(6 200 000 – 1 420 800) х 8,5% = 4 779 200 х 8,5% = 406 232 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида 369 546 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 36 686 сўмга (406 232 – 369 546) тенг.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 0% ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда солиқ солинадиган суммадан ҳисобланади. У:

(6 200 000 – 1 420 800) х 1% = 4 779 200 х 1% = 47 792 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 43 476 сўм ўтказилган. Декабрь ойида ажратмалар 4 316 сўмни (47 792 – 43 476) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан (550 000 сўмдан) ушлаб қолинади ва 38 500 сўмни (550 000 х 7%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланадиган ҳақ ойига 700 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида ойига 770 000 сўмни ташкил қилади. Январь-декабрь ойлари учун ялпи даромад 8 680 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 770 000 + 770 000 + 770 000 + 770 000) ташкил қилди. 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(8 680 000 – 7 104 000) х 17% = 1 576 000 х 17% = 267 920 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–декабрь ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

483 072 + 267 920 = 750 992 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 680 476 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 70 516 сўмга (750 992 – 680 476) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(8 680 000 – 1 420 800) х 1% = 7 259 200 х 1% = 72 592 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 66 076 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 6 516 сўмни (72 592 – 66 076) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

70 516 – 6 516 = 64 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

770 000 х 7% = 53 900 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

770 000 – 70 516 – 53 900 = 645 584 сўм иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойлари учун ойига 1 320 000 сўмни ташкил қилади. Январь-декабрь ойлари учун ялпи даромад 14 880 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 320 000 + 1 320 000 + 1 320 000 + 1 320 000) ташкил қилди. 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(14 880 000 – 14 208 000) х 23% = 672 000 х 23% = 154 560 сўм.

0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб чиқарамиз:

1 690 752 + 154 560 = 1 845 312 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 1 673 136 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 172 176 сўмга (1 845 312 – 1 673 136) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(14 880 000 – 1 420 800) х 1% = 13 459 200 х 1% = 134 592 сўмни ташкил қилади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 122 576 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 12 016 сўмни (134 592 – 122 576) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

172 176 – 12 016 = 160 160 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 92 400 сўмни (1 320 000 х 7%) ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 320 000 – 172 176 – 92 400 = 1 055 424 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 


5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида ойига 1 320 000 сўмни ташкил қилди. Январь-декабрь ойлари учун жами даромад 14 880 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 320 000 + 1 320 000 + 1 320 000 + 1 320 000) ташкил қилди. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

14 880 000 – (118 400 х 12) х 4 = 14 880 000 – 5 683 200 = 9 196 800 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(9 196 800 – 7 104 000) х 17% = 2 092 800 х 17% = 355 776 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь–декабрь ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

483 072 + 355 776 = 838 848 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 755 344 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 83 504 сўмга (838 848 – 755 344) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(9 196 800 – 1 420 800) х 1% = 7 776 000 х 1% = 77 760 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 70 480 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 7 280 сўмни (77 760 – 70 480) ташкил қилади.

Бюджетга:

83 504 – 7 280 = 76 224 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 320 000 х 7% = 92 400 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 320 000 – 83 504 – 92 400 = 1 144 096 сўм иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида ойига 880 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь–декабрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 9 999 200 сўмга (800 000 + (1 500 000 – 1 420 800) + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(9 999 200 – 7 104 000) х 17% = 2 895 200 х 17% = 492 184 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–декабрь ойлари учун:

483 072 + 492 184 = 975 256 сўм солиқни оламиз.

Январь–ноябрь ойларида 886 040 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ 89 216 сўмга (975 256 – 886 040) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

(9 999 200 – 1 420 800) х 1% = 8 578 400 х 1% = 85 784 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 78 168 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 7 616 сўмни (85 784 – 78 168) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

89 216 – 7 616 = 81 600 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 7% = 61 600 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

880 000 – 89 216 – 61 600 = 729 184 сўм олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида ойига 880 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 10 209 600 сўмга (800 000 + (1 000 000 – 710 400) + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(10 209 600 – 7 104 000) х 17% = 3 105 600 х 17% = 527 952 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь–декабрь ойлари учун солиқни чиқарамиз:

483 072 + 527 952 = 1 011 024 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 921 808 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ 89 216 сўмга (1 011 024 – 921 808) тенг.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(10 209 600 – 1 420 800) х 1% = 8 788 800 х 1% = 87 888 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 80 272 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 7 616 сўмни (87 888 – 80 272) ташкил қилади.

Бюджетга:

89 216 – 7 616 = 81 600 сўм ЖШДС ўтказилади.

Декабрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 7% = 61 600 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

880 000 – 89 216 – 61 600 = 729 184 сўм иш ҳақи олади.

 


8-ВАЗИЯТ.  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра, юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 12 = 5 683 200 сўм) чегирилади.

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–август ойларида ойига 900 000 сўмдан, сентябрь-декабрь ойларида ойига 990 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади 13 560 000 сўмни (900 000 + (1 500 000 + 900 000) + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 990 000 + 990 000 + 990 000 + 990 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

13 560 000 – 1 420 800 – 710 400 – 5 683 200 = 5 745 600 сўм.

Жисмоний шахснинг 1 420 801 сўмдан 7 104 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–декабрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(5 745 600 – 1 420 800) х 8,5% = 4 324 800 х 8,5% = 367 608 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида 333 778 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 33 830 сўмга (367 608 – 333 778) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(5 745 600 – 1 420 800) х 1% = 4 324 800 х 1% = 43 248 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 39 268 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 3 980 сўмни (43 248 – 39 268) ташкил қилади.

Бюджетга:

33 830 – 3 980 = 29 850 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

990 000 х 7% = 69 300 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

990 000 – 33 830 – 69 300 = 886 870 сўм олади.

 

 

9-ВАЗИЯТ.  Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь-август ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан, сентябрь-декабрь ойларида ойига 1 450 000 сўм ҳақ тўланган. Йил бошидан ялпи даромад – 13 800 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 450 000 + 1 450 000 + 1 450 000 + 1 450 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун кейинчалик ушбу маблағлар жисмоний шахснинг даромадидан ушлаб қолиниши шарти билан 2 100 000 сўм миқдорида таълим ҳақининг ярмини тўлади. Мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб июнь ойигача тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан 350 000 сўмдан ушлаб қолинади. Сентябрь ойида ходим ўғлининг 2015–2016 ўқув йилги ўқиши ҳақининг ярмини – 2 500 000 сўмни тўлаш учун ариза топширди. Маблағлар сентябрь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар ходимнинг даромадларидан ҳар ойда 625 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь-декабрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 9 200 000 сўмга (650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 825 000 + 825 000 + 825 000 + 825 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(9 200 000 – 7 104 000) х 17% = 2 096 000 х 17% = 356 320 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммаларини қўшиш орқали январь-декабрь ойлари учун солиқни чиқарамиз:

483 072 + 356 320 = 839 392 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 759 526 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 79 866 сўмга (839 392 – 759 526) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(9 200 000 – 1 420 800) х 1% = 7 779 200 х 1% = 77 792 сўмни ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 70 726 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 7 066 сўмни (77 792 – 70 726) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

79 866 – 7 066 = 72 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 450 000 х 7% = 101 500 сўмга тенг.

Ходимга:

1 450 000 – 625 000 – 79 866 – 101 500 = 643 634 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

10-ВАЗИЯТ.  Ипотека ва истеъмол кредитларини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Кодекснинг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Истеъмол кредитининг сўндирилишига имтиёз татбиқ этилмайди.

Корхона ходими (ёш оила аъзоси ҳисобланадиган) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди ва мебель сотиб олиш учун банкдан истеъмол кредитини олди. Унинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори январь-август ойларида ойига 1 500 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида эса ойига – 1 650 000 сўмни ташкил қилди. Сентябрь ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 500 000 сўмдан ҳамда истеъмол кредитини сўндириш учун 75 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.

Январь-декабрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 16 600 000 сўмни (1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + (1 650 000 – 500 000) + (1 650 000 – 500 000) + (1 650 000 – 500 000) + (1 650 000 – 500 000) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(16 600 000 – 14 208 000) х 23% = 2 392 000 х 23% = 550 160 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-декабрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

1 690 752 + 550 160 = 2 240 912 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 2 107 836 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 133 076 сўмга (2 240 912 – 2 107 836) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(16 600 000 – 1 420 800) х 1% = 15 179 200 х 1% = 151 792 сўмни ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 141 476 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 10 316 сўмни (151 792 – 141 476) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

133 076 – 10 316 = 122 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 650 000 х 7% = 115 500 сўмга тенг.

Ходимга:

1 650 000 – 500 000 – 75 000 – 133 076 – 115 500 = 826 424 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

 

III.ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

11-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг ­180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми).

Жисмоний шахс ихтиёрий равишда декларация топширишга ҳақли. Мазкур вазиятда солиқ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ортиқча тўланган ЖШДС суммасини унга қайтаришлари керак. Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

I. Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–август ойларида ойига 550 000 сўмдан, сентябрь-декабрь ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи ҳисобланган. Унга йил бошидан буён 6 800 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) тўланган. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

6 800 000 сўм 7 104 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 1 420 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–декабрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(6 800 000 – 1 420 800) х 8,5% = 5 379 200 х 8,5% = 457 232 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида 416 296 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ 40 936 сўмга (457 232 – 416 296) тенг.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(6 800 000 – 1 420 800) х 1% = 5 379 200 х 1% = 53 792 сўм.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 48 976 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 4 816 сўмни (53 792 – 48 976) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

40 936 – 4 816 = 36 120 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари декабрь ойидаги жами иш ҳақидан ушланади:

600 000 х 7% = 42 000 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходимга:

600 000 – 40 936 – 42 000 = 517 064 сўм иш ҳақи тўланади.

 

II. Ўриндош ходимга январь–август ойларида тўланган иш ҳақи ойига 550 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида ойига 600 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан унга 6 800 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 7 104 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (1 420 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–декабрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

6 800 000 х 23% = 1 564 000 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида 1 426 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (1 564 000 – 1 426 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–декабрь ойларида уларнинг суммаси:

6 800 000 х 1% = 68 000 сўмни ташкил қилади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 62 000 сўм ўтказилган. Декабрь ойи учун унга 6 000 сўм (68 000 – 62 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Суғурта бадаллари декабрь ойидаги жами иш ҳақидан ажратилади:

600 000 х 7% = 42 000 сўм.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

600 000 – 132 000 – 42 000 = 426 000 сўм иш ҳақи олади.

 

 

12-ВАЗИЯТ.  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби 


 

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм этиб белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

Ижарага беришдан олинган даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди, шу боис улардан суғурта бадаллари тўланмайди (Кодекснинг 306-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 500 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида ойига 550 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан буён унга 6 200 000 сўм (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) тўланган. У Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва унинг учун ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Унинг энг кам суммаси – 180 000 сўм (3 000 х 60) ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис солиқ шартномада назарда тутилган суммадан ҳисобланади:

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 6 200 000 сўм 7 104 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 1 420 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 1 420 801 сўмдан 6 200 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(6 200 000 – 1 420 800) х 8,5% = 4 779 200 х 8,5% = 406 232 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 369 546 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 36 686 сўмга (406 232 – 369 546) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда меҳнат ҳақи тарзидаги солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(6 200 000 – 1 420 800) х 1% = 4 779 200 х 1% = 47 792 сўмни ташкил қилади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 43 476 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (47 792 – 43 476) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

36 686 – 4 316 + 68 000 = 100 370 сўм солиқ ўтказилади.

Меҳнат ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари:

550 000 х 7% = 38 500 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

550 000 + 800 000 – 36 686 – 68 000 – 38 500 = 1 206 814 сўм тўланади.

 


13-ВАЗИЯТ.  ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга февраль-август ойларида ойлик иш ҳақи 700 000 сўмдан, сентябрь-декабрь ойларида ойига 770 000 сўмдан тўланди. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 7 980 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 770 000 + 770 000 + 770 000 + 770 000) ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

7 980 000 – 300 000 х 11 = 4 680 000 сўм.

Февраль–декабрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 4 680 000 сўм 7 104 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 1 420 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 680 000 – 1 420 800) х 8,5% = 3 259 200 х 8,5% = 277 032 сўм.

Февраль–ноябрь ойларида 247 146 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ 29 886 сўмга (277 032 – 247 146) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(4 680 000 – 1 420 800) х 1% = 3 259 200 х 1% = 32 592 сўм.

Февраль-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 29 076 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 3 516 сўмни (32 592 – 29 076) ташкил қилади.

Бюджетга:

29 886 – 3 516 = 26 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига (770 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

770 000 х 7% = 53 900 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга:

770 000 – 29 886 – 53 900 – 300 000 = 386 214 сўм тўланади.

 

 

14-ВАЗИЯТ. Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

Ходимнинг январь-август ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни, сентябрь-декабрь ойларида ойига 990 000 сўмни ташкил қилди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт. Январь-декабрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 11 160 000 сўмни (900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 990 000 + 990 000 + 990 000 + 990 000) ташкил этди.

ЖШДСни ҳисоблаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

(11 160 000 – 7 104 000) х 17% = 4 056 000 х 17% = 689 520 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-декабрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

483 072 + 689 520 = 1 172 592 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 064 676 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 107 916 сўмга (1 172 592 – 1 064 676) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(11 160 000 – 1 420 800) х 1% = 9 739 200 х 1% = 97 392 сўмни ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 88 676 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 8 716 сўмни (97 392 – 88 676) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

107 916 – 8 716 = 99 200 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

990 000 х 7% = 69 300 сўмга тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(990 000 – 107 916 – 69 300) х 25% = 812 784 х 25% = 203 196 сўм.

Ходим қўлига:

990 000 – 107 916 – 69 300 – 203 196 = 609 588 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 

 _______________________________________

 *Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун эса 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида, апрель ойи учун 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонида, май ойи учун 26.05.2015 йилдаги 21 (1085)-сонида июнь ойи учун 23.06.2015 йилдаги 25 (1089)-сонида, июль ойи учун 21.07.2015 йилдаги 30 (1094)-сонида, август ойи учун 01.09.2015 йилдаги 35 (1099)-сонида, сентябрь ойи учун 22.09.2015 йилдаги 38 (1102)-сонида, октябрь ойи учун 20.10.2015 йилдаги 42 (1106)-сонида, ноябрь ойи учун 24.11.2015 йилдаги 47 (1111)-сонида чоп этилган.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 815