Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2015 йил июль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил июль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

21.07.2015

 

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкаси, энг кам ставка – 8,5%, ўртача ставка – 17%, энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).

●● Январь-июль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 828 800 сўмни (118 400 х 7) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

●●●● 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).

●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

●●●●●● 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).



 

 Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

828 800 сўмгача

 

0 фоиз

 

828 801 сўмдан 4 144 000 сўмгача
(5 х 828 800)

 

828 800 сўмдан ортиқ сумманинг
8,5 фоизи

 

4 144 001 сўмдан 8 288 000 сўмгача
(10 х 828 800)

 281 792 сўм + 4 144 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

8 288 001 сўм ва ундан юқори

 

986 272 сўм + 8 288 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 



1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби



Ходим корхонада чорак ставкада ишлайди. Унга январь-июль ойларида 115 000 сўмдан иш ҳақи тўланди, йил бошидан ялпи даромад – 805 000 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 828 800 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (805 000 х 0%) ташкил қилади. Унинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли, ходимга ушбу бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 050 сўмга (115 000 х 7%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

115 000 – 8 050 = 106 950 сўм тўланади.



2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараварига етмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби



Ходимга январь-июль ойларида 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 828 801 сўмдан 4 144 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-июль ойлари учун ЖШДС суммаси:

(3 500 000 – 828 800) х 8,5% = 2 671 200 х 8,5% = 227 052 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 194 616 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси:

227 052 – 194 616 = 32 436 сўмга тенг.

Январь-июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисобланади. У:

(3 500 000 – 828 800) х 1% = 2 671 200 х 1% = 26 712 сўмни ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 22 896 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 3 816 сўмни (26 712 – 22 896) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга:

32 436 – 3 816 = 28 620 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 500 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

500 000 – 32 436 – 35 000 = 432 564 сўм тўланади.



3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби



Ходимнинг январь-июль ойларидаги меҳнатига ойига 700 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 4 900 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(4 900 000 – 4 144 000) х 17% = 756 000 х 17% = 128 520 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-июль ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

281 792 + 128 520 = 410 312 сўм.

Январь-июнь ойларида 351 696 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси:

410 312 – 351 696 = 58 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(4 900 000 – 828 800) х 1% = 4 071 200 х 1% = 40 712 сўмни ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 34 896 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 5 816 сўмни (40 712 – 34 896) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга:

58 616 – 5 816 = 52 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 58 616 – 49 000 = 592 384 сўм иш ҳақи олади.




4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби



Ходимнинг январь-июль ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 8 400 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Аввало 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(8 400 000 – 8 288 000) х 23% = 112 000 х 23% = 25 760 сўм.

0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-июль ойларидаги даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

986 272 + 25 760 = 1 012 032 сўм.

Январь-июнь ойларида 867 456 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси:

1 012 032 – 867 456 = 144 576 сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(8 400 000 – 828 800) х 1% = 7 571 200 х 1% = 75 712 сўмга тенг.

Январь-июнь ойлари учун ШЖБПҲга 64 896 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 10 816 сўмни (75 712 – 64 896) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга:

144 576 – 10 816 = 133 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 144 576 – 84 000 = 971 424 сўм иш ҳақи олади.



II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА



5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь-июль ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 8 400 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

8 400 000 – (118 400 х 7) х 4 = 8 400 000 – 3 315 200 = 5 084 800 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(5 084 800 – 4 144 000) х 17% = 940 800 х 17% = 159 936 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь-июль ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

281 792 + 159 936 = 441 728 сўм.

Январь-июнь ойларида 378 624 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси:

441 728 – 378 624 = 63 104 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(5 084 800 – 828 800) х 1% = 4 256 000 х 1% = 42 560 сўмни ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 36 480 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 080 сўмни (42 560 – 36 480) ташкил қилади.

Бюджетга:

63 104 – 6 080 = 57 024 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 200 000 – 63 104 – 84 000 = 1 052 896 сўм иш ҳақи олади.



6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби



● Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

Ходимнинг январь-июль ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь-июль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 5 679 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(5 679 200 – 4 144 000) х 17% = 1 535 200 х 17% = 260 984 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-июль ойлари учун:

281 792 + 260 984 = 542 776 сўм солиқни оламиз.

Январь-июнь ойларида 467 160 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ:

542 776 – 467 160 = 75 616 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

(5 679 200 – 828 800) х 1% = 4 850 400 х 1% = 48 504 сўмни ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 41 688 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (48 504 – 41 688) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм олади.



7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби



● Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

Ходимнинг январь-июль ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 5 889 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(5 889 600 – 4 144 000) х 17% = 1 745 600 х 17% = 296 752 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь-июль ойлари учун солиқни чиқарамиз:

281 792 + 296 752 = 578 544 сўм.

Январь-июнь ойларида 502 928 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ:

578 544 – 502 928 = 75 616 сўмга тенг.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(5 889 600 – 828 800) х 1% = 5 060 800 х 1% = 50 608 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 43 792 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (50 608 – 43 792) ташкил қилади.

Бюджетга:

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Июль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм иш ҳақи олади.



8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби



Қуйидагиларга мувофиқ:

● Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 7 = 3 315 200 сўм) чегирилади.

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-июль ойларида 900 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади 8 700 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

8 700 000 – 1 420 800 – 710 400 – 3 315 200 = 3 253 600 сўм.

Жисмоний шахснинг 828 801 сўмдан 4 144 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-июль ойлари учун ЖШДС суммаси:

(3 253 600 – 828 800) х 8,5% = 2 424 800 х 8,5% = 206 108 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 179 928 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси:

206 108 – 179 928 = 26 180 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(3 253 600 – 828 800) х 1% = 2 424 800 х 1% = 24 248 сўмни ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 21 168 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 3 080 сўмни (24 248 – 21 168) ташкил қилади.

Бюджетга:

26 180 – 3 080 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

900 000 х 7% = 63 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

900 000 – 26 180 – 63 000 = 810 820 сўм олади.



III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР



9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби



● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

а) Ўриндош ходимга январь-июль ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 850 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

3 850 000 сўм 4 144 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 828 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июль ойлари учун ЖШДС суммаси:

(3 850 000 – 828 800) х 8,5% = 3 021 200 х 8,5% = 256 802 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 220 116 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ:

256 802 – 220 116 = 36 686 сўмга тенг.

Январь-июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(3 850 000 – 828 800) х 1% = 3 021 200 х 1% = 30 212 сўм.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 25 896 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (30 212 – 25 896) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари июль ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм иш ҳақи олади.

б) Ўриндош ходимга январь-июль ойларида 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 850 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 4 144 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (828 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-июль ойлари учун ЖШДС суммаси:

3 850 000 х 23% = 885 500 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 759 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси 126 500 сўмга (885 500 – 759 000) тенг.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь-июль ойларида уларнинг суммаси:

3 850 000 х 1% = 38 500 сўмни ташкил қилади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 33 000 сўм ўтказилган. Июль ойи учун ажратмалар 5 500 сўмни (38 500 – 33 000) ташкил қилади.

Бюджетга 121 000 сўм (126 500 – 5 500) ЖШДС ўтказилади.

Суғурта бадаллари июнь ойидаги жами иш ҳақига ҳисоблаб ёзилади:

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

550 000 – 126 500 – 38 500 = 385 000 сўм иш ҳақи олади.



10-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби



● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь-июль ойларидаги меҳнатига ойига 500 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 180 000 сўмни (3 000 х 60) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 3 500 000 сўм 4 144 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 828 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 828 801 сўмдан 3 500 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(3 500 000 – 828 800) х 8,5% = 2 671 200 х 8,5% = 227 052 сўм.

Январь-июнь ойларида 194 616 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси:

227 052 – 194 616 = 32 436 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда меҳнат ҳақи тарзидаги солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(3 500 000 – 828 800) х 1% = 2 671 200 х 1% = 26 712 сўмни ташкил қилади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 22 896 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 3 816 сўмни (26 712 – 22 896) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

32 436 – 3 816 + 68 000 = 96 620 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

500 000 + 800 000 – 32 436 – 68 000 – 35 000 = 1 164 564 сўм тўланади.



11-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби



● Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 700 000 сўм иш ҳақи белгиланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 4 200 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

4 200 000 – (300 000 х 6) = 2 400 000 сўм.

Февраль-июль ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 2 400 000 сўм 4 144 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 828 800 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(2 400 000 – 828 800) х 8,5% = 1 571 200 х 8,5% = 133 552 сўм.

Февраль-июнь ойларида 109 616 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ:

133 552 – 109 616 = 23 936 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(2 400 000 – 828 800) х 1% = 1 571 200 х 1% = 15 712 сўм.

Июнь ойида ШЖБПҲга 12 896 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 2 816 сўмни (15 712 – 12 896) ташкил қилади.

Бюджетга:

23 936 – 2 816 = 21 120 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига (700 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

700 000 х 7% = 49 000 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадаллар чегирилгандан кейин ходимга:

700 000 – 23 936 – 49 000 – 300 000 = 327 064 сўм тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 _______________________________________

 *Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун эса 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида, апрель ойи учун 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонида, май ойи учун 26.05.2015 йилдаги 21 (1085)-сонида июнь ойи учун 23.06.2015 йилдаги 25 (1089)-сонида чоп этилган.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1484