Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2015 йил июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

23.06.2015

 

2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкаси, энг кам ставка – 8,5%, ўртача ставка – 17%, энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).

 

 Январь-июнь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 710 400 сўмни (118 400 х 6) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).

 

 Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

 

2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).

 

 ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

 

 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).

 

 Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

710 400 сўмгача

 

0 фоиз

 

710 401 сўмдан 3 552 000 сўмгача

(5 х 710 400)

 

710 400 сўмдан ортиқ сумманинг 8,5 фоизи

 

3 552 001 сўмдан 7 104 000 сўмгача

 241 536 сўм + 3 552 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

7 104 001 сўм ва ундан юқори

 

845 376 сўм + 7 104 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходим корхонада чорак ставкада ишлайди. Унга январь-июнь ойларида 115 000 сўмдан иш ҳақи тўланди, йил бошидан ялпи даромад – 690 000 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 710 400 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (690 000 х 0%) ташкил қилади. Унинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли, ходимга ушбу бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

 

Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 050 сўмга (115 000 х 7%) тенг.

 

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

 

115 000 – 8 050 = 106 950 сўм тўланади.

 

 

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараварига етмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимга январь-июнь ойларида 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 710 401 сўмдан 3 552 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-июнь ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(3 000 000 – 710 400) х 8,5% = 2 289 600 х 8,5% = 194 616 сўмга тенг.

 

Январь-май ойларида 162 180 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси:

 

194 616 – 162 180 = 32 436 сўмга тенг.

 

Январь-июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисобланади. У:

 

(3 000 000 – 710 400) х 1% = 2 289 600 х 1% = 22 896 сўмни ташкил этади.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 19 080 сўм ўтказилган, июнь ойида ажратмалар 3 816 сўмни (22 896 – 19 080) ташкил қилади.

 

Июнь ойи учун бюджетга:

 

32 436 – 3 816 = 28 620 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 500 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

 

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

 

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

 

500 000 – 32 436 – 35 000 = 432 564 сўм тўланади.

 

 

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-июнь ойларидаги меҳнатига ойига 700 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 4 200 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

 

(4 200 000 – 3 552 000) х 17% = 648 000 х 17% = 110 160 сўм.

 

 0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-июнь ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

 

241 536 + 110 160 = 351 696 сўм.

 

Январь-май ойларида 293 080 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси:

 

351 696 – 293 080 = 58 616 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(4 200 000 – 710 400) х 1% = 3 489 600 х 1% = 34 896 сўмни ташкил этади.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 29 080 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 5 816 сўмни (34 896 – 29 080) ташкил қилади.

 

Июнь ойи учун бюджетга:

 

58 616 – 5 816 = 52 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

700 000 – 58 616 – 49 000 = 592 384 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-июнь ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 7 200 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Аввало 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

 

(7 200 000 – 7 104 000) х 23% = 96 000 х 23% = 22 080 сўм.

 

0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-июнь ойларидаги даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

 

845 376 + 22 080 = 867 456 сўм.

 

Январь-май ойларида 722 880 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси:

 

867 456 – 722 880 = 144 576 сўмни ташкил қилади.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(7 200 000 – 710 400) х 1% = 6 489 600 х 1% = 64 896 сўмга тенг.

 

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга 54 080 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 10 816 сўмни (64 896 – 54 080) ташкил қилади.

 

Июнь ойи учун бюджетга:

 

144 576 – 10 816 = 133 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

1 200 000 – 144 576 – 84 000 = 971 424 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Ходимнинг январь-июнь ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 7 200 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

 

7 200 000 – (118 400 х 6) х 4 = 7 200 000 – 2 841 600 = 4 358 400 сўм.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

 

(4 358 400 – 3 552 000) х 17% = 806 400 х 17% = 137 088 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь-июнь ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

 

241 536 + 137 088 = 378 624 сўм

 

Январь-май ойларида 315 520 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси:

 

378 624 – 315 520 = 63 104 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(4 358 400 – 710 400) х 1% = 3 648 000 х 1% = 36 480 сўмни ташкил этади.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 30 400 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 6 080 сўмни (36 480 – 30 400) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

63 104 – 6 080 = 57 024 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

1 200 000 – 63 104 – 84 000 = 1 052 896 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

 

Ходимнинг январь-июнь ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь-июнь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 879 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) сўмга тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

 

(4 879 200 – 3 552 000) х 17% = 1 327 200 х 17% = 225 624 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-июнь ойлари учун:

 

241 536 + 225 624 = 467 160 сўм солиқни оламиз.

 

Январь-май ойларида 391 544 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ:

 

467 160 – 391 544 = 75 616 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

 

(4 879 200 – 710 400) х 1% = 4 168 800 х 1% = 41 688 сўмни ташкил этади.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 34 872 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (41 688 – 34 872) ташкил қилади.

 

Июнь ойи учун бюджетга:

 

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм олади.

 

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

 

Ходимнинг январь-июнь ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 5 089 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

 

(5 089 600 – 3 552 000) х 17% = 1 537 600 х 17% = 261 392 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь-июнь ойлари учун солиқни чиқарамиз:

 

241 536 + 261 392 = 502 928 сўм.

 

Январь-май ойларида 427 312 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ:

 

502 928 – 427 312 = 75 616 сўмга тенг.

 

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(5 089 600 – 710 400) х 1% = 4 379 200 х 1% = 43 792 сўмга тенг.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 36 976 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (43 792 – 36 976) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Июнь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

 

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

 

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

 

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

 

 Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 6 = 2 841 600 сўм) чегирилади.

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-июнь ойларида 900 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади 7 800 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000) ташкил қилди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

 

7 800 000 – 1 420 800 – 710 400 – 2 841 600 = 2 827 200 сўм.

 

Жисмоний шахснинг 710 401 сўмдан 3 552 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-июнь ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(2 827 200 – 710 400) х 8,5% = 2 116 800 х 8,5% = 179 928 сўмга тенг.

 

Январь-май ойларида 153 748 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси:

 

179 928 – 153 748 = 26 180 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(2 827 200 – 710 400) х 1% = 2 116 800 х 1% = 21 168 сўмни ташкил этади.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 18 088 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 3 080 сўмни (21 168 – 18 088) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

26 180 – 3 080 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

900 000 х 7% = 63 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

900 000 – 26 180 – 63 000 = 810 820 сўм олади.

 

 

 

9-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

 

Ходимнинг январь-июнь ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 6 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

 

Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 350 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-май ойлари учун 1 750 000 сўм ушлаб қолинган. Июнь ойида ходим 350 000 сўмни (2 100 000 – 1 750 000) сўндириши лозим. Январь-июнь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 3 900 000 сўмга (6 000 000 – 2 100 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз ҳамда унга 0% ва 8,5%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-июнь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

 

(3 900 000 – 3 552 000) х 17% + 241 536 = 348 000 х 17% + 241 536 = 59 160 + 241 536 = 300 696 сўм.

 

Январь-май ойларида 250 580 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ:

 

300 696 – 250 580 = 50 116 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(3 900 000 – 710 400) х 1% = 3 189 600 х 1% = 31 896 сўмни ташкил этади.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 26 580 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 5 316 сўмни (31 896 – 26 580) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

50 116 – 5 316 = 44 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

1 000 000 х 7% = 70 000 сўмга тенг.

 

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

 

1 000 000 – 50 116 – 70 000 – 350 000 = 529 884 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

 

 Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

 

а) Ўриндош ходимга январь-июнь ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 300 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

 

3 300 000 сўм 3 552 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 710 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июнь ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(3 300 000 – 710 400) х 8,5% = 2 589 600 х 8,5% = 220 116 сўмга тенг.

 

Январь-май ойларида 183 430 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ:

 

220 116 – 183 430 = 36 686 сўмга тенг.

 

Январь-июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

 

(3 300 000 – 710 400) х 1% = 2 589 600 х 1% = 25 896 сўм.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 21 580 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (25 896 – 21 580) ташкил қилади.

 

Июнь ойи учун бюджетга:

 

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари июнь ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

 

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

 

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

 

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм иш ҳақи олади.

 

б) Ўриндош ходимга январь-июнь ойларида 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 300 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

 

Ўриндошнинг даромади 3 552 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (710 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-июнь ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

3 300 000 х 23% = 759 000 сўмга тенг.

 

Январь-май ойларида 632 500 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ суммаси 126 500 сўмга (759 000 – 632 500) тенг.

 

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь-июнь ойларида уларнинг суммаси:

 

3 300 000 х 1% = 33 000 сўмни ташкил қилади.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 27 500 сўм ўтказилган. Июнь ойи учун ажратмалар 5 500 сўмни (33 000 – 27 500) ташкил қилади.

 

Бюджетга 121 000 сўм (126 500 – 5 500) ЖШДС ўтказилади.

 

Суғурта бадаллари июнь ойидаги жами иш ҳақига ҳисоблаб ёзилади:

 

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

 

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

 

550 000 – 126 500 – 38 500 = 385 000 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

11-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

 

 Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

 

 Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

 

 ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ходимнинг январь-июнь ойларидаги меҳнатига ойига 500 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 180 000 сўмни (3 000 х 60) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

 

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 3 000 000 сўм 3 552 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 710 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 710 401 сўмдан 3 000 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

 

(3 000 000 – 710 400) х 8,5% = 2 289 600 х 8,5% = 194 616 сўм.

 

Январь-май ойларида 162 180 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ:

 

194 616 – 162 180 = 32 436 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда меҳнат ҳақи тарзидаги солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

 

(3 000 000 – 710 400) х 1% = 2 289 600 х 1% = 22 896 сўмни ташкил қилади.

 

Январь-май ойларида ШЖБПҲга 19 080 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 3 816 сўмни (22 896 – 19 080) ташкил қилади.

 

Июнь ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

 

32 436 – 3 816 + 68 000 = 96 620 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

 

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

 

500 000 + 800 000 – 32 436 – 68 000 – 35 000 = 1 164 564 сўм тўланади.

 

 

 

12-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

 

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 700 000 сўм иш ҳақи белгиланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 3 500 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

 

3 500 000 – (300 000 х 5) = 2 000 000 сўм.

 

Февраль-июнь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 2 000 000 сўм 3 552 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 710 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

 

(2 000 000 – 710 400) х 8,5% = 1 289 600 х 8,5% = 109 616 сўм.

 

Февраль-май ойларида 85 680 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июнь ойи учун солиқ:

 

109 616 – 85 680 = 23 936 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

 

(2 000 000 – 710 400) х 1% = 1 289 600 х 1% = 12 896 сўм.

 

Май ойида ШЖБПҲга 10 080 сўм ўтказилган, июнь ойи учун ажратмалар 2 816 сўмни (12 896 – 10 080) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

23 936 – 2 816 = 21 120 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Ходимнинг жами иш ҳақига (700 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

 

700 000 х 7% = 49 000 сўм.

 

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадаллар чегирилгандан кейин ходимга:

 

700 000 – 23 936 – 49 000 – 300 000 = 327 064 сўм тўланади.

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 _______________________________________

 *Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун эса 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида, апрель ойи учун 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонида, май ойи учун 26.05.2015 йилдаги 21 (1085)-сонида чоп этилган.