Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2015 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

28.05.2015

 

 

● 2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкаси, энг кам ставка – 8,5%, ўртача ставка – 17%, энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).

 

● Январь-май ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 592 000 сўмни (118 400 х 5) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).

● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

 

● 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).

 

● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

 

● 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).

 

 

 Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

592 000 сўмгача

 

0 фоиз

 

592 001 сўмдан 2 960 000 сўмгача (5 х 592 000)

 

592 000 сўмдан ортиқ сумманинг 8,5 фоизи

 

2 960 001 сўмдан 5 920 000 сўмгача (10 х 592 000)

 

201 280 сўм + 2 960 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

5 920 001 сўм ва ундан юқори

 

704 480 сўм + 5 920 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 

 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходим корхонада чорак ставкада ишлайди. Унга январь-май ойларида 115 000 сўмдан иш ҳақи тўланди, йил бошидан ялпи даромад – 575 000 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 592 000 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (575 000 х 0%) ташкил қилади. Унинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли, ходимга ушбу бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

 

Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 050 сўмга (115 000 х 7%) тенг.

 

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

 

115 000 – 8 050 = 106 950 сўм тўланади.

 

 

 

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараварига етмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимга январь-май ойларида 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 592 001 сўмдан 2 960 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-май ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(2 500 000 – 592 000) х 8,5% = 1 908 000 х 8,5% = 162 180 сўмга тенг.

 

Январь-апрель ойларида 129 744 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

162 180 – 129 744 = 32 436 сўмга тенг.

 

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисобланади. У:

 

(2 500 000 – 592 000) х 1% = 1 908 000 х 1% = 19 080 сўмни ташкил этади.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 15 264 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 3 816 сўмни (19 080 – 15 264) ташкил қилади.

 

Май ойи учун бюджетга:

 

32 436 – 3 816 = 28 620 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 500 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

 

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

 

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

 

500 000 – 32 436 – 35 000 = 432 564 сўм тўланади.

 

 

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнатига ойига 700 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 3 500 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

 

(3 500 000 – 2 960 000) х 17% = 540 000 х 17% = 91 800 сўм.

 

 0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-май ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

 

201 280 + 91 800 = 293 080 сўм.

 

Январь-апрель ойларида 234 464 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

293 080 – 234 464 = 58 616 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(3 500 000 – 592 000) х 1% = 2 908 000 х 1% = 29 080 сўмни ташкил этади.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 23 264 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 5 816 сўмни (29 080 – 23 264) ташкил қилади.

 

Май ойи учун бюджетга:

 

58 616 – 5 816 = 52 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

700 000 – 58 616 – 49 000 = 592 384 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 6 000 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Аввало 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

 

(6 000 000 – 5 920 000) х 23% = 80 000 х 23% = 18 400 сўм.

 

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 704 480 сўмни ташкил қилади. 0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-май ойларидаги даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

 

704 480 + 18 400 = 722 880 сўм.

 

Январь-апрель ойларида 578 304 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

722 880 – 578 304 = 144 576 сўмни ташкил қилади.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(6 000 000 – 572 000) х 1% = 5 408 000 х 1% = 54 080 сўмга тенг.

 

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга 43 264 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 10 816 сўмни (54 080 – 43 264) ташкил қилади.

 

Май ойи учун бюджетга:

 

144 576 – 10 816 = 133 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

1 200 000 – 144 576 – 84 000 = 971 424 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

 

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнатига ойига 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 6 000 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000) ташкил қилади. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

 

6 000 000 – (118 400 х 5) х 4 = 6 000 000 – 2 368 000 = 3 632 000 сўм.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

 

(3 632 000 – 2 960 000) х 17% = 672 000 х 17% = 114 240 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь-май ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

 

201 280 + 114 240 = 315 520 сўм.

 

Январь-апрель ойларида 252 416 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

315 520 – 252 416 = 63 104 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(3 632 000 – 592 000) х 1% = 3 040 000 х 1% = 30 400 сўмни ташкил этади.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 24 320 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 6 080 сўмни (30 400 – 24 320) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

63 104 – 6 080 = 57 024 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

1 200 000 – 63 104 – 84 000 = 1 052 896 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

 

Ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 079 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) сўмга тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

 

(4 079 200 – 2 960 000) х 17% = 1 119 200 х 17% = 190 264 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь-май ойлари учун:

 

201 280 + 190 264 = 391 544 сўмни оламиз.

 

Январь-апрель ойларида 315 928 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

391 544 – 315 928 = 75 616 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(4 079 200 – 592 600) х 1% = 3 487 200 х 1% = 34 872 сўмни ташкил этади.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 28 056 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (34 872 – 28 056) ташкил қилади.

 

Май ойи учун бюджетга:

 

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм олади.

 

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

 

Ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 4 289 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

 

(4 289 600 – 2 960 000) х 17% = 1 329 600 х 17% = 226 032 сўм.

 

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь-май ойлари учун солиқни чиқарамиз:

 

201 280 + 226 032 = 427 312 сўм.

 

Январь-апрель ойларида 315 696 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

427 312 – 351 696 = 75 616 сўмга тенг.

 

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(4 289 600 – 592 000) х 1% = 3 697 600 х 1% = 36 976 сўмга тенг.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 30 160 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 6 816 сўмни (36 976 – 30 160) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

75 616 – 6 816 = 68 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Май ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

 

800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

800 000 – 75 616 – 56 000 = 668 384 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

 

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

 

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

 

 Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 5 = 2 368 000 сўм) чегирилади.

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-май ойларида 900 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади 6 900 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000) ташкил қилди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

 

6 900 000 – 1 420 800 – 710 400 – 1 368 000 = 2 400 800 сўм.

 

Жисмоний шахснинг 592 001 сўмдан 2 960 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-май ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(2 400 800 – 592 000) х 8,5% = 1 808 800 х 8,5% = 153 748 сўмга тенг.

 

Январь-апрель ойларида 127 568 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

153 748 – 127 568 = 26 180 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(5 400 800 – 592 000) х 1% = 1 808 800 х 1% = 18 088 сўмни ташкил этади.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 15 008 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 3 080 сўмни (18 088 – 15 008) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

26 180 – 3 080 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

900 000 х 7% = 63 000 сўмни ташкил этади.

 

Ходим қўлига:

 

900 000 – 26 180 – 63 000 = 810 820 сўм олади.

 

 

 

9-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

 

Ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 5 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

 

Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 350 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 3 250 000 сўмга (5 000 000 – 1 750 000) тенг.

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз ҳамда унга 0% ва 8,5%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-май ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

 

(3 250 000 – 2 960 000) х 17% + 201 280 = 290 000 х 17% + 201 280 = 49 300 + 201 280 = 250 580 сўм.

 

Январь-апрель ойларида 200 464 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

250 580 – 200 464 = 50 116 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(3 250 000 – 592 000) х 1% = 2 658 000 х 1% = 26 580 сўмни ташкил этади.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 21 264 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 5 316 сўмни (26 580 – 21 264) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

50 116 – 5 316 = 44 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

1 000 000 х 7% = 70 000 сўмга тенг.

 

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлашни сўндиришга ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

 

1 000 000 – 50 116 – 70 000 – 350 000 = 529 884 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

 

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

 

 Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

 

а) Ўриндош ходимга январь-май ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 750 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

 

2 750 000 сўм 2 960 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 592 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-май ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

(2 750 000 – 592 000) х 8,5% = 2 158 000 х 8,5% = 183 430 сўмга тенг.

 

Январь-апрель ойларида 146 744 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

183 430 – 146 744 = 36 686 сўмга тенг.

 

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

 

(2 750 000 – 592 000) х 1% = 2 158 000 х 1% = 21 580 сўм.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 17 264 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (21 580 – 17 264) ташкил қилади.

 

Май ойи учун бюджетга:

 

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари май ойидаги жами иш ҳақидан ҳисоблаб ўтказилади:

 

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

 

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

 

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм иш ҳақи олади.

 

б) Ўриндош ходимга январь-май ойларида 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 750 000 сўмни (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

 

Ўриндошнинг даромади 2 960 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (592 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-май ойлари учун ЖШДС суммаси:

 

2 750 000 х 23% = 632 500 сўмга тенг.

 

Январь-апрель ойларида 506 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 126 500 сўмга (632 500 – 506 000) тенг.

 

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь-май ойларида уларнинг суммаси:

 

2 750 000 х 1% = 27 500 сўмни ташкил қилади.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 22 000 сўм ўтказилган. Май ойи учун ажратмалар 5 500 сўмни (27 500 – 22 000) ташкил қилади.

 

Бюджетга 121 000 сўм (126 500 – 5 500) ЖШДС ўтказилади.

 

Суғурта бадаллари май ойидаги жами иш ҳақига ҳисоблаб ёзилади:

 

550 000 х 7% = 38 500 сўм.

 

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

 

550 000 – 126 500 – 38 500 = 385 000 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

11-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

 

 Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

 

 Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

 

 ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнатига ойига 500 000 сўмдан тўланган, йил бошидан ялпи даромад – 2 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 180 000 сўмни (3 000 х 60) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

 

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 2 500 000 сўм 2 960 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 592 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 592 001 сўмдан 2 500 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

 

(2 500 000 – 592 000) х 8,5% = 1 908 000 х 8,5% = 162 180 сўм.

 

Январь-апрель ойларида 129 744 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

162 180 – 119 744 = 32 436 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда меҳнат ҳақи тарзидаги солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

 

(2 500 000 – 592 000) х 1% = 1 908 000 х 1% = 19 080 сўмни ташкил қилади.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 15 264 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 3 816 сўмни (19 080 – 15 264) ташкил қилади.

 

Май ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

 

32 436 – 3 816 + 68 000 = 96 620 сўм солиқ ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.

 

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

 

500 000 + 800 000 – 32 436 – 68 000 – 35 000 = 1 164 564 сўм тўланади.

 

 

 

12-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

 

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 700 000 сўм иш ҳақи белгиланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 2 800 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР тақдим этди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

 

2 800 000 – 1 200 000 = 1 600 000 сўм.

 

Февраль-май ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 1 200 000 сўм 2 960 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 592 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

 

(1 600 000 – 592 000) х 8,5% = 1 008 000 х 8,5% = 85 680 сўм.

 

Февраль-апрель ойларида 61 744 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

 

85 680 – 61 744 = 23 936 сўмга тенг.

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

 

(1 600 000 – 592 000) х 1% = 1 008 000 х 1% = 10 080 сўм.

 

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 7 264 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 2 816 сўмни (10 080 – 7 264) ташкил қилади.

 

Бюджетга:

 

23 936 – 2 816 = 21 120 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Ходимнинг жами иш ҳақига (700 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

 

700 000 х 7% = 49 000 сўм.

 

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадаллар чегирилгандан кейин ходимга:

 

700 000 – 23 936 – 49 000 – 300 000 = 327 064 сўм тўланади.

 

 

 

13-ВАЗИЯТ. Даромадлар ҳисоблаб ёзиладиган даврда ишдан бўшаган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

 Кодекснинг 186-моддаси еттинчи қисмига мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жойида тўловлар амалга оширилган тақдирда, мазкур тўловларга ЖШДС ушбу Кодекс 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда солинади.

 

 Юридик шахс бу ходимга тўлаган даромаднинг жами суммаси ва ундан ЖШДСнинг ушлаб қолинган умумий суммаси ҳақида мазкур юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига 30 кун ичида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.

 

Корхона 2015 йилнинг май ойида ходимга 2014 йилги фаолияти якунлари бўйича бонуслар тўлади. Раҳбариятнинг қарорига биноан мукофотлар 2014 йилда ишлаган штатдаги ҳамма ходимларга тўланди. Ҳар бир ходимга тўланган мукофот суммаси 2 150 000 сўмни ташкил қилди.

 

1 январдан ишдан бўшаган ва тегишли ҳисоб-китоб бўйича тўлиқ суммани олган ходим унинг даромадларидан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш тўғрисидаги аризани тақдим этмади. Унга 2014 йилда тўланган даромадлардан солиқ Кодекснинг 180-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг миқдор чиқариб ташланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ушлаб қолинган.

 

2 150 000 сўм 2 960 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 592 000 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги солиқ чегирмаси ишдан бўшатилгандан кейин тўланган имтиёз эгасининг даромадларига қўлланмайди.

 

ЖШДС:

 

(2 150 000 – 592 000) х 8,5% = 1 558 000 х 8,5% = 132 430 сўмга тенг.

 

Май ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

 

(2 150 000 – 592 000) х 1% = 1 558 000 х 1% = 15 580 сўмни ташкил қилади.

 

Май ойи учун бюджетга:

 

132 430 – 15 580 = 116 850 сўм ЖШДС ўтказилади.

 

Мажбурий суғурта бадаллари:

 

2 150 000 х 7% = 150 500 сўмни ташкил қилади.

 

Собиқ ходим қўлига:

 

2 150 000 – 132 430 – 150 500 = 1 867 070 сўм иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

  ________________________________

*Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун эса 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида, апрель ойи учун 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонида чоп этилган.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 289