Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2015 йил ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2015 йил ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

24.11.2015

 

● 2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 8,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ­ПҚ-2270-сон Қарор).

 

 

●● Январь–август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 947 200 сўмни (118 400 х 8) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган). Сентябрь-ноябрь ойларида ЭКИҲ 390 720 сўмни (130 240 х 3) ташкил қилди (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

 

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс). Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солиш мақсадида жами ЭКИҲ 1 302 400 сўмни (118 400 х 11) ташкил қилади.

 

 

●●●● 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).

 

 

●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

 

 

●●●●●● 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).

 


Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 302 400 сўмгача

 

0 фоиз

 

1 302 401 сўмдан 6 512 000 сўмгача
(5 х 1 302 400)

 

1 302 400 сўмдан ортиқ сумманинг
8,5 фоизи

 

6 512 001 сўмдан 13 024 000 сўмгача
(10 х 1 302 400)

 

442 816 сўм + 6 512 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи

 

13 024 001 сўм ва ундан юқори

 

1 549 856 сўм + 13 024 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи

 

 

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 


1-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–август ойларида унинг иш ҳақи ойига 115 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 126 500 сўмни ташкил қилди. Январь-ноябрь ойлари учун ялпи даромад 1 229 500 сўмни (115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 115 000 + 126 500 + 126 500 + 126 500) ташкил қилди.

Жисмоний шахснинг 1 302 400 сўмгача бўлган даромадига 0% ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 299 500 х 0%) ташкил қилади. Иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилади. Ходиманинг иш ҳақи ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам эканлиги сабабли ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Унинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 855 сўмга (126 500 х 7%) тенг.

Улар ушланганидан кейин ходимага:

126 500 – 8 855 = 117 645 сўм тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараварига етмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Ходимнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ январь–август ойларида ойига 500 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойлари учун ойига 550 000 сўмни ташкил қилди. Январь-ноябрь ойлари учун ялпи даромад 5 650 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) ташкил қилди. Жисмоний шахснинг 1 302 401 сўмдан 6 512 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–ноябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(5 650 000 – 1 302 400) х 8,5% = 4 347 600 х 8,5% = 369 546 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида 332 860 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 36 686 сўмга (369 546 – 332 860) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 0% ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда солиқ солинадиган суммадан ҳисобланади. У:

(5 650 000 – 1 302 400) х 1% = 4 347 600 х 1% = 43 476 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 39 160 сўм ўтказилган. Ноябрь ойида ажратмалар 4 316 сўмни (43 476 – 39 160) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

36 686 – 4 316 = 32 370 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 550 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

550 000 х 7% = 38 500 сўмни ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ.  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланадиган ҳақ ойига 700 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 770 000 сўмни ташкил қилади. Январь-ноябрь ойлари учун ялпи даромад 7 910 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 770 000 + 770 000 + 770 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(7 910 000 – 6 512 000) х 17% = 1 398 000 х 17% = 237 660 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–ноябрь ойлари учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

442 816 + 237 660 = 680 476 сўм.

Январь–октябрь ойларида 609 960 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 70 516 сўмга (680 476 – 609 960) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(7 910 000 – 1 302 400) х 1% = 6 607 600 х 1% = 66 076 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 59 560 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 6 516 сўмни (66 076 – 59 560) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

70 516 – 6 516 = 64 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

770 000 х 7% = 53 900 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

770 000 – 70 516 – 53 900 = 645 584 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ.  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойлари учун ойига 1 320 000 сўмни ташкил қилади. Январь-ноябрь ойлари учун ялпи даромад 13 560 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 320 000 + 1 320 000 + 1 320 000) ташкил қилди. 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(13 560 000 – 13 024 000) х 23% = 536 000 х 23% = 123 280 сўм.

0%, 8,5%, 17% ва 23%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб чиқарамиз:

1 549 856 + 123 280 = 1 673 136 сўм.

Январь–октябрь ойларида 1 500 960 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 172 176 сўмга (1 673 136 – 1 500 960) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(13 560 000 – 1 302 400) х 1% = 12 257 600 х 1% = 122 576 сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 110 560 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 12 016 сўмни (122 576 – 110 560) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

172 176 – 12 016 = 160 160 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 320 000 х 7% = 92 400 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 320 000 – 172 176 – 92 400 = 1 055 424 сўм иш ҳақи олади.

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА 

 

 

5-ВАЗИЯТ.  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

● Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 1 200 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 1 320 000 сўмни ташкил қилди. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 13 560 000 сўмни (1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 200 000 + 1 320 000 + 1 320 000 + 1 320 000) ташкил қилди. Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

13 560 000 – (118 400 х 11) х 4 = 13 560 000 – 5 209 600 = 8 350 400 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(8 350 400 – 6 512 000) х 17% = 1 838 400 х 17% = 312 528 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь–ноябрь ойларидаги иш ҳақидан солиқ суммасини аниқлаймиз:

442 816 + 312 528 = 755 344 сўм.

Январь–октябрь ойларида 671 840 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 83 504 сўмга (755 344 – 671 840) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(8 350 400 – 1 302 400) х 1% = 7 048 000 х 1% = 70 480 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 63 200 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 7 280 сўмни (70 480 – 63 200) ташкил қилади.

Бюджетга:

83 504 – 7 280 = 76 224 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 320 000 х 7% = 92 400 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 320 000 – 83 504 – 92 400 = 1 144 096 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ.  Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

● Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 880 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган. Январь–ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 9 119 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(9 119 200 – 6 512 000) х 17% = 2 607 200 х 17% = 443 224 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали январь–ноябрь ойлари учун:

442 816 + 443 224 = 886 040 сўм солиқни оламиз.

Январь–октябрь ойларида 796 824 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ 89 216 сўмга (886 040 – 796 824) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

(9 119 200 – 1 302 400) х 1% = 7 816 800 х 1% = 78 168 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 70 552 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 7 616 сўмни (78 168 – 70 552) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

89 216 – 7 616 = 81 600 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 7% = 61 600 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

880 000 – 89 216 – 61 600 = 729 184 сўм олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

● Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 800 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 880 000 сўмни ташкил этди. Январь ойида унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Солиқ солинадиган даромад 9 329 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(9 329 600 – 6 512 000) х 17% = 2 817 600 х 17% = 478 992 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиб, январь–ноябрь ойлари учун солиқни чиқарамиз:

442 816 + 478 992 = 921 808 сўм.

Январь–октябрь ойларида 832 592 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ 89 216 сўмга (921 808 – 832 592) тенг.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(9 329 600 – 1 302 400) х 1% = 8 027 200 х 1% = 80 272 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 72 656 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 7 616 сўмни (80 272 – 72 656) ташкил қилади.

Бюджетга:

89 216 – 7 616 = 81 600 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 7% = 61 600 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

880 000 – 89 216 – 61 600 = 729 184 сўм иш ҳақи олади.

  

 

8-ВАЗИЯТ.  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

● Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра, юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4) х 11 = 5 209 600 сўм) чегирилади.

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь –август ойларида ойига 900 000 сўмдан, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 990 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан ялпи даромади 12 570 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 990 000+ 990 000 + 990 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

12 570 000 – 1 420 800 – 710 400 – 5 209 600 = 5 229 200 сўм.

Жисмоний шахснинг 1 302 401 сўмдан 6 512 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–ноябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(5 229 200 – 1 302 400) х 8,5% = 3 926 800 х 8,5% = 333 778 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида 299 948 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 33 830 сўмга (333 778 – 299 948) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(5 229 200 – 1 302 400) х 1% = 3 926 800 х 1% = 39 268 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 35 288 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 3 980 сўмни (39 268 – 35 288) ташкил қилади.

Бюджетга:

33 830 – 3 980 = 29 850 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

990 000 х 7% = 69 300 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

990 000 – 33 830 – 69 300 = 886 870 сўм олади.

  

 

9-ВАЗИЯТ.  Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

● Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь-август ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 1 450 000 сўмдан ҳақ тўланган. Йил бошидан ялпи даромад – 12 350 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 450 000 + 1 450 000 + 1 450 000) ташкил қилади. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида таълим ҳақининг ярмини тўлади. Мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб июнь ойигача тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан 350 000 сўмдан ушлаб қолинади. Сентябрь ойида ходим ўғлининг 2015–2016 ўқув йилги ўқиши ҳақининг ярмини – 2 500 000 сўмни тўлаш учун ариза топширди. Маблағлар сентябрь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар ходимнинг даромадларидан ҳар ойда 625 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 375 000 сўмга (650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 650 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 825 000 + 825 000 + 825 000) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(8 375 000 – 6 512 000) х 17% = 1 863 000 х 17% = 316 710 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган ЖШДС суммаларини қўшиш орқали январь-ноябрь ойлари учун солиқни чиқарамиз:

442 816 + 316 710 = 759 526 сўм.

Январь-октябрь ойларида 679 660 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 79 866 сўмга (759 526 – 679 660) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(8 375 000 – 1 302 400) х 1% = 7 072 600 х 1% = 70 726 сўмни ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 63 660 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 7 066 сўмни (70 726 – 63 660) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

79 866 – 7 066 = 72 800 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 450 000 х 7% = 101 500 сўмга тенг.

Ходимга:

1 450 000 – 625 000 – 79 866 – 101 500 = 643 634 сўм иш ҳақи тўланади.

 

10-ВАЗИЯТ.  Ипотека ва истеъмол кредитларини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


● Кодекснинг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Корхона ходими (ёш оила аъзоси ҳисобланадиган) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди ва мебель сотиб олиш учун банкдан истеъмол кредитини олди. Унинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори январь-август ойларида ойига 1 500 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида эса ойига – 1 650 000 сўмни ташкил қилди. Сентябрь ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 500 000 сўмдан ҳамда истеъмол кредитини сўндириш учун 75 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 15 450 000 сўмни (1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 500 000 + 1 650 000 – 500 000 + 1 650 000 – 500 000 + 1 650 000 – 500 000) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(15 450 000 – 13 024 000) х 23% = 2 426 000 х 23% = 557 980 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-ноябрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

1 549 856 + 557 980 = 2 107 836 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 974 760 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 133 076 сўмга (2 107 836 – 1 974 760) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(15 450 000 – 1 302 400) х 1% = 14 147 600 х 1% = 141 476 сўмни ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 131 160 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 10 316 сўмни (141 476 – 131 160) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

133 076 – 10 316 = 122 760 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 650 000 х 7% = 115 500 сўмга тенг.

Ходимга:

1 650 000 – 500 000 – 75 000 – 133 076 – 115 500 = 826 424 сўм иш ҳақи тўланади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР 


 

11-ВАЗИЯТ.  Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг ­180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми).

Жисмоний шахс ихтиёрий равишда декларация топширишга ҳақли. Мазкур вазиятда солиқ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ортиқча тўланган ЖШДС суммасини унга қайтаришлари керак. Бундай ариза мавжуд бўлмаган тақдирда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

I. Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–август ойларида ойига 550 000 сўмдан, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи ҳисобланган. Унга йил бошидан буён 6 200 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) тўланган. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

6 200 000 сўм 6 512 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 1 302 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, қолган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–ноябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(6 200 000 – 1 302 400) х 8,5% = 4 897 600 х 8,5% = 416 296 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида 375 360 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ 40 936 сўмга (416 296 – 375 360) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:

(6 200 000 – 1 302 400) х 1% = 4 897 600 х 1% = 48 976 сўм.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 44 160 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 4 816 сўмни (48 976 – 44 160) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

40 936 – 4 816 = 36 120 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари октябрь ойидаги жами иш ҳақидан ушланади:

600 000 х 7% = 42 000 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходимга:

600 000 – 40 936 – 42 000 = 517 064 сўм иш ҳақи тўланади.

II. Ўриндош ходимга январь–август ойларида тўланган иш ҳақи ойига 550 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 600 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан унга 6 200 000 сўм (550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 6 512 000 сўмдан ошмаслигига қарамай (1 302 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан ошган қисмига – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади), ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–ноябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

6 200 000 х 23% = 1 426 000 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойларида 1 288 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (1 426 000 – 1 288 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–ноябрь ойларида уларнинг суммаси:

6 200 000 х 1% = 62 000 сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 56 000 сўм ўтказилган. Ноябрь ойи учун унга 6 000 сўм (62 000 – 56 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Суғурта бадаллари октябрь ойидаги жами иш ҳақидан ажратилади:

600 000 х 7% = 42 000 сўм.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим:

600 000 – 132 000 – 42 000 = 426 000 сўм иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ.  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби 

 

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм этиб белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 8,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

Ижарага беришдан олинган даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди, шу боис улардан суғурта бадаллари тўланмайди (Кодекснинг 306-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ ойига 500 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 550 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан буён унга 5 650 000 сўм (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 550 000 + 550 000 + 550 000) тўланган. У Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва унинг учун ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Унинг энг кам суммаси – 180 000 сўм (3 000 х 60) ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис солиқ шартномада назарда тутилган суммадан ҳисобланади:

800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 5 650 000 сўм 6 512 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 1 302 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 1 302 401 сўмдан 5 650 000 сўмгача бўлган суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(5 650 000 – 1 302 400) х 8,5% = 4 347 600 х 8,5% = 369 546 сўм.

Январь–октябрь ойларида 332 860 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 36 686 сўмга (369 546 – 332 860) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда меҳнат ҳақи тарзидаги солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади. Йил бошидан улар:

(5 650 000 – 1 302 400) х 1% = 4 347 600 х 1% = 43 476 сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга 39 160 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 4 316 сўмни (43 476 – 39 160) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга (ижара ҳақидан ЖШДСни ҳисобга олган ҳолда):

36 686 – 4 316 + 68 000 = 100 370 сўм солиқ ўтказилади.

Меҳнат ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари:

550 000 х 7% = 38 500 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта ажратмалари ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

550 000 + 800 000 – 36 686 – 68 000 – 38 500 = 1 206 814 сўм тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ.  ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


● Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа солиқ солинадиган даромадлар суммасига ЖШДС солинмайди.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга февраль-август ойларида ойлик иш ҳақи 700 000 сўмдан, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 770 000 сўмдан тўланди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади 7 210 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 770 000 + 770 000 + 770 000) ташкил қилади. У бухгалтерияга СТИР топширди ва унинг иш ҳақидан 300 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

7 210 000 – 300 000 х 10 = 4 210 000 сўм.

Февраль–ноябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 4 210 000 сўм 6 512 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 1 302 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, ундан юқори суммага – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 210 000 – 1 302 400) х 8,5% = 2 907 600 х 8,5% = 247 146 сўм.

Февраль–октябрь ойларида 217 260 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ 29 886 сўмга (247 146 – 217 260) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(4 210 000 – 1 302 400) х 1% = 2 907 600 х 1% = 29 076 сўм.

Февраль-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 25 560 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 3 516 сўмни (29 076 – 25 560) ташкил қилади.

Бюджетга:

29 886 – 3 516 = 26 370 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига (770 000 сўмга) мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

770 000 х 7% = 53 900 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга:

770 000 – 29 886 – 53 900 – 300 000 = 386 214 сўм тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ.  Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

Ходимнинг январь-август ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни, сентябрь-ноябрь ойларида ойига 990 000 сўмни ташкил қилди. Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 10 170 000 сўмни (900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 990 000 + 990 000 + 990 000) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

ЖШДС суммасини ҳисоблаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини аниқлаймиз:

(10 170 000 – 6 512 000) х 17% = 3 658 000 х 17% = 621 860 сўм.

0%, 8,5% ва 17%лик ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммаларини қўшиш орқали январь-ноябрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

442 816 + 621 860 = 1 064 676 сўм.

Январь-октябрь ойларида 956 760 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 107 916 сўмга (1 064 676 – 956 760) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

(10 170 000 – 1 302 400) х 1% = 8 867 600 х 1% = 88 676 сўмни ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 79 960 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 8 716 сўмни (88 676 – 79 960) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

107 916 – 8 716 = 99 200 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

990 000 х 7% = 69 300 сўмга тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(990 000 – 107 916 – 69 300) х 25% = 812 784 х 25% = 203 196 сўм.

Ходим қўлига:

990 000 – 107 916 – 69 300 – 203 196 = 609 588 сўм иш ҳақи олади.

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 

 _______________________________________

 *Январь ойи учун Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти «СБХ»нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида, февраль ойи учун эса 24.02.2015 йилдаги 8 (1072)-сонида, март ойи учун 24.03.2015 йилдаги 12 (1076)-сонида, апрель ойи учун 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сонида, май ойи учун 26.05.2015 йилдаги 21 (1085)-сонида июнь ойи учун 23.06.2015 йилдаги 25 (1089)-сонида, июль ойи учун 21.07.2015 йилдаги 30 (1094)-сонида, август ойи учун 01.09.2015 йилдаги 35 (1099)-сонида, сентябрь ойи учун 22.09.2015 йилдаги 38 (1102)-сонида, октябрь ойи учун 20.10.2015 йилдаги 42 (1106)-сонида чоп этилган.