Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2016 йил февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2016 йил февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

23.02.2016

 

2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор).

 

 

Январь–февраль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 260 480 сўмни (130 240 х 2) ташкил этади (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

 

 

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

 

 

2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган солиқ солинадиган иш ҳақининг (даромаднинг) ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолдаги суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

 

2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 

 

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

260 480 сўмгача

 

0%

 

260 481 сўмдан 1 302 400 сўмгача (5 х 260 480)

 

260 480 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

1 302 401 сўмдан 2 604 800 сўмгача
(10 х 260 480)

 

78 144 сўм + 1 302 400 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

2 604 801 сўм ва ундан юқори

 

299 552 сўм + 2 604 800 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 

1-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–февраль ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан даромад 260 000 сўмни (130 000 х 2) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 260 480 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (260 000 х 0%) ташкил қилади. Унинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 120 250 сўм (130 000 – 9 750) тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимга январь–февраль ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан даромад 1 100 000 сўмни (550 000 х 2) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича ((1 100 000 – 260 480) х 7,5%) солиқ солинади. ЖШДС 62 964 сўмга тенг.

Январь ойида 31 482 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 31 482 сўмга (62 964 – 31 482) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 8 395,2 сўмни ((1 100 000 – 260 480) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 4 197,6 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 4 197,6 сўмни (8 395,2 – 4 197,6) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 27 284,4 сўм (31 482 – 4 197,6) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 41 250 сўмни (550 000 х 7,5%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 477 268 сўм (550 000 – 31 482 – 41 250) тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 1 600 000 сўмни (800 000 х 2) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

78 144 + (1 600 000 – 1 302 400) х 17% = 128 736 сўм.

Январь ойида 64 368 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 64 368 сўмга (128 736 – 64 368) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 13 395,2 сўмни ((1 600 000 – 260 480) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 6 697,6 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 6 697,6 сўмни (13 395,2 – 6 697,6) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 57 670,4 сўм (64 368 – 6 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмни (800 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 675 632 сўм (800 000 – 64 368 – 60 000) иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ.  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби 

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 2 800 000 сўмни (1 400 000 х 2) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–февраль ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

299 552 + (2 800 000 – 2 604 800) х 23% = 344 448 сўм.

Январь ойида 172 224 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 172 224 сўмга (344 448 – 172 224) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 25 395,2 сўмга ((2 800 000 – 260 480) х 1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 12 697,6 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 12 697,6 сўмни (25 395,2 – 12 697,6) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 159 526,4 сўм (172 224 – 12 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 122 776 сўм (1 400 000 – 172 224 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 


5-ВАЗИЯТ.  
Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 2 800 000 сўмни (1 400 000 х 2) ташкил қилади.

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад:

2 800 000 – 260 480 х 4 = 1 758 080 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

78 144 + (1 758 080 – 1 302 400) х 17% = 155 609,6 сўм.

Январь ойида 77 804,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 77 804,8 сўмга (155 609,6 – 77 804,8) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 14 976 сўмни ((1 758 080 – 260 480) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 7 488 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 7 488 сўмни (14 976 – 7 488) ташкил қилади.

Бюджетга 70 316,8 сўм (77 804,8 – 7 488) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 217 195,2 сўм (1 400 000 – 77 804,8 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ.  Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 950 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 3 700 000 сўмни (950 000 х 2 + 1 800 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига, яъни вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 130 240 х 12 = 1 562 880 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

2 137 120 сўмга (3 700 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

78 144 + (2 137 120 – 1 302 400) х 17% = 220 046,4 сўм.

Январь ойида 130 178,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 89 868 сўмга (220 046,4 – 130 178,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 18 766,4 сўмни ((2 137 120 – 260 480) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 10 568,8 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 8 197,6 сўмни (18 766,4 – 10 568,8) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 81 670,4 сўм (89 868 – 8 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 71 250 сўмни (950 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 788 882 сўм (950 000 – 89 868 – 71 250) олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ.  Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 3 300 000 сўмни (1 000 000 х 2 + 1 300 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади:

130 240 х 6 = 781 440 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 2 518 560 сўмга (3 300 000 – 781 440) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

78 144 + (2 518 560 – 1 302 400) х 17% = 284 891,2 сўм.

Январь ойида 199 492,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 85 398,4 сўмга (284 891,2 – 199 492,8) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 22 580,8 сўмга ((2 518 560 – 260 480) х 1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 13 883,2 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 8 697,6 сўмни (22 580,8 – 13 883,2) ташкил қилади.

Бюджетга 76 700,8 сўм (85 398,4 – 8 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 839 601,6 сўм (1 000 000 – 85 398,4 – 75 000) иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ.  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–февраль ойларида ойига 1 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (260 480 х 4 = 1 041 920 сўм) чиқариб ташланади;

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандида назарда тутилган ҳолатлар муносабати билан бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 000 000 – 1 041 920 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 1 213 760 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади ((1 213 760 – 260 480) х 7,5%). ЖШДС 71 496 сўмга тенг.

Январь ойида 53 270,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 18 225,6 сўмга (71 496 – 53 270,4) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 9 532,8 сўмни ((1 213 760 – 260 480) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 6 044,8 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 3 488 сўмни (9 532,8 – 6 044,8) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 14 737,6 сўм (18 225,6 – 3 488) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 906 774,4 сўм (1 000 000 – 18 225,6 – 75 000) олади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

I. Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–февраль ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унинг йил бошидан даромади 1 200 000 сўмни (600 000 х 2) ташкил қилади. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг ­186-моддаси саккизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Унинг январь–февраль ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича ((1 200 000 – 260 480) х 7,5%) солиқ солинади. ЖШДС 70 464 сўмга тенг.

Январь ойида 35 232 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (70 464 – 35 232) тенг.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 9 395 сўмга ((1 200 000 – 260 480) х 1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 4 697,6 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (9 395,2 – 4 697,6) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 30 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 519 768 сўм (600 000 – 35 232 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходимга январь–февраль ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Йил бошидан унга 1 200 000 сўм (600 000 х 2) ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 2 604 801 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–февраль ойлари учун ЖШДС суммаси 276 000 сўмга (1 200 000 х 23%) тенг.

Январь ойида 138 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (276 000 – 138 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–февраль ойларида уларнинг суммаси 12 000 сўмни (1 200 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 6 000 сўм ўтказилган. Февраль ойи учун 6 000 сўм (12 000 – 6 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун суғурта бадаллари 42 000 сўмни (600 000 х 7%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 426 000 сўм (600 000 – 132 000 – 42 000) иш ҳақи олади.

 

 

10-ВАЗИЯТ.  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги меҳнатига ойига 600 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 1 200 000 сўмни (600 000 х 2) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак ­(ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(1 200 000 – 260 480) х 7,5% = 70 464 сўм.

Январь ойида 35 232 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (70 464 – 35 232) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 9 395,2 сўмга ((1 200 000 – 260 480) х 1%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 4 697,6 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (9 395,2 – 4 697,6) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 90 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6 + 60 000) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 259 768 сўм (600 000 + 800 000 – 35 232 – 60 000 – 45 000) тўланади.

 

 

11-ВАЗИЯТ.  Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни ташкил қилди. Январь-февраль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 1 800 000 сўмни (900 000 х 2) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

78 144 + (1 800 000 – 1 302 000) х 17% = 162 736 сўм.

Январь ойида 81 368 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Февраль ойи учун солиқ суммаси 81 368 сўмга (162 736 – 81 368) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 15 395,2 сўмни ((1 800 000 – 160 480) х 1%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 7 697,6 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 7 697,6 сўмни (15 395,2 – 7 697,6) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 73 670,4 сўм (81 368 – 7 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 67 500 сўмга (900 000 х 7,5%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(900 000 – 81 368 – 67 500) х 25% = 187 783 сўм.

Ходим қўлига 563 349 сўм (900 000 – 81 368 – 67 500 – 187 783) иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.


_________________________________

*Январь ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 26.01.2016 йилдаги 4 (1120)-сонида чоп этилган.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 761