Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2016 йил март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2016 йил март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

22.03.2016

 

2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2455-сон Қарор).

 


Январь–март ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 390 720 сўмни (130 240 х 3) ташкил этади (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4751-сон Фармони).

 

 

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – Кодекс).

 


2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган солиқ солинадиган иш ҳақининг (даромад)нинг ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолдаги суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 


ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг ­3-банди, АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 


2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 


 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

390 720 сўмгача

 

0%

 

390 721 сўмдан 1 953 600 сўмгача (5 х 390 720)

 

390 720 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

1 953 601 сўмдан 3 907 200 сўмгача (10 х 390 720)

 

117 216 сўм + 1 953 600 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

3 907 201 сўм ва ундан юқори

 

449 328 сўм + 3 907 200 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ


 

1-ВАЗИЯТ.  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–март ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан даромад 390 000 сўмни (130 000 х 3) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 390 720 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (390 000 х 0%) ташкил қилади. Унинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 120 250 сўм (130 000 – 9 750) тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ.   Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимга январь–март ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан даромад 1 650 000 сўмни (550 000 х 3) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС:

(1 650 000 – 390 720) х 7,5% = 94 446 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 62 964 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 31 482 сўмга (94 446 – 62 964) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 12 592,8 сўмни ((1 650 000 – 390 720) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 8 395,2 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 4 197,6 сўмни (12 592,8 – 8 395,2) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 27 284,4 сўм (31 482 – 4 197,6) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 41 250 сўмни (550 000 х 7,5%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 477 268 сўм (550 000 – 31 482 – 41 250) тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 2 400 000 сўмни (800 000 х 3) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

117 216 + (2 400 000 – 1 953 600) х 17% = 193 104 сўм.

Январь-февраль ойларида 128 736 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 64 368 сўмга (193 104 – 128 736) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 20 092,8 сўмни ((2 400 000 – 390 720) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 13 396,2 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 6 697,6 сўмни (20 092,8 – 13 395,2) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 57 670,4 сўм (64 368 – 6 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмни (800 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 675 632 сўм (800 000 – 64 368 – 60 000) иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ.  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 4 200 000 сўмни (1 400 000 х 3) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–март ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

449 328 + (4 200 000 – 3 907 200) х 23% = 516 672 сўм.

Январь-февраль ойларида 344 448 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 172 224 сўмга (516 672 – 344 448) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 38 092,8 сўмга ((4 200 000 – 390 720) х 1%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 25 395,2 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 12 697,6 сўмни (38 092,8 – 25 395,2) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 159 526,4 сўм (172 224 – 12 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 122 776 сўм (1 400 000 – 172 224 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 


 

5-ВАЗИЯТ.  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 4 200 000 сўмни (1 400 000 х 3) ташкил қилади.

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад:

4 200 000 – 390 480 х 4 = 2 637 120 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

117 216 + (2 637 120 – 1 953 600) х 17% = 233 414,4 сўм.

Январь-февраль ойларида 155 609,6 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 77 804,8 сўмга (233 414,4 – 155 609,6) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 22 464 сўмни ((2 637 120 – 390 720) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 14 976 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 7 488 сўмни (22 464 – 14 976) ташкил қилади.

Бюджетга 70 316,8 сўм (77 804,8 – 7 488) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 217 195,2 сўм (1 400 000 – 77 804,8 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ.  Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 950 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 4 650 000 сўмни (950 000 х 3 + 1 800 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига, яъни вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад:

3 087 120 сўмга (4 650 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

117 216 + (3 087 120 – 1 953 600) х 17% = 309 914,4 сўм.

Январь-февраль ойларида 220 046,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 89 868 сўмга (309 914,4 – 220 046,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 26 964 сўмни ((3 087 120 – 390 720) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 18 766,4 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 8 197,6 сўмни (26 964 – 18 766,4) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 81 670,4 сўм (89 868 – 8 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 71 250 сўмни (950 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 788 882 сўм (950 000 – 89 868 – 71 250) олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ.   Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 4 300 000 сўмни (1 000 000 х 3 + 1 300 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 6 = 781 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 3 518 560 сўмга (4 300 000 – 781 440) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

117 216 + (3 518 560 – 1 953 600) х 17% = 383 259,2 сўм.

Январь-февраль ойларида 284 891,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 98 368 сўмга (383 259,2 – 284 891,2) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 31 278,4 сўмга ((3 518 560 – 390 720) х 1%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 22 580,8 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 8 697,6 сўмни (31 278,4 – 22 580,8) ташкил қилади.

Бюджетга 89 670,4 сўм (98 368 – 8 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 826 632 сўм (1 000 000 – 98 368 – 75 000) иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ.   Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–март ойларида ойига 1 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Ходимнинг йил бошидан даромади 5 600 000 сўмни (1 000 000 х 3 + 1 700 000 + 900 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (390 720 х 4 = 1 562 880 сўм) чиқариб ташланади;

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 000 000 – 1 562 880 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 1 692 800 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (1 692 800 – 390 720) х 7,5% = 97 656 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 71 496 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 26 160 сўмга (97 656 – 71 496) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 13 020,8 сўмни ((1 692 800 – 390 720) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 9 532,8 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 3 488 сўмни (13 020,8 – 9 532,8) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 22 672 сўм (26 160 – 3 488) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 898 840 сўм (1 000 000 – 26 160 – 75 000) олади.

 

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР


 

 

9-ВАЗИЯТ.   Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

I. Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–март ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унинг йил бошидан даромади 1 800 000 сўмни (600 000 х 3) ташкил қилади. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг ­186-моддаси саккизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Унинг январь–март ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (1 800 000 – 390 720) х 7,5% = 105 696 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларида 70 464 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (105 696 – 70 464) тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 14 092,8 сўмга ((1 800 000 – 390 720) х 1%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 9 395,2 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (14 092,8 – 9 395,2) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 30 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 519 768 сўм (600 000 – 35 232 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходимга январь–март ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Йил бошидан унга 1 800 000 сўм (600 000 х 3) ҳисоблаб ёзилди. У бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 3 907 200 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–февраль ойлари учун ЖШДС суммаси 414 000 сўмга (1 800 000 х 23%) тенг.

Январь-февраль ойларида 276 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (414 000 – 276 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–март ойларида уларнинг суммаси 18 000 сўмни (1 800 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 12 000 сўм ўтказилган. Март ойи учун 6 000 сўм (18 000 – 12 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Март ойи учун суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 423 000 сўм (600 000 – 132 000 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

 

10-ВАЗИЯТ.  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига ойига 600 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 1 800 000 сўмни (600 000 х 3) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак ­(ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(1 800 000 – 390 480) х 7,5% = 105 696 сўм.

Январь-февраль ойларида 70 464 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (105 696 – 70 464) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 14 092,8 сўмга ((1 800 000 – 390 720) х 1%) тенг.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 9 395,2 сўм ўтказилган, март ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (14 092,8 – 9 395,2) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 90 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6 + 60 000) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 259 768 сўм (600 000 + 800 000 – 35 232 – 60 000 – 45 000) иш ҳақи тўланади.

 

 

11-ВАЗИЯТ.  Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


 

Ходимнинг январь-март ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни ташкил қилди. Январь-март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 700 000 сўмни (900 000 х 3) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

117 216 + (2 700 000 – 1 953 600) х 17% = 244 104 сўм.

Январь-февраль ойларида 162 736 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун солиқ суммаси 81 368 сўмга (244 104 – 162 736) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 23 092,8 сўмни (2 700 000 – 390 720) х 1%) ташкил этади.

Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 15 395,2 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 7 697,6 сўмни (23 092,8 – 15 395,2) ташкил қилади.

Март ойи учун бюджетга 73 670,4 сўм (81 368 – 7 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 67 500 сўмга (900 000 х 7,5%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(900 000 – 81 368 – 67 500) х 25% = 187 783 сўм.

Ходим қўлига 563 349 сўм (900 000 – 81 368 – 67 500 – 187 783) иш ҳақи олади.

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 

_________________________________

*Январь ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 26.01.2016 йилдаги 4 (1120)-сонида, февраль ойи учун 23.02.2016 йилдаги 8 (1124)-сонида чоп этилган


Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1377