Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2016 йил ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2016 йил ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

01.12.2016

.

●  2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 

  Январь–сентябрь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) жами миқдори 1 172 160 сўмни (130 240 х 9) ташкил этади (26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармоннинг 2-банди). Октябрь-ноябрь ойлари учун ЭКИҲ 299 550 сўмга (149 775 х 2) тенг (22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармоннинг 2-банди).

 

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми, бундан кейин – Кодекс). Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган жами ЭКИҲ миқдори 1 432 640 сўмни (130 240 х 11) ташкил қилади.

 

2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган солиқ солинадиган иш ҳақининг (даромад)нинг ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолдаги суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 


Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 432 640 сўмгача

 

0%

 

1 432 641 сўмдан 7 163 200 сўмгача (5 х 1 432 640)

 

1 432 640 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

7 163 201 сўмдан 14 326 400 сўмгача (10 х 1 432 640)

 

429 792 сўм + 7 163 200 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

14 326 401 сўм ва ундан юқори

 

1 647 536 сўм + 14 326 400 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–ноябрь ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди. Йил бошидан жами даромад 1 430 000 сўмни (130 000 х 11) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 432 640 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 300 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан ноябрь ойи учун суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 120 250 сўм (130 000 – 9 750) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 550 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 630 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Йил бошидан даромад 6 210 000 сўмни (550 000 х 9 + 630 000 х 2) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(6 210 000 – 1 432 640) х 7,5% = 358 302 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 320 820 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 37 482 сўмга (358 302 – 320 820) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 47 773,6 сўмни ((6 210 000 – 1 432 640) х 1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 42 776 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 4 997,6 сўмни (47 773,6 – 42 776) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 32 484,4 сўм (37 482 – 4 997,6) солиқ ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 47 250 сўмни (630 000 х 7,5%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 545 268 сўм (630 000 – 37 482 – 47 250) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 920 000 сўмдан тўланган. Йил бошидан даромад 9 040 000 сўмни (800 000 х 9 + 920 000 х 2) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

429 792 + (9 040 000 – 7 163 200) х 17% = 748 848 сўм.

Январь-октябрь ойларида 664 080 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 84 768 сўмга (748 848 – 664 080) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 76 073,6 сўмни ((9 040 000 – 1 432 640) х 1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 68 176 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 7 897,6 сўмни (76 073,6 – 68 176) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 76 870,4 сўм (84 768 – 7 897,6) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 69 000 сўмни (920 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушлаб қолинганидан кейин ходим қўлига 766 232 сўм (920 000 – 84 768 – 69 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад 15 820 000 сўмни (1 400 000 х 9 + 1 610 000 х 2) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–ноябрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 647 536 + (15 820 000 – 14 326 400) х 23% = 1 991 064 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 770 540 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 220 524 сўмга (1 991 064 – 1 770 540) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 143 873,6 сўмга ((15 820 000 – 1 432 640) х 1%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 129 076 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 14 797,6 сўмни (143 873,6 – 129 076) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 205 726,4 сўм (220 524 – 14 797,6) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 120 750 сўмни (1 610 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушлаб қолинганидан кейин ходим қўлига 1 268 726 сўм (1 610 000 – 220 524 – 120 750) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА


5-ВАЗИЯТ  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад 15 820 000 сўмни (1 610 000 х 9 + 1 610 000 х 2) ташкил қилади.

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад: 15 820 000 – (1 432 640 х 4) = 10 089 440 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

429 792 + (10 089 440 – 7 163 200) х 17% = 927 252,8 сўм.

Январь-октябрь ойларида 813 748 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 113 504,8 сўмга (927 252,8 – 813 748) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 86 568 сўмни ((10 089 440 – 1 432 640) х 1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 76 980 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 9 588 сўмни (86 568 – 76 980) ташкил қилади.

Бюджетга 103 916,8 сўм (113 504,8 – 9 588) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 120 750 сўмни (1 610 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушлаб қолинганидан кейин ходим қўлига 1 375 745,2 сўм (1 610 000 – 113 504,8 – 120 750) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ  Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 950 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 1 100 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 12 550 000 сўмни (950 000 х 9 + 1 800 000 + 1 100 000 х 2) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 10 987 120 сўмга (12 550 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

429 792 + (10 987 120 – 7 163 200) х 17% = 1 079 858,4 сўм.

Январь-октябрь ойларида 964 490,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 115 368 сўмга (1 079 858,4 – 964 490,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 95 544,8 сўмни ((10 987 120 – 1 432 640) х 1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 85 847,2 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 9 697,6 сўмни (95 544,8 – 85 847,2) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 105 670,4 сўм (115 368 – 9 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 82 500 сўмни (1 100 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушлаб қолинганидан кейин ходим қўлига 902 132 сўм (1 100 000 – 115 368 – 82 500) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ  Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 1 150 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 12 600 000 сўмни (1 000 000 х 9 + 1 300 000 + 1 150 000 х 2) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 6 = 781 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 11 818 560 сўмга (12 600 000 – 781 440) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

429 792 + (11 818 560 – 7 163 200) х 17% = 1 221 203,2 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 097 335,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 123 868 сўмга (1 221 203,2 – 1 097 335,2) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 103 859,2 сўмга ((11 818 560 – 1 432 640) х 1%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 93 661,6 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 10 197,6 сўмни (103 859,2 – 93 661,6) ташкил қилади.

Бюджетга 113 670,4 сўм (123 868 – 10 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 86 250 сўмни (1 150 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушлаб қолинганидан кейин ходим қўлига 939 882 сўм (1 150 000 – 123 868 – 86 250) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби


Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 1 000 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 1 150 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 13 900 000 сўмни (1 000 000 х 9 + 1 700 000 + 900 000 + 1 150 000 х 2) ташкил қилади.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 432 640 х 4 = 5 730 560 сўм) чиқариб ташланади;

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

(1 000 000 х 9 + 1 150 000 х 2) – 5 730 560 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 5 825 120 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (5 825 120 – 1 432 640) х 7,5% = 329 436 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 292 026 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 37 410 сўмга (329 436 – 292 026) тенг.

11 ой учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 43 924,8 сўмни ((5 825 120 – 1 432 640) х 1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 38 936,8 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 4 988 сўмни (43 924,8 – 38 936,8) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 32 422 сўм (37 410 – 4 988) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ноябрь ойи учун 86 250 сўмни (1 150 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинганидан кейин ходим қўлига 1 026 340 сўм (1 150 000 – 37 410 – 86 250) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШқАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ  Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 600 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 690 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унинг йил бошидан даромади 6 780 000 сўмни (600 000 х 9 + 690 000 х 2) ташкил қилади.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси 8-қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–ноябрь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

ЖШДС (6 780 000 – 1 432 640) х 7,5% = 401 052 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 359 070 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 41 982 сўмга (401 052 – 359 070) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 53 437,6 сўмга ((6 780 000 – 1 432 640) х 1%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 42 876 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 5 597,6 сўмни (53 437,6 – 47 876) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 36 384,4 сўм (41 982 – 5 597,6) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари суммаси 51 750 сўмни (690 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 596 268 сўм (690 000 – 41 982 – 51 750) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 14 326 400 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–ноябрь ойлари учун ЖШДС суммаси 1 559 400 сўмга (6 780 000 х 23%) тенг.

Январь-октябрь ойларида 1 400 700 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойида унинг суммаси 158 700 сўмни (1 559 400 – 1 400 700) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–ноябрь ойларида уларнинг суммаси 67 800 сўмни (6 780 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 60 900 сўм ўтказилган. Ноябрь ойи учун 6 900 сўм (67 800 – 60 900) ўтказилади.

Бюджетга 151 800 сўм (158 700 – 6 900) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун суғурта бадаллари 51 750 сўмни (690 000 х 7,5%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 479 550 сўм (690 000 – 158 700 – 51 750) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 600 000 сўмдан, октябрь-ноябрь ойларида эса 690 000 сўмдан ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад 6 780 000 сўмни (600 000 х 9 + 690 000 х 2) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак ­(ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Январь-ноябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(6 780 000 – 1 432 640) х 7,5% = 401 052 сўм.

Январь-октябрь ойларида 359 070 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 41 982 сўмга (401 052 – 359 070) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 53 473,6 сўмга ((6 780 000 – 1 432 640) х 1%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 47 876 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 5 597,6 сўмни (53 473,6 – 47 876) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 96 384,4 сўм (41 982 – 5 597,6 + 60 000) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ноябрь ойи учун 51 750 сўмни (690 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 336 268 сўм иш ҳақи ва ижара ҳақи (690 000 + 800 000 – 41 982 – 60 000 – 51 750) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ  Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь-сентябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни, октябрь-ноябрь ойларида эса ойига 9 130 000 сўмни ташкил қилди. Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 10 160 000 сўмни (900 000 х 9 + 1 030 000 х 2) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

429 792 + (10 160 000 – 7 163 200) х 17% = 939 248 сўм.

Январь-октябрь ойларида 835 780 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 103 468 сўмга (939 248 – 835 780) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 87 273,6 сўмни (10 160 000 – 1 432 640) х 1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 78 276 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 8 997,6 сўмни (87 273,6 – 78 276) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 94 470,4 сўм (103 468 – 8 997,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ноябрь ойи учун 77 250 сўмга (1 030 000 х 7,5%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 030 000 – 103 468 – 77 250) х 25% = 212 320,5 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан сўнг ходим қўлига 636 961,5 сўм (1 030 000 – 103 468 – 77 250 – 212 320,5) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ  Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Май ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Май-сентябрь ойларида унинг иш ҳақи ойига 600 000 сўмни, октябрь-ноябрь ойларида эса ойига 690 000 сўмни ташкил қилган. Унинг йил бошидан жами даромади 4 380 000 сўмни (600 000 х 5 + 690 000 х 2) ташкил қилди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 380 000 – 1 432 640) х 7,5% = 221 052 сўм.

Май-октябрь ойларида 179 070 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойида ЖШДС суммаси 41 982 сўмга (221 052 – 179 070) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 29 473,6 сўмни (4 380 000 – 1 432 640) х 1%) ташкил этади.

Май-октябрь ойларида ШЖБПҲга 23 876 сўм бадал ҳисоблаб ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 5 597,6 сўмни (29 473,6 – 23 876) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 36 384,4 сўм (41 982 – 5 597,6) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ноябрь ойи учун 51 750 сўмга (690 000 х 7,5%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 596 268 сўм (690 000 – 41 982 – 51 750) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ  ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь-сентябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 800 000 сўмни, октябрь-ноябрь ойларида эса ойига 920 000 сўмни ташкил қилди. Январь-ноябрь ойлари учун даромад 9 040 000 сўмни (800 000 х 9 + 920 000 х 2) ташкил этди. Май ойида ходим бухгалтерияга унинг иш ҳақидан 250 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз: 9 040 000 – (250 000 х 7) = 7 290 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

429 792 + (7 290 000 – 7 163 200) х 17% = 451 348 сўм.

Январь-октябрь ойларида 409 080 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 42 268 сўмга (451 348 – 409 080) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 53 573,6 сўмни (7 290 000 – 1 432 640) х 1%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 53 176 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 5 397,6 сўмни (58 573,6 – 53 176) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 36 870,4 сўм (42 268 – 5 397,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ноябрь ойи учун 69 000 сўмга (920 000 х 7,5%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 558 732 сўм (920 000 – 250 000 – 42 268 – 69 000) иш ҳақи тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ  Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-сентябрь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 050 000 сўмни, октябрь-ноябрь ойларида эса ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилади. Август ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 350 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 10 450 000 сўмни (1 050 000 х 9 + 1 200 000 х 2) – (350 000) х 4)) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

429 792 + (10 450 000 – 7 163 200) х 17% = 988 548 сўм.

Январь-октябрь ойларида 915 680 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

988 548 – 915 680 = 72 868 сўмни ташкил қилади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 90 173,6 сўмни ((10 450 000 – 1 432 640) х 1%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 82 976 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 7 197,6 сўмни (90 173,6 – 82 976) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 65 670,4 сўм (72 868 – 7 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 78 750 сўмни (1 050 000 х 7,5%) ташкил қилади.

Ходим қўлига 548 382 сўм (1 050 000 – 350 000 – 72 868 – 78 750) иш ҳақи олади.

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 

_________________________________

*Январь ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 26.01.2016 йилдаги 4 (1120)-сонида, февраль ойи учун 23.02.2016 йилдаги 8 (1124)-сонида, март ойи учун 22.03.2016 йилдаги 12 (1128)-сонида, апрель ойи учун 26.04.2016 йилдаги 17 (1133)-сонида, май ойи учун 24.05.2016 йилдаги 21 (1137)-сонида, июнь ойи учун 28.06.2016 йилдаги 26 (1142)-сонида, июль ойи учун 26.07.2016 йилдаги 30 (1146)-сонида, август ойи учун 23.08.2016 йилдаги 34 (1150)-сонида, сентябрь ойи учун 27.09.2016 йилдаги 39 (1155)-сонида), октябрь ойи учун  25.10.2016 йилдаги 43 (1159)-сонида чоп этилган.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 718