Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2016 йил октябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2016 йил октябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

01.11.2016

.

    2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 

 

    Январь–сентябрь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) жами миқдори 1 302 400 сўмни (130 240 х 9) ташкил этади (26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармоннинг 2-банди). Октябрь ойи учун ЭКИҲ 149 775 сўмга тенг (22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармоннинг 2-банди).

 

 

  Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми, бундан кейин – Кодекс). Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинадиган жами ЭКИҲ миқдори 1 302 400 сўмни (130 240 х 10) ташкил қилади.

 

 

   2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган солиқ солинадиган иш ҳақининг (даромад)нинг ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолдаги суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

 

 

  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

 

   2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 

 


 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 302 400 сўмгача

 

0%

 

1 302 401 сўмдан 6 512 000 сўмгача (5 х 1 302 400)

 

1 302 400 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

6 512 001 сўмдан 13 024 000 сўмгача (10 х 1 302 400)

 

390 720 сўм + 6 512 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

13 024 001 сўм ва ундан юқори

 

1 497 760 сўм + 13 024 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ


 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–октябрь ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди. Йил бошидан даромад 1 300 000 сўмни (130 000 х 10) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 302 400 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 300 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан октябрь ойи учун суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 120 250 сўм (130 000 – 9 750) тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 550 000 сўмдан, октябрь ойида эса 630 000 сўм иш ҳақи тўланган, йил бошидан даромад 5 580 000 сўмни (550 000 х 9 + 630 000) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(5 580 000 – 1 302 400) х 7,5% = 320 820 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 283 338 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 37 482 сўмга (320 820 – 283 338) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 42 776 сўмни ((5 580 000 – 1 302 400) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 37 778,4 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 4 997,6 сўмни (42 776 – 37 778,4) ташкил қилади.

Бюджетга октябрь ойи учун 32 484,4 сўм (37 482 – 4 997,6) солиқ ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 47 250 сўмни (630 000 х 7,5%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 545 268 сўм (630 000 – 37 482 – 47 250) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан, октябрь ойида эса 920 000 сўм тўланган. Йил бошидан даромад 8 120 000 сўмни (800 000 х 9 + 920 000) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

390 720 + (8 120 000 – 6 512 000) х 17% = 664 080 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 579 312 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 84 768 сўмга (664 080 – 579 312) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 68 176 сўмни ((8 120 000 – 1 302 400) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 60 278,4 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 7 897,6 сўмни (68 176 – 60 278,4) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 76 870,4 сўм (84 768 – 7 897,6) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 69 000 сўмни (920 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 766 232 сўм (920 000 – 84 768 – 69 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан, октябрь ойида эса 1 610 000 сўм ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад 14 210 000 сўмни (1 400 000 х 9 + 1 610 000) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–октябрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 497 760 + (14 210 000 – 13 024 000) х 23% = 1 770 540 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 1 550 016 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 220 524 сўмга (1 770 540 – 1 550 016) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 129 076 сўмга ((14 210 000 – 1 302 400) х 1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 114 278,4 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 14 797,6 сўмни (129 076 – 114 278,4) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 205 726,4 сўм (220 524 – 14 797,6) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 120 750 сўмни (1 610 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 1 268 726 сўм (1 610 000 – 220 524 – 120 750) иш ҳақи олади.

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА


 

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан, октябрь ойида эса 1 610 000 сўм ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 14 210 000 сўмни (1 400 000 х 9 + 1 610 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад 14 210 000 – (1 302 400 х 4) = 9 000 400 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

390 720 + (9 000 400 – 6 512 000) х 17% = 813 748 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 700 243,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 113 504,8 сўмга (813 748 – 700 243,2) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 76 980 сўмни ((9 000 400 – 1 302 400) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 67 392 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 9 588 сўмни (76 980 – 67 392) ташкил қилади.

Бюджетга 103 916,8 сўм (113 504,8 – 9 588) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 120 750 сўмни (1 610 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 1 375 745,2 сўм (1 610 000 – 113 504,8 – 120 750) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 950 000 сўмдан, октябрь ойида эса 1 100 000 сўм ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 11 450 000 сўмни (950 000 х 9 + 1 800 000 + 1 100 000) ташкил қилади.

q Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 9 887 120 сўмга (11 450 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

390 720 + (9 887 120 – 6 512 000) х 17% = 964 490,4 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 849 122,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 115 368 сўмга (964 490,4 – 849 122,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 85 847,2 сўмни ((9 887 120 – 1 302 400) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 76 149,6 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 9 697,6 сўмни (85 847,2 – 76 149,6) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 105 670,4 сўм (115 368 – 9 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 82 500 сўмни (1 100 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 902 132 сўм (1 100 000 – 115 368 – 82 500) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан, октябрь ойида эса 1 150 000 сўм ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 11 450 000 сўмни (1 000 000 х 9 + 1 300 000 + 1 150 000) ташкил қилади.

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 6 = 781 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 10 668 560 сўмга (11 450 000 – 781 440) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

390 720 + (10 668 560 – 6 512 000) х 17% = 1 097 335,2 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 973 467,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 123 868 сўмга (1 097 335,2 – 973 467,2) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 93 661,6 сўмга ((10 668 560 – 1 302 400) х 1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 83 464 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 10 197,6 сўмни (93 661,6 – 83 464) ташкил қилади.

Бюджетга 113 670,4 сўм (123 868 – 10 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 86 250 сўмни (1 150 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 939 882 сўм (1 150 000 – 123 868 – 86 250) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 1 000 000 сўмдан, октябрь ойида эса 1 150 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 12 750 000 сўмни (1 000 000 х 9 + 1 700 000 + 900 000 + 1 150 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 302 400 х 4 = 5 209 600 сўм) чиқариб ташланади;

Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

(1 000 000 х 9) + 1 150 000 – 5 209 600 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 5 196 080 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (5 196 080 – 1 302 400) х 7,5% = 292 026 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 254 616 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 37 410 сўмга (292 026 – 254 616) тенг.

10 ой учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 38 936,8 сўмни ((5 196 080 – 1 302 400) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 33 948,8 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 4 988 сўмни (38 936,8 – 33 948,8) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 32 422 сўм (37 410 – 4 988) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари октябрь ойи учун 86 250 сўмни (1 150 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим қўлига 1 026 340 сўм (1 150 000 – 37 410 – 86 250) иш ҳақи олади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 600 000 сўмдан, октябрь ойида эса 690 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унинг йил бошидан даромади 6 090 000 сўмни (600 000 х 9 + 690 000) ташкил қилади.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси 8-қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–октябрь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

ЖШДС (6 090 000 – 1 302 400) х 7,5% = 359 070 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 317 088 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 41 982 сўмга (359 070 – 317 088) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 47 876 сўмга ((6 090 000 – 1 302 400) х 1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 42 278,4 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 5 597,6 сўмни (47 876 – 42 278,4) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 36 384,4 сўм (41 982 – 5 597,6) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари суммаси 51 750 сўмни (690 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 596 268 сўм (690 000 – 41 982 – 51 750) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 13 024 000 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–октябрь ойлари учун ЖШДС суммаси 1 400 700 сўмга (6 090 000 х 23%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида 1 242 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойида унинг суммаси 158 700 сўмни (1 400 700 – 1 242 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–октябрь ойларида уларнинг суммаси 60 900 сўмни (6 090 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 54 000 сўм ўтказилган. Октябрь ойи учун 6 900 сўм (60 900 – 54 000) ўтказилади.

Бюджетга 151 800 сўм (158 700 – 6 900) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун суғурта бадаллари 51 750 сўмни (690 000 х 7,5%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 479 550 сўм (690 000 – 158 700 – 51 750) иш ҳақи олади.

 

 

10-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 600 000 сўмдан, октябрь ойида эса 690 000 сўм ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад 6 090 000 сўмни (600 000 х 9 + 690 000) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Январь-октябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(6 090 000 – 1 302 400) х 7,5% = 359 070 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 317 088 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойидаги солиқ суммаси 41 982 сўмга (359 070 – 317 088) тенг.

Январь-октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 47 876 сўмга ((6 090 000 – 1 302 400) х 1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 42 278,4 сўм ўтказилган, октябрь ойида ажратмалар 5 597,6 сўмни (47 876 – 42 278,4) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 96 384,4 сўм (41 982 – 5 597,6 + 60 000) ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 51 750 сўмни (690 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 336 268 сўм иш ҳақи (690 000 + 800 000 – 41 982 – 60 000 – 51 750) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ. Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-сентябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни, октябрь ойида эса 1 030 000 сўмни ташкил қилди. Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 9 130 000 сўмни (900 000 х 9 + 1 030 000) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

390 720 + (9 130 000 – 6 512 000) х 17% = 835 780 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 732 213 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 103 567 сўмга (835 780 – 732 213) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 78 276 сўмни (9 130 000 – 1 302 400) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 69 278,4 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 8 997,6 сўмни (78 276 – 69 278,4) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 94 569,4 сўм (103 567 – 8 997,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари октябрь ойи учун 77 250 сўмга (1 030 000 х 7,5%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 030 000 – 103 567 – 77 250) х 25% = 212 295,75 сўм.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан сўнг ходим қўлига 636 887,25 сўм (1 030 000 – 103 567 – 77 250 – 212 295,75) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ. Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Май ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Май-сентябрь ойларида унинг иш ҳақи ойига 600 000 сўмни, октябрь ойида эса 690 000 сўмни ташкил қилган. Унинг йил бошидан жами даромади 3 690 000 сўмни (600 000 х 5 + 690 000) ташкил қилди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(3 690 000 – 1 302 400) х 7,5% = 179 070 сўм.

Май-сентябрь ойларида 137 088 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойида ЖШДС суммаси 41 982 сўмга (179 070 – 137 088) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллари 23 876 сўмни ((3 690 000 – 1 302 400) х 1%) ташкил этади.

Май-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 18 278,4 сўм бадал ҳисоблаб ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 5 597,6 сўмни (23 876 – 18 278,4) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 36 384,4 сўм (41 982 – 5 597,6) солиқ ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 51 750 сўмга (690 000 х 7,5%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 596 268 сўм (690 000 – 41 982 – 51 750) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январь-сентябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 800 000 сўмни, октябрь ойида эса 920 000 сўмни ташкил қилди. Январь-октябрь ойлари учун даромад 8 120 000 сўмни (800 000 х 9 + 920 000) ташкил этди. Май ойида ходим бухгалтерияга унинг иш ҳақидан 250 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз: 8 120 000 – (250 000 х 6) = 6 620 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

390 720 + (6 620 000 – 6 512 000) х 17% = 409 080 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 366 812 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 42 268 сўмга (409 080 – 366 812) тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 53 176 сўмни (6 620 000 – 1 302 400) х 1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 47 778,4 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 5 397,6 сўмни (53 176 – 47 778,4) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 36 870,4 сўм (42 268 – 5 397,6) ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 69 000 сўмга (920 000 х 7,5%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 558 732 сўм (920 000 – 250 000 – 42 268 – 69 000) иш ҳақи тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ. Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-сентябрь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 050 000 сўмни, октябрь ойида эса 1 200 000 сўмни ташкил қилади. Август ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 350 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 9 600 000 сўмни (1 050 000 х 9 + 1 200 000) – (350 000) х 3)) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

390 720 + (9 600 000 – 6 512 000) х 17% = 915 680 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 842 812 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

915 680 – 842 812 = 72 868 сўмни ташкил қилади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 82 976 сўмни ((9 600 000 – 1 302 400) х 1%) ташкил қилади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 75 778,4 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 197,6 сўмни (82 976 – 75 778,4) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга 65 670,4 сўм (72 868 – 7 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 78 750 сўмни (1 050 000 х 7,5%) ташкил қилади.

Ходим қўлига 548 382 сўм (1 050 000 – 350 000 – 72 868 – 78 750) иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

 

_________________________________

*Январь ойи учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 26.01.2016 йилдаги 4 (1120)-сонида, февраль ойи учун 23.02.2016 йилдаги 8 (1124)-сонида, март ойи учун 22.03.2016 йилдаги 12 (1128)-сонида, апрель ойи учун 26.04.2016 йилдаги 17 (1133)-сонида, май ойи учун 24.05.2016 йилдаги 21 (1137)-сонида, июнь ойи учун 28.06.2016 йилдаги 26 (1142)-сонида, июль ойи учун 26.07.2016 йилдаги 30 (1146)-сонида, август ойи учун 23.08.2016 йилдаги 34 (1150)-сонида, сентябрь ойи учун 27.09.2016 йилдаги 39 (1155)-сонида) чоп этилган.