Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ФОЙДАДАН ЧЕГИРИНГ

02.06.2011

“Муборак газни кайта ишлаш заводи” УШК (умумбелгиланган соликларни тулайди) бир катор саволлар хусусида тушунтириш беришингизни сурайди.

Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сон карори 4-бандига асосан “МГКИЗ” УШК хар йили Уздавнефтгазинспекциянинг фаолиятини молиялаштиришга мажбурий ажратмаларни амалга ошириб, ушбу маблагларни Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чикариш ва сотиш харажатлари таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тугрисидаги низомнинг 1.1.4-бандига мувофик ишлаб чикариш моддий харажатларига киритади. Хисобот йили учун йиллик мажбурий ажратмаларнинг аник суммаси “МГКИЗ” УШКга “Узбекнефтгаз” МХК жунатадиган хатлар билан маълум килинади.

Юкорида курсатилган ажратмалар солик солинадиган фойдани аниклаётганда чегирилмайдиган харажатларга киритиладими, улар СК 147-моддасининг 5-банди билан белгиланган хужалик бошкаруви органини тутиб туришга ажратмалар сифатида караладими?

Бош бухгалтер.


Тошкент шахар Давлат солик бошкармаси юридик шахсларга солик солиш бошкармасининг булим бошлиги Зоя Тучкованинг жавоби.

 

- Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сон карори[1] билан белгиланишича, Уздавнефтгазинспекциянинг асосий вазифалари куйидагилардир:

нефть махсулотлари ва газ сотиш хамда улардан фойдаланиш буйича конун хужжатлари ва бошка норматив-хукукий хужжатларнинг бажарилишини назорат килиш;

энергияни тежовчи давлат дастурларини, нефть, газ, газ конденсати ва уларни кайта ишлаш махсулотларидан фойдаланиш масалалари буйича лойихалар ва тадбирларни амалга ошириш;

нефть, газ ва газ конденсатини казиб олиш, кайта ишлаш, узатиш, саклаш объектларини (курилмаларини) монтаж килиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат килиш;

нефть махсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини казиб олиш, кайта ишлаш, узатиш, саклаш объектларини (курилмаларини) монтаж килиш ва улардан фойдаланиш буйича норматив хужжатларни ишлаб чикиш.

 

Куйидаги асосий ташкилий-хукукий шаклларда ташкил этиладиган хужалик бирлашмалари хужалик бошкаруви органлари хисобланади:

таркибига кирувчи корхоналарнинг хужалик бирлашмасига тегишли булган акция пакетлари оркали ана шу корхоналарнинг хужалик бошкарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари;

муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кумаклашиш учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошкариш хукукисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йули билан ихтиёрийлик асосида ташкил килинадиган уюшмалар (Президентнинг 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармони[2] 1-банди).

 

Хужалик бирлашмаларининг куйидаги функцияларни бажариш учун ташкил килинади:

тармок ва иктисодиёт сохаларини баркарор ривожлантиришнинг истикболли стратегиясини белгилаш;

маркетинг тадкикотларини ташкил этиш, ички ва ташки бозорларда ракобатбардош махсулотларнинг янги турларини ишлаб чикаришни (ишлар, хизматларни) узлаштириш, уларнинг жахон бозорларига кириб боришига кумаклашиш;

корхоналарни модернизация килиш ва технологик жихатдан кайта куроллантириш, ушбу максадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб килишда ёрдам бериш;

улар таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари курсатиш;

кадрлар тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил килиш.

 

Куриниб турганидек, Уздавнефтгазинспекция ва хужалик бошкаруви органлари амалга оширадиган функциялар турличадир. Уздавнефтгазинспекция - давлат бошкаруви органи хисобланадиган назорат ташкилотидир (Президентнинг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони[3]). Шу сабабли Уздавнефтгазинспекция фаолиятини молиялаштиришга ажратмалар солик солиш масадида Солик кодекси 147-моддасининг 5-банди буйича харажат (хужалик бошкаруви органини саклаб туриш учун ажратмалар) сифатида каралиши мумкин эмас.

Солик солиш максадида мазкур ажратмаларни солик туловчининг фаолиятини амалга ошириш учун узга юридик ёки жисмоний шахслар бажарган ишлар ва хизматлар, хусусан, белгиланган технологик жараёнлар устидан назорат олиб бориш, асосий воситаларга техник хизмат курсатиш ва шунга ухшаш бошка ишлар учун хак тулаш харажатлари сифатида Солик кодекси 145-моддасининг 1-бандидаги харажатларга киритиш керак. Мазкур харажатлар солик солинадиган фойдани хисоблаб чикаришда чегириладиган харажатлар булиб хисобланади.

 

[1]“Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Узбекистон нефть махсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат килиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”.

 

[2]“Хужалик бошкаруви органлари тизимини такомиллаштириш тугрисида”.

 

[3]“Республика давлат бошкаруви органлари тизимини такомиллаштириш тугрисида”.

Эту тему могут комментировать только зарегистрированные пользователи. В теме действует премодерация комментариев.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1562