Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

25.12.2008

    Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро, Жиззах, Қашкадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари бўйича ҲУДУДИЙ ВАКИЛ лавозимларига танлов эълон қилинади (ҳар бир вилоят бўйича 3-6 тадан штат бирлиги).
    Меҳнат ҳақи: ишбай (иш ҳақи + тушумдан %).
    Мансаб вазифалари: электрон маълумотлар базасининг бўлажак фойдаланувчилари билан музокаралар олиб бориш; мавжуд корпоратив фойдаланувчиларнинг базалари билан ишлаш; шартномалар тузиш, уларни расмийлаштириш, шартномаларнинг ижросини назорат қилиш.
    Номзодларга қўйиладиган талаблар: компьютердан фойдаланишни яхши билиши, ҳаракатчан ва ўз фикрини тушунтира оладиган бўлиши, янги иш услубларини тез ўзлаштира олиши лозим.
    Номзод бакалавр даражасидан паст бўлмаган олий маълумотга эга бўлиши керак. Магистратурада ва бакалавриятнинг охирги курсида таълим олаётган талабалар ҳам танловда иштирок этишлари мумкин.
    Электрон ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланиш тажрибасига эга бўлганлар танловда имтиёзга эга бўладилар.
    Номзодингизни ўрганиб чиқишимиз учун ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни (резюмени) компаниянинг E-mail: vakant@norma.uz электрон манзилига юборишингиз ёки Тошкент ш., Х.Олимжон майдони, шарқий тараф, 10а уй, 2-қаватдаги компания офисига топширишингиз керак.
    Резюмеда қиcқача қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим: ФИО, туғилган йилингиз, маълумотингиз, олий ўқув юртининг номи ва мутахассислигингиз, иш тажрибангиз, ишламоқчи бўлган вилоятингиз, манзилингиз, боғланиш учун телефон ва Сизнинг фикрингизча ишга жойлашишда аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўладиган қўшимча маълумотлар.
    Резюмени топшириш муддати: 2009 йилнинг 02 февралигача.
    Ишга қабул қилиш танлов асосида, яъни тест ва суҳбат натижаларига қараб амалга оширилади. Суҳбат ўтказиш вақти тўғрисида номзодларга қўшимча равишда маълум қилинади.
    Ишга қабул қилинган ходимлар компания бош офисида, маош тўланган ҳолда, амалиёт ўтайдилар.
    Мурожаат учун телефон: 237 07 78, факс 237 45 29
    Зироат Якубова (кадрлар бўлими)

Эту тему могут комментировать только зарегистрированные пользователи. В теме действует премодерация комментариев.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах