Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Алимент – алимент тўловчи ҳисобидан почта орқали юборилади

08.10.2015

Ходимларимиздан бири алимент тўловчи ҳисобланади. Унинг собиқ хотини бошқа шаҳарда яшайди ва ҳар гал пулларни ўзи шахсан ололмайди.

Пуллар қай тарзда берилади, чунки унинг ўзи ҳар ой кела олмайди? Алиментни жўнатиш кимнинг (кассир ёки бухгалтер) мажбуриятлари жумласига киради?

 

Қонунчилик на корхона кассирини, на бухгалтерини алимент мажбуриятлари бўйича ушлаб қолинган пул маблағларини қабул қилувчига шахсан етказиб беришга мажбур қилмайди.

 

 

Агар алиментни қабул қилувчи шахсан касса орқали уларни олиш имкониятига эга бўлмаса, у ҳолда корхона ушлаб қолинган суммани ҳар ойда почта орқали тўлаши ёки банк ҳисобварағига ўтказиши мумкин. Ўтказмалар қабул қилувчи томонидан ёзилган, бухгалтерияга тақдим қилинган ариза асосида амалга оширилади.

 

 

Пул маблағларини ўтказиш алимент тўловчи ҳисобидан унга иш ҳақи тўланган кундан эътиборан уч кун ичида амалга оширилади (Оила кодексининг 137-моддаси; Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга

тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидалари (АВ томонидан 8.07.2009 йилда 1980-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

 

Пул маблағларини почта хизматлари орқали Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги шахсларга ўтказиш фақат икки томонлама келишув тузилган давлатларга амалга оширилади.

 

 

Пул маблағларининг почта ўтказмалари ўтказилган манзилга қайтарилганда, улар қарздорга иш ҳақини тўлаган ташкилотнинг ҳисоб рақамига, ундирувчининг (қабул қилувчининг) манзилини аниқлаштириш ҳолатларидан ташқари, кейинчалик ижро ҳужжатини ижрога тақдим этган суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисоб рақамига кўчириш учун ўтказилади. Бунда жўнатмаларни ўтказиш учун олинган тўлов қайтарилмайди.

 

 

МУҲИМ! Ёдда тутинг, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ташкилот қарздор алиментини тўлаш бўйича масъулиятга эга. Унинг 198-2-моддасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш кўзда тутилган. Қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳисобланади.

 

Елена ЕРМОХИНА, 

 эксперт-юристимиз.


 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 366