Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банд чиқариб ташланди, бироқ чеклашлар қолди

15.07.2015

Корхонамиз чакана савдо билан шуғулланади. Аввал бизга иш ҳақи тўлаш учун нақд тушумдан  фойдаланишни  тақиқлашганди

 

?Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритишнинг янги Қоидалари қабул қилиниши муносабати билан савдо корхоналарига иш ҳақини олинган нақд тушумдан тўлашга рухсат берилибди, шу тўғрими?

 

 

Ҳақиқатан, аввал амалда бўлган  Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш Қоидаларининг 5-бандига (АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатга олинган) биноан мулкчилик шаклидан қатъи назар савдо ва маиший хизмат соҳаси корхоналари томонидан тушумдан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар тўлаш учун фойдаланиш тақиқланганди.

 

Қоидаларнинг янги таҳририда (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатга олинган) мазкур банд чиқариб ташланган. Тегишинча, юқорида кўрсатилган корхоналарга нақд пул маблағлари билан олинган тушумдан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар бериш учун фойдаланишга рухсат берилган, деб хулоса қилиш мумкин. Бироқ, маълум бўлишича, бундай эмас экан.

 

Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида “Норма маслаҳатчи” ва “Солиқ ва божхона хабарлари” газеталари таҳририяти Ўзбекистон Марказий банкига (МБ) тушунтирув юзасидан мурожаат қилди.

 

МБ ўз тушунтирувида қайд қилишича, ташкилот кассасига тушган тушумдан фойдаланиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда Йўриқноманинг 7-бандига амал қилиниши лозим, унда бундан фойдаланишга чеклашлар белгиланган.

 

МБ томонидан кўрсатилган янги таҳрирдаги  Қоидалар нормасида шундай дейилган:  “Бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар, қайтарилган товарлар (ишлатилмаган темир йўл чипталари ва авиачипталар, концерт-томошалар учун берилган чипталар ҳамда кўрсатилмаган тиббиёт хизматлари) ҳақи ташкилотнинг кассасига тушган нақд пул тушумлари ҳисобидан қайтарилади. Агар товар, иш ва хизматлар ҳақи банк пластик карталари орқали тўланган бўлса, пул маблағлари 3 иш куни ичида истеъмолчининг банк пластик картаси ҳисобварағига тўлов топшириқномаси асосида ўтказиш орқали қайтарилади”.

 

 

Шундай қилиб, фикримизча,  ташкилотнинг нақд тушумидан фақат бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар, қайтарилган товарлар қийматини қайтариш учун фойдаланилади. Корхонанинг нақд тушумидан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар тўлаш учун фойдаланишга, аввалгидек йўл қўйилмайди.

 

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 746