Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банк тадбиркорнинг пулини назорат қила олмайди

04.12.2015

Банк якка тартибдаги тадбиркорга унинг ҳисобварағидан маблағларни шахсий пластик картасига ўтказишни рад этишга ҳақлими?

 

 

Йўқ, ҳақли эмас, бундан айрим ҳолатлар мустасно.

 

Якка тартибдаги тадбиркор ўзига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкни мустақил равишда танлайди ҳамда унда талаб қилиб олингунча депозит ва бошқа ҳисобварақлар очади. Бунинг учун  банк билан банк ҳисобварағи шартномаси тузилади (МБ бошқаруви қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 27.04.2009 йилда 1948-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқноманинг 7-банди).

 

Ушбу шартнома доирасидаги муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга ҳамда Фуқаролик   кодекси (ФК) нормалари билан тартибга солинади.

 

ФКда мижознинг банкдаги ҳисобварақда турган ўз пул маблағларини мустақил тасарруф этиш бўйича ажралмас ҳуқуқи мустаҳкамланган (ФКнинг 773-моддаси). Бунда кодекс томонидан банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилаши ва назорат қилиши ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашини тақиқлайди (ФКнинг 773-моддаси 2-қисми).

 

Ўз маблағларини тасарруф қилиш ҳуқуқларини фақат ҳисобварақда турган пул маблағларини хатлаш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳолларида чеклашлари мумкин (ФКнинг 787-моддаси).

 

Банк ҳисобварақдан маблағларни ўз вақтида бермаганлиги ва мижознинг ҳисобварақдан маблағларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини ўз вақтида бажармаганлиги учун жавобгар бўлади (ФКнинг 785-моддаси).  ФКнинг 327-моддаси 1-қисмига мувофиқ бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.

 

Банкни танлашда банк ҳисобварағи шартномаси шартларига алоҳида эътибор қаратинг, улар ФК билан белгиланган ўз пул маблағларини тасарруф қилиш ҳуқуқини жиддий равишда чеклаши мумкин.

 

Мижоз ҳуқуқларини асоссиз равишда чеклаш қонун бузилишининг муқаррар факти ҳисобланади ҳамда Марказий банк ҳимоя қилиши шарт бўлган мижозлар манфаатларига хавф солади.

 

Марказий банк ишонч телефони (Тошкент ш.) – 200-00-44

 

 9:00 дан 18:00 гача, душанба–жума, танаффус 14:00 дан 15:00 гача

 

Республика минтақалари: 0 800 200-00-44

 

Мобиль телефондан терганда: (+998 71) 200-00-44

 

Қайд қиламизки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этади, бундан суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари мустасно.

 

 

Яъни, якка тартибдаги тадбиркор, унинг фаолият тури учун кўзда тутилган қатъий солиқни тўлагандан кейин, ўзининг ҳисобварағида мавжуд пул маблағларини шахсий пластик картасига ўтказишга ҳақли.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

 

 

Мавзуга доир мақолалар:

 

Дивидендларни ўтказиш – пулли операция

 

 

Банкда карта билан бирга ҳужжатни ҳам кўрсат

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 304