Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Барча уй-жой мулкдорлари жавобгар

24.05.2016

? Юқори қаватдаги қўшниларнинг квартираси икки ака-укага тегишли. Улардан бири шу квартирада яшайди, иккинчиси эса унга прописка қилинмаган ва у ерда яшамайди. Яқинда, ошхонада қувур ёрилиши сабабли улар бизнинг уйимизга сув тоширишди.

 

Қўшни таъмирлаш ҳақини тўлашдан бўйин товлаяпти, чунки унинг акаси бу квартирада яшамаслиги боис у билан бирга харажатларни кўтаришни хоҳламаётир.

 

Квартирада яшамайдиган, бироқ унинг мулкдори ҳисобланган одам унда яшовчилар билан бир хил жавобгар бўлиши керакми?


 

Бу ҳолатда иккинчи ака квартирада яшаш ёки яшамаслигининг аҳамияти йўқ. У квартира бир қисмининг мулкдори, бинобарин, унинг ҳолатини назорат қилиши ва келтирилган зарар учун жавоб бериши шарт. Қуйидаги асосга кўра шундай хулоса қилиш мумкин.

 

Фуқаролик кодексининг 985-моддасида ғайриқонуний ҳаракат ва ҳаракатсизлик туфайли фуқаронинг ёки ташкилотнинг мол-мулкига етказилган зарар, зарарни етказган шахс томонидан қопланиши лозимлиги кўзда тутилган. Бунда зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилишга йўл қўйилади. Оддий қилиб айтганда, зарар етказган айбдор деб ҳисобланади ва айби мавжуд эмаслигини исботлагунга қадар жавобгар бўлади.

 

Қонунчилик билан уй-жойни сақлаш юки унинг мулкдорига юклатилган (ФКнинг 985-моддаси).

 

Квартира эгаси унинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши керак.  Жорий ва капитал таъмирлаш ишлари ҳам унинг ҳисобидан амалга ошириши шарт (Уй-жой кодексининг 24-моддаси). Агар уй-жой эгаси томонидан санитария техника асбоб-ускуналарида носозлик аниқланса, зудлик билан вужудга келган шикастланишни бартараф қилиш чораларини кўриш керак (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг 11-банди).

 

Кўриб чиқилаётган вазиятда қўшниларга сув тошириш ака-укалар квартира мулкдорлари сифатида зарур даражада сақлашлари керак бўлган уйда жойлашган водопровод қувури ёрилиши сабабли содир бўлган (устунлардан сув чиқаришнинг дастлабки қулфлаш ва ростлаш қурилмалари).

 

Квартира улушли мулкда ҳисобланади, бинобарин, уларнинг ҳар бири мажбуриятлар бўйича, хусусан, сув тошириш билан келтирилган зарарни қоплаш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича улушига қараб жавоб беради (Фуқаролик кодексининг 221-моддаси).  

 

Ака-укадан бирининг квартирада яшамаслиги унинг мулк ҳуқуқига таъсир этмайди, ва, бинобарин, қўшниларга сув тоширганлик учун уни харажатларни кўтариш юкидан озод қилмайди.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 
эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 256