Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат унитар корхонасига ички аудитор керакми?

13.01.2017

?  Давлат унитар корхонасида ички аудит хизмати тузилиши керакми?

- Ички аудит хизматлари активларнинг баланс қиймати 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда, акциядорлик жамиятларида эса ушбу қиймат ЭКИҲнинг 100 минг баробаридан ортиқни ташкил этганда тузилади.  

 

Ички аудит хизмати раҳбарини ва унинг ходимларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, уларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш корхона кузатув кенгашининг қарорлари билан амалга оширилади (16.10.2006 йилдаги 215-сон Корхоналардаги ички аудит хизмати ҳақидаги низомнинг 11-банди).

 

Ўз навбатида, кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига биноан акциядорлик жамиятларида тузилади ва масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларда тузилиши мумкин. Тегишинча, активларнинг баланс қиймати шартларига жавоб берадиган кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги корхоналарда ички аудит хизматлари фаолият юритиши керак.

 

Давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ва фаолияти тартибини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар таҳлили шундан далолат берадики, муассис томонидан тайинланадиган ва унга ҳисобдор бўлган раҳбар давлат корхонаси органи ҳисобланади. Гарчи қонунчилик давлат корхоналарида кузатув кенгашлари тузилишини тўғридан-тўғри тақиқламайди.

 

Шу тариқа, башарти корхонада кузатув кенгаши мавжуд бўлмаса, давлат унитар корхоналарида ички аудит хизматлари тузилмайди.

 

Бироқ,  “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ давлат унитар корхоналари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишлари лозим. Бунда ташқи аудитни ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш танлов йўли билан тасдиқланган рўйхат асосида ўтказилади.

 

Бу муҳим! Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан бош тортиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади, бу хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсларига нисбатан  ЭКИҲнинг 5 дан 10 баробаригача жарима тайинланишига сабаб бўлади.

 

Маъмурий жазо қўлланилгандан кейин календарь йил тугагунга қадар бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан ЭКИҲнинг 50 дан 100 баробаригача жарима ундирилишига сабаб бўлади.

 

Жариманинг тўланиши мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан озод қилмайди. 

 

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.