Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Дивидендларни ўтказиш – пулли операция

28.10.2015

? Дивидендларни пластик картага ўтказганда банк фоиз ундиришга ҳақлими?

 

Ҳа, ҳақли.

 

 

Ўзбекистон ҳудудида банк карталарини тақдим қилиш, хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга, шунингдек эмитент (банк) ва карта сақловчи (жисмоний шахс) ўртасида банк картасини фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилади.

 

 

Президентнинг “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон Қарорига мувофиқ Марказий банк Умумреспублика ягона процессинг маркази билан биргаликда банклар ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан пластик карталар бўйича нақдинасиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда амал қилиниши лозим бўлган тариф режаси тасдиқланган.

 

 

Тариф режасининг 6-бандида қайд қилинишича, жисмоний шахсларнинг пластик карталарига маблағларни ўтказишда (манба ва банк-эмитентдан қатъи назар) комиссия тўловлари ундирилмайди. Картага текин ўтказиладиган  пул маблағлари рўйхатига нафақа, иш ҳақи, пенсия, стипендия киради. Дивидендлар бу рўйхатга киритилмаган.

 

 

Бунда 25.04.1996 йилдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ белгиланишича, банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланади. Шунинг учун, тариф режасига киритилмаган хизматлар банк ва мижоз ўртасидаги шартномага биноан тартибга солинади. Инчунун, дивидендларни ўтказиш учун банк комиссияси ҳақи банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кўзда тутилиши лозим.

 

 

 

 

  Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

 

1 АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатга олинган МБ бошқаруви қарори билан тасдиқланган.

 

Мавзу бўйича мақола: 

 

Банкда карта билан бирга ҳужжатни ҳам кўрсат

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 250