Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Эълон ёпиштирдингми – қонун бўйича жавоб берасан

10.04.2015

? Фуқароларнинг хусусий эълонларини жойлаштириш учун жамоат жойларида махсус стендлар ишлаб чиқилиши ва ўрнатилиши ҳақида сайтингизда ўқидим. Бунга риоя қилмай,  рухсат этилмаган жойларга реклама эълонларини осишни давом эттираётганларга қандай жазо бор?

 

Ҳа, шаҳримиз кўчаларида кўпинча уй деворларига, бекатларга, устунларга ва бошқа жойларга ёпиштирилган қўлбола реклама эълонларини кўришингиз мумкин.

 

Ҳамма нарса, яъни  ёмон назардан сақлаш ва севиклисини қайтаришдан тортиб турли-туман товарлар, квартиралар ва уйларгача таклиф этилаяпти.  Инсон уддабуронлигининг бундай ифода этилиши ва пул ишлаб топиш истаги шаҳар учун ҳақиқий офат бўлмоқда. Шаҳар ободонлаштириш хизматининг, рўйирост айтамиз, шу тариқа шикаст етказилган бино ва иншоотларни тартибга келтириш бўйича иши қўшимча харажатларга олиб келади. Бу эса жумладан фуқароларнинг солиқ ажратмаларидан шаклланадиган  шаҳар бюджети гарданига тушади.

 

Бироқ Тошкент шаҳар Ҳокимининг реклама учун махсус жойлар ажратиш тўғрисидаги Қарори муносабати билан бузғунчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади. Эълонларни ёпиштириш билан шуғулланаётганлар қонунчиликни бузаётганликларини кўпинча ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Аммо уларнинг ҳаракати Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг

161-моддаси – “Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш” – таъсир доирасига тушади. Мазкур моддага мувофиқ рекламачиларга жарима солиш мумкин: фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса (агар қоида бузувчи эълонни юридик шахс учун ёпиштирган бўлса) – бир бараваридан икки бараваригача.

 

Қоида бузувчини аниқлаш қийин бўлмайди, ахир ҳар бир эълонда боғланиш учун телефон кўрсатилган-ку. У ёки эълонни ёпиштирган шахсга, ё бу ташаббус билан чиққанга тегишли бўлади.

 

Елена ЕРМОХИНА,

 

бизнинг эксперт-юристимиз.

 

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_ :

2015-11-11 16:59:37

рекламага маблағ бўлмаса осадида,  бошқа чораси йўқда! қонуний чора кўриш керак бўлса,  ёпиштирган эълонида телефон рақами борку!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 428