Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Ҳафта саволи
  • Фотосуратга олиш важи билан ресторан хизмат кўрсатишни рад этиши мумкинми?

Фотосуратга олиш важи билан ресторан хизмат кўрсатишни рад этиши мумкинми?

06.06.2016

?  Бу ички қоидалар билан тақиқланганлигини тушунтирган ҳолда ресторанлардан бирида бизга  нафақат фотосуратга олишни тақиқлашди, балки хизмат кўрсатишдан ҳам бош тортишди. Агар истеъмолчи маъмурият рухсатисиз фотосуратга оладиган бўлса, улар унга хизмат кўрсатмасликка ҳақлими?

 

Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишда хизматлар етказиб берувчи (кафе, ресторан ва ҳ.к.) ва истеъмолчи ўртасида Фуқаролик кодексининг 358-моддасида кўзда тутилган оммавий шартнома тузилади. Бу ҳақ эвазига бундай хизматни олишни истаган ҳар қандай истеъмолчи учун ижрочи хизмат кўрсатиши шартлигини билдиради. Бунда барча истеъмолчилар учун нархлар бир хил бўлиши керак, бундан айрим тоифадаги шахслар учун имтиёзлар берилиши қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлар мустасно.

 

 

Бинобарин, тижорат ташкилоти шундай имконият бўлган тақдирда оммавий шартнома тузишни рад этишга ҳақли эмас.

 

 

МУҲИМ!  Тузилиши ташкилот учун шарт бўлган оммавий шартномани тузишдан ғайриқонуний бўйин товлаш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Истеъмолчи “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунга1 таянган ҳолда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ёзма ёки: +998(71) 239-44-46, (+ 99871) 259-20-90 телефонлари орқали шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли. Шунингдек у шартнома тузишга мажбур қилиш ва зиённи ўрнини қоплаш учун судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда ташриф буюрувчи маънавий зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин бўлган вазиятнинг вужудга келиш имкониятини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Бу ҳолатда суд ҳуқуқбузар айбининг даражаси, ташриф буюрувчининг жисмоний ва маънан қийналганлиги ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олади.

 

 

Ресторан ички қоидаларни ишлаб чиқишга ҳақли, бироқ улар қонунчилик нормаларига зид келмаслиги даркор, фото- ва видеосуратга олишга тақиқ эса уларга мувофиқ келмайди.

 

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуннинг 6-моддаси билан истеъмолчининг сотувчидан (ижрочидан) ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида тўғри ва тушунарли маълумот олиш ҳуқуқи белгиланган.

 

Ресторан, умумий овқатланиш субъекти сифатида истеъмолчиларга зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт, маълумотларда тўғри танлаш имкониятини таъминлайдиган камида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

 

маҳсулотлар ва товарлар рўйхати;

 

умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари порцияларининг умумий вазни (ҳажми), тавсия этилаётган ичимлик бутилкасининг сиғими ва унинг порциялари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;

 

хизматлар рўйхати ва уларни кўрсатиш шартлари;

 

хизматлар нархи ва уларни тўлаш шартлари2.

 

Бунда ресторанга ташриф буюрувчилар қай тарзда ахборотни эътиборга олишлари қонунда айтиб ўтилмаган (ўқиш ёки аввал суратга олиш, олайлик, планшетга суратга олиб, сўнгра ундан ўқиш).

 

Истеъмолчи остида шахсий истеъмол ёки бошқа фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда товар ёки иш, хизматни сотиб оладиган, буюртма қиладиган ёки сотиб олиш ёки буюртма қилиш ниятида бўлган фуқаро (жисмоний шахс)  тушунилишига эътибор қаратамиз.

 

Бинобарин, ресторанга кириб, таомнома ва умумий овқатланиш корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида бошқа ахборот билан танишишга киришган инсон автомат равишда истеъмолчи тоифасига ўтади.

 

Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин3. Давлат ахборот олиш кафолати бўлади4. Бутунлай аниққи, бу биз кўриб чиқаётган ҳолат эмас.

 

Шубҳасиз, ресторан ёки кафе тижорат сирига риоя қилаётганлигини важ қилиши мумкин. Бироқ фотосуратдаги ахборот тижорат сири бўлиши мумкинми?

 

Тижорат сири:

 

учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ўз мулкдори учун ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлиши;

 

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаммага маълум ёки ҳамма учун очиқ бўлмаслиги;

 

унинг маҳфийлиги муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланган бўлиши;

 

давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлмаслиги керак.

 

Фотоаппарат объективига фурнитура, интерьер, таомнома ва ҳоказо тушиши мумкин. Табиийки, кўрсатилган объектлардан ҳеч бири тижорат сири объекти бўлиши мумкин эмас.

 

Юқорида айтилганларга асосланган ҳолда хулоса чиқадики, ресторан маъмурияти ташриф буюрувчига фотосуратга олишни рад этишга ҳақли эмас, хизмат кўрсатишни рад этишга эса ундан-да ҳақли эмас.

 

Ўз ҳуқуқларингизни билинг ва уларни ҳимоя қилинг!

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз. 

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

 

Ўқувчиларнинг овқатланиши жиддий кузатиб борилади

 

 ________________________

 

1 26.04.1996 йилдаги.


2 ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларининг 8-банди.


3 “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” 12.12.2002 йилдаги 439-II-сон Қонуннинг 4-моддаси. 

 

4 “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида” 24.04.1997 йилдаги 400-I-сон Қонуннинг 3-моддаси.