Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хорижда пенсия учун қандай ишлаб топиш мумкин

07.04.2016

? Қариндошимиз даромад топиш мақсадида чет элда. Эшитишимизча, келгусида у пенсия олиши учун Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаши лозим экан. Буни келгандан кейин амалга ошириши мумкинми ёки ҳозир ҳар ойда пул ўтказиб бориши мажбурийми?

 

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайди.

 

Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаган тақдирда, Пенсия жамғармасининг тегишли бўлими томонидан меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритилмайди, оқибатда пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисобга олинмайди.

 

 _________________________

 

Эътибор қаратинг! Иш стажи ҳисоби Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган сўнгги санадан бошлаб тўхтатиб турилади.

 

Хорижда ёлланиб ишлаётган шахс томонидан суғурта бадалларини тўлаш қуйидаги тарзда амалга оширилиши мумкин:

 

ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

 

Ўзбекистонга қайтгандан кейин келиш кунидан бошлаб уч ой мобайнида бирйўла.

 

_________________________

 

Бадаллар миқдори пенсия таъминотининг  исталган миқдоридан келиб чиқиб, тўловчининг ўзи томонидан белгиланади. Бироқ бадаллар миқдори ойига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган санага қонунчилик билан ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир бараваридан кам бўлиши мумкин эмас (бугунги кунда бу 130 240 сўм). Шундай қилиб, қонунчилик томонидан бадалларнинг минимал миқдори ўрнатилган, бироқ бунда у максимал тарзда чегараланмаган.

 

Бадал миқдори минимал миқдордан кам бўлган тақдирда, ушбу давр учун стаж зарур миқдоргача қўшимча тўлов амалга оширилгандан кейин ҳисобга олинади.

 

Масалан, агар шахс март ойи учун Пенсия жамғармасига 100 000 сўм миқдорида тўловни амалга оширган бўлса, шу ой учун стажни ҳисобга олиш учун яна 30 240 сўм қўшимча тўловни амалга ошириш лозим бўлади. Бунда шахс кўпроқ, яъни 40 000 ёки 500 000 сўм тўлаши ҳам мумкин.

 

Чет элда ёлланган ҳолда ишлаган шахс келгандан сўнг Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ёки фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроси томонидан келганидан кейин уч кун муддатда паспортидаги Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) асосида Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ва меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувларни киритиш учун асос ҳисобланадиган белгиланган шаклдаги чет эл давлати ва у ерда бўлган вақти тўғрисида маълумотнома берилади.

 

Чет элда бўлиш даври, шунингдек Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида ҳам тасдиқланиши мумкин.

 

Суғурта бадалларини тўлаш чет элда бўлган шахснинг ўзи томонидан ҳамда унинг қариндошлари, яъни оила аъзолари ёки ишончли вакил томонидан амалга оширилиши мумкин.

 

Миллий валютадаги суғурта бадаллари чет элда ишловчи шахс доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига тўланади. 

 

Агар  тўлов хорижий валютада (бошқа давлат ҳудудидан) амалга оширилса унинг миқдори тўлов санасига Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаб чиқилади. 

 

Бадаллар нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана тўланган кун ҳисобланади. Унда Ф.И.О., СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.

 

Мавзуга доир материал:

 

Миқдорини ўзинг белгила, бироқ меъёрдан кам бўлмасин