Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Иккита квартирани сотганда солиқ тўлаш керакми?

10.09.2015

? Иккита квартирани сотмоқчиман. Менга айтишларича, агар буни мен бир йил давомида амалга оширсам, у ҳолда солиқ тўлаш лозим бўлар экан. Шундайми?

 

Ҳа, Солиқ кодексининг 179-моддасига мувофиқ, кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида икки ва ундан ортиқ квартирани сотиш “тадбиркорлик фаолияти” деб баҳоланади ва ундан олинган даромадга тегишинча солиқ солинади.

 

Ҳозирги вақтда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни тўлаш бўйича имтиёз фақат 12 ойлик даврда фақат бир марта квартира сотилганда қўлланади. Бунда айнан шу даврда икки ва ундан ортиқ квартира реализация қилинганда солиқ тўлаш бўйича имтиёз қўлланмайди.

 

ЎзР СКнинг 179-моддаси 11-бандининг олдинги таҳрирлари мазмунидан тадбиркорлик фаолияти доирасида мол-мулкни сотишдан даромад олган жисмоний шахсларга мазкур имтиёз тақдим этилмаган. Қонун ҳужжатларига биноан таваккалчилик ва мулкий жавобгарлик асосида даромад олишга йўналтирилган фаолият тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Шу билан бирга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Шундай қилиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахслар ЎзРнинг 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонуни билан ЎзР СКнинг 179-моддаси 11-бандига ўзгартиришлар киритилгунга қадар ҳатто 12 ойлик муддатда иккита квартира сотган тақдирларида ҳам имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганлар.

 

Бугунги кунда, фақат 12 ой мобайнида битта квартирани сотган жисмоний шахс имтиёздан фойдаланиши мумкин!

 

Эътиборни қаратинг! Сотишда ўн икки ойлик календарь йил эмас, балки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ҳисобга олинади. Яъни, агар Сиз квартирани 2015 йилнинг сентябрь ойида сотсангиз, у ҳолда кейингисини солиқ солишсиз 2016 йилнинг октябрь ойида сотишингиз мумкин бўлади. Акс ҳолда, Сиз жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни тўлайсиз.

 

Мол-мулкни реализация қилишдан олинадиган даромадларга (мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми, сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда, - инвентаризация қиймати билан реализация нархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади) Солиқ кодексининг 181-моддасига кўра жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқнинг белгиланган энг паст ставкаси бўйича солиқ солинади (2015 йилда – 8,5%).

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

бизнинг эксперт-юристимиз

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 982