Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Инвесторлар учун имтиёзлар сақлаб қолинади

05.10.2016

Бизнинг ташкилот тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этувчи корхоналар қаторига киради, унга сўнгги тасдиқланган имтиёзлар тааллуқлидир. Агар инвестициялаш соҳасида ўзгаришлар бўлса, улар бизга ҳам таъсир этадими ёки йўқми?

Йўқ, таъсир этмайди. Инвестициялаш шароитлари ёмонлашган тақдирда кейинчалик қонунчиликда жорий этиладиган солиқ имтиёзлари улар тақдим этилган муддат мобайнида амалда бўлади. 

Масалан, агар сизнинг ташкилотингизга даромад солиғи бўйича имтиёз 2020 йилгача тақдим этилган бўлса, инвестициялаш бўйича қонунчилик ўзгарган тақдирда ҳам имтиёз 2020 йилгача амал қилаверади.

 

Аммо иккита истисно ҳолат мавжуд:

 

- биринчидан, агар сизнинг ташкилотингиз имтиёз белгиланган вақтда ўрнатилган талабларга жавоб бермаган бўлса ва бу ҳолат ўша вақтда аниқланмаган бўлса.  Бундай вазиятда сиз имтиёз бўйича озод этилган солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашингиз керак. Шунингдек, сизга нисбатан молиявий санкциялар қўлланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас;

 

- иккинчидан, агар ташкилотингизнинг фаолияти имтиёзлар тақдим этилгандан кейинги бир йил муддат ичида тугатиб юборилган бўлса. Ушбу ҳолатда  сизнинг хорижий инвесторингиз тақдим этилган солиқ имтиёзлари суммасини бюджетга қайтарган тақдирдагина  фойдасини репатриация қилиши ва ўз капиталини чет элга олиб чиқиши мумкин бўлади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах