Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Жамоат транспортида олинган жароҳат учун суғурта

09.11.2015

Жамоат транспортидан фойдаланганда беихтиёр жароҳат олиш хавфига дучор бўлинади. Айниқса ҳайдовчилар ўз ҳамкасбларининг йўловчиларини олиб қўйиш учун йўл ҳаракати қоидаларига (ЙҲҚ) умуман риоя қилишмаганда авария ҳолатларини вужудга келтиришади, унда йўловчилар жабрланувчи бўладилар. Баъзан автобусни шунчаки кескин тўхтатиш йўловчининг соғлиғига ўрнини қоплаб бўлмайдиган зарар етказади. Йўловчи жамоат транспортида жароҳат олган тақдирда бирор бир компенсацияга умид қилса бўладими?

 

 

2015 йил 27 ноябрдан бошлаб жамоат транспортида сафар қилиш вақтида жароҳат олган йўловчиларнинг компенсация, аниқроғи суғурта тўловларини талаб қилишга қонуний асослари бўлади.

 

 

Кундалик ҳаётда автобус кескин тўхтаганидан кейин йўловчи йиқилиб, оёқ, қўл ва ҳ.к.га шикаст етиши мумкин. Йўловчилар кўпинча бу йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) эканлигини билмайдилар.

 

 

Ҳужжат тили билан: ЙТҲ – транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, одамларнинг ўлими ёки уларнинг соғлигига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса (ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 2-банди, 15-хатбоши).

 

 

Демак, автобус йўлда ҳаракатланган бўлиб, унда одам жабрланса, бу – ЙТҲ. Бу ҳолатда йўловчи ҳодиса ҳақида ҳайдовчига хабар бериши, у эса ўз навбатида, ҳодиса ва жароҳат олиш фактини қайд этиш учун ДАН ва тез тиббий ёрдам машинасини чақириши шарт. Агар ҳайдовчи буни бажаришдан бош тортса, у ҳодиса рўй берган жойдан кетиб қолган каби маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай қилмиш 30 ЭКИҲ миқдорида жарима солишга ёки бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 137-моддаси).

 

 

Агар одам автобусдан тушаётганида йиқилиб тушган бўлса? Жароҳат айнан унда олинганини қандай исботлаш мумкин? Бунинг учун тиббий хулоса талаб этилади, автобусда шикастланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжат эса оддий йўлкира ҳақи чиптаси бўлади.

 

 

Ҳужжат тили билан: йўловчининг ҳақ тўлаган ҳолда автобусдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини ҳамда йўловчи ва ташувчи ўртасида ташувлар юзасидан ошкора шартномалар тузилганлигини тасдиқловчи қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат (ВМнинг 4.11.2003 йилдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган  Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 6-банди, 8-хатбоши).

 

 

Тўлов олиш учун йўловчи келтирилган зарарни қоплаш талаб қилинган даъво билан ташувчига ёки суғурталовчига мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши керак.

 

 

Қонунда суғурта ҳодисаси рўй берганда тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган. Суғурталовчилар бошқа ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.

 

 

Суғурталовчи ўз навбатида ҳолатлар сабабларини ва йўловчига келтирилган зарар миқдорини аниқлаш  учун ҳодисани шахсан текшириши мумкин. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, судлар, тиббиёт, сейсмологик, ветеринария, гидрометеорология ва бошқа ташкилотлардан сўров юзасидан ахборот олишга ҳақли.

 

 

Суғурталовчи тўлаш ёки тўлашни рад этиш тўғрисида 15 кун мобайнида қарор чиқаради. Рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак.

 

 

Тўловлар миқдори  ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги шартнома бўйича йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича тўловлар жадвалига мувофиқ белгиланади, унинг матни билан шу ерда танишиш мумкин.

 

 

Масалан, агар ЙТҲ ҳолатида йўловчининг битта билаги (диафиз) синса, зарарни қоплаш миқдори суғурта суммасининг 10 фоизини, яъни МБ курси бўйича 1 000   АҚШ долларини ташкил қилади.

 

 

Жабрланувчи ёки наф олувчига пул маблағлари суғурталовчи томонидан қоплаш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай тўланиши лозим.

 

Елена ЕРМОХИНА, 

    эксперт-юристимиз.

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 635