Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

«Кечаю кундуз” деб ёзишади, бироқ тунда киролмайсиз

14.06.2016

? Дорихона лавҳасида хоч шаклида унинг кечаю кундуз ишлашини кўрсатувчи “24” рақами тасвирланган. Бироқ дорихона 8 дан 22 гача ишлайди. Бунда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилмаганми ва бу нотўғри ахборот ҳисобланмайдими?

 

Бу бевосита “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг1 бузилиши ҳисобланади. Истеъмолчилар    товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга.

 

Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ сотувчи (ижрочи) ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган (юридик) манзили ва иш тартибини истеъмолчига маълум қилиши шарт. Бундай маълумот лавҳада акс эттирилиши лозим.

 

Шундай қилиб, сотувчининг (ижрочининг) иш тартиби истеъмолчиларга маълум қилиниши ва ўрнатилган лавҳага мос келиши керак.

 

Мазкур норманинг бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади (“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуннинг 27-моддаси). Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ мазкур ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга 5 дан 10 ЭКИҲгача жарима солиш кўзда тутилган.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

Мавзуга доир материал:


Товарнинг тўғри қиймати – нархномада

 

 

_____________

 

1 26.04.1996 йилдаги.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах