Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Компьютерда 8 соат ишлаш – бу меъёрми?

30.03.2016

? Бухгалтериянинг барча ҳисоботлари ҳозирги вақтда компьютерда юритилиши боис, ходимларнинг монитор олдида 8 соат мобайнида ўтиришларига тўғри келади. Бу иш бухгалтер учун зарарли ҳисобланадими?

 

Биринчи навбатда шу фактни қайд қилиш лозимки, меҳнатнинг зарарли ва ўта зарарли шароитларида касблар ва ишлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади (Ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2, 3-рўйхатлари ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган).

 

Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддатига мувофиқ, электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)даги, видеотерминаллардаги ва электрон ҳисоблаш тизимларидаги (яъни компьютерлардаги) ишларда бевосита банд бўлган ходимларнинг иш куни муддати 4 соатдан ошмаслиги керак. Қўшимча ҳақ оғир шароитлардаги ана шу 4 соатли иш учун тўланади, меъёрдан ортиқча иш эса иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади.

 

Бироқ бухгалтернинг компьютер олдидаги иши қонун ҳужжатларида меҳнат шароити зарарли ишлар рўйхатига киритилмаган. Тегишинча, бухгалтернинг компьютер олдида 7 соат (6 кунлик иш ҳафтасида) ёки 8 соат (5 кунлик иш ҳафтасида) мобайнида ишлаши меъёр ҳисобланади ва бунинг учун устама назарда тутилмаган.

 

Лекин корхона меҳнат шароитларининг ҳолатини баҳолаш учун қуйидагиларга мувофиқ иш жойларини аттестациялаш ва зарарлилик оғирлиги омилларини (газланганлик, ҳарорат режими, зарарли моддалар концентрациясининг мавжудлиги ва ҳоказо) инструментал ўлчашни ўтказиши мумкин:

 

  • Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом (ЎзР ВМнинг 15.09.2014 йилдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган);

 

  • Меҳнат шароитларини баҳолаш услубияти ва иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациялаш (АВ томонидан 28.05.1996 йилда 247-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

 

  • Иш жойлари аттестациядан ўтказилганида меҳнат жараёнининг қизғинлигини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар (ЎзР Давлат бош санитария врачи томонидан 12.05.2004 йилда тасдиқланган);

 

  • Иш жойлари аттестациядан ўтказилганида меҳнат жараёнининг оғирлигини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар (ЎзР Давлат бош санитария врачи томонидан 12.05.2004 йилда тасдиқланган);

 

  • Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан фойдаланилганда иш жойларини аттестациядан ўтказиш тартиби (АВ томонидан 18.11.1999 йилда 839-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

 

  • Ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва қизғинлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг гигиеник классификацияси (ЎзР СанҚваМ 0141-03-сон);

 

  • ЎзР санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиеник нормативлари.

 

 

Аттестациянинг даврийлигини корхона мустақил белгилайди, бироқ у 5 йилда камида бир марта ўтказилиши керак. Уни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун жавобгарлик корхона, ташкилоти раҳбари (эгаси) зиммасига юкланади.

 

Агар аттестация бухгалтер саломатлиги учун зарарли бўлган ишлаб чиқариш таъсирига учраётганлигини аниқласа, у муайян кафолатларга ҳақли.

 

Корхоналарнинг раҳбарларига касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишган ҳолда иш жойида ўз маблағлари ҳисобидан муайян меҳнат шароитларидан келиб чиқиб қўшимча тўловларни белгилаш ҳуқуқи берилган.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 
эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 930