Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Лавозим номини алмаштириш – лавозимга ўтказиш учун сабаб эмас

14.03.2016

? Ташкилотимизда илгариги меҳнат вазифалари сақланган ҳолда қатор лавозимлар номини ўзгартириш режалаштирилаётир. Биз буни янги лавозимга ўтказиш тўғрисидаги буйруқда расмийлаштирдик. Шу тўғрими?

 

Бу ҳолатда лавозимга ўтказишни расмийлаштириш керак эмас, балки меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш етарли.

 

Қонун ҳужжатлари нормаларига таянган ҳолда шундай хулоса қилиш мумкин. Меҳнат кодексида (МК) ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартириш, унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни  топширишни кўзда тутадиган бошқа ишга доимий ва вақтинчалик ўтказиш кўзда тутилади. Кўрганимиздек, лавозим номини ўзгартириш лавозимга ўтказиш ҳисобланмайди. Бинобарин,  лавозимга ўтказишни расмийлаштириш керак эмас.

 

Шунга эътиборингизни қаратамизки, МКнинг 73-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасининг шартларидан бири меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим ҳисобланади. Бунинг оқибатида кўп иш берувчилар меҳнат шартномасида айнан лавозим ёки касб номини кўрсатишаётир.

 

Лавозим номини ўзгартириш меҳнат шартномаси шартларидан бирининг ўзгаришига сабаб бўлишини ҳисобга олиб, тегишинча, бу ерда меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш тартиби ҳақида гапириш ўринли бўлади.

 

Томонлар белгилаган меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш фақат қўшимча келишув кўринишида ёзма шаклда тузиладиган томонлар келишуви билан амалга оширилиши мумкин. Айнан унинг асосида раҳбар томонидан буйруқ чиқарилади ҳамда меҳнат дафтарчасига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Унутманг, ходимнинг лавозими номини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ билан ходим имзо қўйдириб таништирилиши лозим.

 

Қайд қиламизки, штат жадвалига ўзгартиришлар киритилгандан кейингина барча ушбу расмийлаштирувлар қонуний бўлади.

 

 

«Кадрлар бўйича маслаҳатчи» электрон маълумот тизими меҳнат қонунчилиги юзасидан хато қилиш ва уни бузишнинг олдини олган ҳолда буйруқни тўғри расмийлаштириш ва меҳнат дафтарчасига қайд киритишга ёрдам беради.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.