Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Миқдорини ўзинг белгила, бироқ меъёрдан кам бўлмасин

10.03.2016

? Мен якка тартибдаги тадбиркорман. Пенсия жамғармасига мен қандай тартибда ва қанча миқдорда суғурта бадаллари тўлашим зарур?

 

Якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда - ЯТТ) томонидан Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдори мавжуд имкониятлар ва пенсия таъминотининг исталган миқдоридан келиб чиқиб у томонидан мустақил белгиланади. Бироқ уларнинг миқдори Солиқ кодексининг 311-моддасида белгиланган минимумдан, яъни ойига 1 ЭКИҲдан кам бўлмаслиги керак.

 

Суғурта бадаллари ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25 санасидан кечиктирмай тўланиши лозим.   

 

Агар тадбиркор эндигина рўйхатдан ўтказилган бўлса, у ҳолда бадалларни тўлаш у давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейин келадиган ойдан бошланади.

 

ЯТТ томонидан бадалларни тўлаш нақдинасиз шаклда амалга оширилган тақдирда тўлов санаси тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ҳисобланади.

 

Эътиборни қаратиш жоизки, тўлов ҳужжатида Ф.И.О., СТИР ва тўлов амалга ошириладиган давр кўрсатилиши зарур. Агар ҳужжатда давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов жорий ой учун амалга оширилган ҳисобланади.

 

Агар ЯТТ ўз фаолиятини тўхтатиб туришга қарор қилган бўлса, у ҳолда суғурта бадалларини тўлаш ҳам тўхтатиб турилади ҳамда ушбу давр учун пенсия тайинлашга иш стажи ҳисобга олинмайди.

 

Бадалларни ҳисобга олиш билан ЯТТнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органлари ва Пенсия жамғармаси шуғулланади. Бадаллар солиқ органларига тўланади, улар ахборотни Пенсия жамғармасига узатади. Унинг асосида  Жамғарма суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий Карточкасини очади, унга бадаллар суммалари ва тўланган давр тўғрисидаги қайдлар киритилади. ЯТТнинг меҳнат дафтарчаси ҳам Пенсия жамғармасида сақланади ҳамда юритилади. Агар фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан ўриндошлик асосида шуғулланса, меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида сақланади. Бунда ЯТТ тадбиркор сифатидаги фаолият даври тўғрисидаги қайдни меҳнат дафтарчасига киритиш учун Пенсия жамғармасига мурожаат қилишга ҳақли.  

 

Жамғарма томонидан очиладиган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш Дафтарчаси ва суғурта бадалларининг тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади.

 

Фаолият амалга оширилган ва суғурта бадаллари тўланган даврлар иш стажига ҳисобга олинади. 

 

Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки йўқолган тақдирда ЯТТнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажи тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланган Ҳисобга олиш карточкасидаги ёки Ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар асосида ҳисоблаб чиқилади. ЯТТ томонидан бадаллар тўланганлиги далили гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1270