Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Муассисдан солиқ ундириш

15.12.2016

Мен бошқа фуқаролар билан ҳамкорликда фирмага муассислик қилган эдим. У ёлланган директорнинг нўноқ ҳаракатлари сабабли банкрот бўлди. Ташкилотнинг катта қарзлари, шу жумладан солиқлар бўйича қарзлари мавжуд. Мен муассис бўлганим боис шу ташкилот учун  солиқларни тўлашга мажбурманми?

Бундай вазиятда ҳамма нарса ташкилотнинг айнан қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда (кейинги ўринларда - ТҲШ) ташкил этилганига боғлиқ бўлади.

 

Гап шундаки, қонунчилик тижорат ташкилотларини турли хил ТҲШда барпо этиш имкониятини назарда тутади: масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона, акциядорлик жамияти ва бошқалар. Уларнинг барчаси бир-биридан муассислар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби ҳамда, буниси муҳим,  ташкилот мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги билан ажралиб туради.

 

Қандайдир вазиятларда муассислар ташкилотнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади, яъни улар корхонанинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг қарзлари бўйича жавоб беришга мажбур. Яна бошқа вазиятларда эса улар бунга мажбур эмас. Қуйидаги жадвалда бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўласиз.

 

Муассислари ташкилот мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўладиган тижорат ташкилотларининг ТҲШ

Муассислари ташкилот мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлмайдиган тижорат ташкилотларининг ТҲШ

  • Хусусий корхона;
  • Оилавий корхона;
  • Унитар корхона;
  • Фермер хўжалиги;
  • Деҳқон хўжалиги;
  • Тўлиқ ширкат;
  • Коммандит ширкат (тўлиқ шериклар жавобгар бўлади);
  • Ишлаб чиқариш кооперативи;
  • Қўшимча масъулиятли жамият;
  • Шўъба хўжалик жамияти (асосий жамият жавобгар бўлади).

 

  • Масъулияти чекланган жамият;
  • Акциядорлик жамияти.

 

Бироқ банкротлик муассис айби билан рўй берган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаганда у ҳатто қонунчилик аввалдан унинг мажбуриятларини чеклаган бўлса-да, мажбурияларнинг қолган қисми бўйича жавоб беришга мажбур. Бу солиқ қарзларига ҳам дахл қилади (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси 11-қисми, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси 5-қисми).

 

Изоҳ: Солиқ кодекси муассисларнинг солиқлар бўйича жавобгарликлари чегараларини белгиламайди. Аммо “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун ва Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (24.10.2012 йилдаги 307-сон ВМҚга илова) солиқлар бўйича қарзлар ундириш механизмига кўра амалда фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятга  тенглаштирилган. Яъни агар муассис банкрот ташкилотнинг фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари бўйича жавоб бермаса, ундан солиқ қарзи ҳам ундирилмайди.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.