Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Пенсионерлар учун ер ва кўчмас мулк солиғи

01.01.2015


?  Менга Тошкент вилоятида ер участкаси бор уй мерос бўлиб қолди. Мен у ерда прописка қилинмаганман – менинг ногирон акам прописка қилинган. Уй ва ер майдони икковимизга тенг улушда нотариал тарзда расмийлаштирилган. Иккаламиз ҳам пенсионерлигимизни ҳисобга олган ҳолда, биз қандай солиқлар тўлашимиз лозим. Мен прописка қилинган асосий мол-мулк бўйича солиқ имтиёзидан фойдаланаман. Бизда ер солиғи бўйича имтиёз борми?

 

 

–Агар мол-мулк бир нечта мулкдорнинг улушли мулкида бўлса, солиқни уларнинг ҳар бири ушбу қурилмалар, жойлар ва иншоотлардаги ўз улушига мутаносиб равишда тўлайди (СКнинг 277-моддаси).

 

 

 

Васий сингил, пенсионер сифатида прописка жойи бўйича мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан фойдаланганда, мерос бўлиб қолган мол-мулкдан мол-мулк солиғи тўлаши лозим, чунки имтиёз мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади (СКнинг 275-моддаси).

 

 

Солиқ кодексининг 275-моддаси 5-бандига биноан пенсионерга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулкка (турар жой, дала ҳовли ва бошқа қурилишлар) солиқ солинмайдиган ҳажм – 60 кв.м. доирасида мол-мулк солиғи солинмайди.

 

 

 

Шунинг учун ногирон ака, пенсионер сифатида унга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган майдоннинг солиқ солинмайдиган минимумидан ортиқ ҳажмдан, яъни 60 кв.м.дан ортиқ ҳажмдан  мол-мулк солиғи тўлайди.

 

 

 

Имтиёз ҳуқуқини тасдиқлаш учун солиқ инспекциясига пенсия гувоҳномасини тақдим қилиш лозим.

 

 

Солиқ кодексининг 275-моддаси билан кўзда тутилган имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган солиқ солиш объектларига нисбатан қўлланилмайди (СКнинг 275-моддаси).

 

 

Шунингдек иккалангиз ҳам мулк ҳуқуқида ер участкаларига эга жисмоний шахс сифатида ер солиғини тўлашингиз керак (СКнинг 287-моддаси). Солиқ солиш бўйича имтиёзлар кўзда тутилмаган, чунки сиз ёлғиз пенсионерлар ҳисобланмайсиз (СКнинг 290-моддаси, 5-банд).

 

 

Агар сизнинг акангиз I ёки II гуруҳ ногиронлигига эга  бўлса, у ҳолда солиқ инспекциясига пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномасини тақдим этган ҳолда  I ёки II гуруҳ ногирони сифатида мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод қилиниши мумкин (СКнинг 275-моддаси, 6-банди ва СКнинг 290-моддаси, 4-банди).

 

 

Н.Зуева, «НТВ» эксперти

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 629