Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Пенсия харажатларини юридик шахслар қоплайди

28.07.2015

?Пенсия жамғармасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “б”-“ж” бандларига мувофиқ пенсия тўлаш учун унинг амалдаги харажатлари ҳамда корхона томонидан ўтказилган харажатларни қопловчи пул ўртасида юзага келган фарқни тўлаш тўғрисидаги талаби қонунийми?

 

Кўрсатилган Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисми “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси "б"-"ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун Пенсия жамғармаси харажатларини юридик шахслар томонидан қоплаш учун асос бўлиб ҳисобланади.

 

Пенсия тўлаш учун харажатлар мулк шаклидан қатъи назар барча корхоналар ва ташкилотлар томонидан ходимни пенсия ёшига етгунча меҳнатига ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан амалга оширилади - эркаклар  60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда,

аёллар - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда.

 

Бу харажатларни қоплаш 2016 йил 1 январгача амалга оширилади ҳамда қуйидаги тартибда бажарилади:

 

юридик шахслар Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини ҳар йили ҳисобот йилининг 15 январига қадар ўтказадилар;

 

пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплаш, ўтказилган қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини чегириб қолган ҳолда, ҳисобот йилининг 1 февралига қадар амалга оширилади.

 

Юридик шахслар ҳисоб-китобни ҳисобот йилининг 1 февралидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этади (Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек

харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-банди (АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатга олинган).

 

Пенсияларни тўлаш учун харажатларни қоплаш тўлови Ўзбекистон Олий Кенгашининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунни амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги Қарорининг 3-банди билан белгиланган (3.09.1993 йилдаги 939-XII-сон) ҳамда 1994 йилда тайинланган пенсиялар бўйича 80 фоизни, 1995 йилда тайинланган пенсиялар бўйича 90 фоизни ва 1996 йил ва кейинги йилларда тайинланган пенсиялар бўйича 100 фоизни ташкил қилади.

 

Елена ЕРМОХИНА,

бизнинг эксперт-юристимиз. 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1277