Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қайта қуриш мумкин, бироқ фақат рухсат билан

15.01.2016

? Эшитишимча, 2016 йил 1 январдан бошлаб квартираларни ўзгартириш тўғрисидаги қонун кучга кирибди. Ва, ким буларни Техник инвентаризация бюроси рухсатномасини олмасдан амалга оширган бўлса, 30-40 ЭКИҲ миқдорида жарима тўлар экан. Шу тўғрими?

 

Бундай қонун мавжуд эмас. Бироқ бу мулкдор ўз квартирасини истаганча ўзгартиради дегани эмас.

 

Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг 28-бандига1 мувофиқ уйлар, бинолар, иншоотларни ўзбошимчалик билан қайта қуриш, ўзгартириш, шунингдек, кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ёхуд уларнинг кўринишини фойдаланиш кўрсаткичларини ва биноларнинг зилзилага чидамлигини пасайтирувчи ҳамда бошқа шахсларнинг яшаши ёки фаолияти учун ноқулайлик яратувчи тарзда бошқача ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

 

Уй-жой кодексининг 24-моддасига асосан кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори тегишли органларнинг рухсатномасини олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.

 

Реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта жиҳозлаш тартиби бир қатор норматив ҳужжатлар, хусусан, Уй-жой кодекси, “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида” Қонун2 ва бошқалар билан тартибга солинган. Энг муҳим ҳужжат – Кўп квартирали уйлар биноларида уларнинг барқарор хавфсизлигини таъминлайдиган реконструкция қилиш, ўзгартириш ва қайта жиҳозлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом3.

 

Турар жой сифатини яхшилаш учун реконструкция қилиш фақат тегишли лицензияга эга лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Бино фасадини реконструкция қилиш (ўзгартириш) бўйича ҳужжатлар мажбурий тарзда туман (шаҳар) архитектори билан келишилади.

 

Лойиҳа ҳужжатларига қуйидагилар киради:

 

реконструкция қилиш имконияти тўғрисида техник хулоса (ТХ);

 

турар жой бинолари, фасади (уни реконструкция қилган тақдирда), узел ва деталлар режалари ва кесимлари чизмалари;

 

ҳисоб-китоб (зарурат бўлса).

 

Лойиҳа ҳужжатлари ишланмаси ва уларни экспертизадан ўтказиш қиймати шартнома асосида белгиланади.

 

Бинони реконструкция қилиш учун унинг мулкдори туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги ваколатли органга мўлжалланаётган ишлар илова қилинган аризани топширади. Уларга қуйидагилар илова қилинади:

 

мулкдорнинг бинога бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

 

ушбу турар жойга доимий прописка қилинган ёки бинонинг бир қисми учун мулк ҳуқуқига эга шахсларнинг реконструкция қилишга ёзма равишдаги розилиги;

 

лойиҳа ташкилоти томонидан тайёрланган ТХ.

 

Ваколатли орган тақдим қилинган ҳужжатлар асосида қарор қабул қилади ва 3 кун муддатда уни бино мулкдорига беради. Ваколатли орган салбий қарор қабул қилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилади.

 

Ваколатли органнинг қарори реконструкция қилишни бошлаш учун асос ҳисобланади. Ишларнинг бошланиши қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ муддатга кечиктирилганда, янги ариза топшириш зарур.

 

Салбий қарор устидан шикоят берилиши мумкин.

 

Иситиш, газ, сув-оқова ва электр тармоқлари схемасини ўзгартирмай биноларни анча илғор газ, сантехника ва электр приборлари билан қайта жиҳозлашда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

 

Реконструкция қилиш тугаганидан кейин мулкдор лойиҳа ташкилоти билан биргаликда бажарилган ишларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида далолатнома тузади ҳамда  бир ой муддатда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий органига бинолар ва иншоотлар давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш учун реконструкция қилиш  амалга оширилганганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим қилиши шарт.

 

Ўзбошимчалик билан реконструкция қилиш факти аниқланганда кўрсатилган Низомга мувофиқ мулкдор, фойдаланувчи ташкилот вакили, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари  мансабдор шахслари ҳозирлигида далолатнома тузилади. Кейин ишларни тўхтатиб туришга кўрсатма берилади ва  реконструкция қилишни кейинчалик келишиш учун дастлабки рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилади. Кўрсатманинг нусхаси қарор қабул қилиш учун ваколатли органга тақдим қилинади.

 

Ўзбошимчалик билан реконструкция қилиш ёки уни шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, лойиҳа ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда бажариш учун кўп квартирали уйдаги бинолар мулкдорлари жавобгар бўладилар.

 

Қонунчиликда реконструкция қилиш учун аниқ жавобгарлик кўзда тутилмаган. Бу ҳолатда МЖтКнинг 159-моддаси “Турар жойлардан фойдаланиш қоидаларини, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш” қўлланади, унга биноан фуқароларга 5 дан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 10 дан 15 ЭКИҲгача жарима солинади. 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

 

_______________

1 ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган. 

2 12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон.

3 ШНК 1.04.05-06, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 23.03.2006 йилдаги 20-сон буйруғи билан тасдиқланган.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 640